КЕШЬЮ: ҳинд ёнғоғининг фойдали хусусиятлари

Бу маҳсулот диабетга қарши хусусиятга эга. Уни истеъмол қилиш қонда қанд миқдорини камайтириб, диабет асоратларидан сақланишга ёрдам беради.

Кешью – ҳинд ёнғоғи. Унинг ватани – Бразилия, кейинчалик бу маҳсулот Ҳиндистон, Африка, Индонезия, Вьетнам ва бошқа давлатларга олиб келинган. Нигерия ва Ҳиндистон бу шифобахш ёнғоқни энг йирик етказиб берувчилар ҳисобланади.

Кешьюнинг ширинлигини биламиз аммо унинг қандай ўсиши ва йиғиб олиш жараёни ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Бу ёнғоқ баланд дарахтда ўсади ва нокни эслатувчи кўринишга эга. Кешьюнинг пўсти қалинлиги учун дастлаб пичоқда очилади. Мағзи пўчоқ остида бўлади. Унинг пўстида заҳарли кислота мавжуд. Бу модда терига тегса кучли куйган каби из қолдиради.

Кешью пўстида заҳарли ёғ мавжудлиги учун устидаги қобиғидан тозаланиб, бозорга чиқарилади. Ёнғоқ хавфсиз бўлиши учун яна термик қайта ишлов берилади.

Кешью юнон тилидаги “kardia” сўзидан олинган бўлиб, “юрак” деган маънога эга. Бундай аталишига сабаб унинг юрак шаклидаги кўриниши ҳисобланади.

Бу ёнғоқ қадимдан жуда қимматбаҳо маҳсулот саналган. Бразилия, Ҳинстон ва Нигерия мамлакатларида инсоният ибтидосида бу ёнғоқни йиғиб-териб олиш мавсумида ҳатто қабилалар ўртасида урушлар келиб чиққан. Ҳозир эса кешью дарахтини кесган одамга катта миқдорда жарима солиш белгиланган.

Фойдали хусусиятлари

Калорияси 10 г маҳсулотда 572 ккал энергия мавжуд. 100 г кешью таркибида ёғлар – 42,5 г, углеводлар – 30,5 г, оқсллар 17,5 граммни ташкил қилади.

Кешьюдаги Омега-3, Омега 6 ва Омега 9 ёғ кислоталари асаб тизими ишини қўллаб-қувватлайди.

Ёнғоқнинг бу тури иммун тизимини мустаҳкамлаб, қондаги холестерин миқдорини нормаллаштиради, юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди. Таркибиги А, В2, В1 каби витаминлар, цинк, фосфор, кальций, темир моддалари уни антибактериал ва антисептик хусусиятлар билан таъминлайди.

Кешью В гуруҳидаги витаминлар, калий, магний, рух, мис, темир ва бошқа фойдали минераллар конидир. Унда кундалик калий меъёрининг 73 фоизи мавжуд. Бу модда мушаклар ҳолатига жавоб беради. Яъни одам организмида магний етарли бўлса мушак ва томирларда муаммо бўлмайди, агар камайиб кетса оёқ ва бармоқлар, томирлар тортишиши пайдо бўлиши мумкин.

Демак кунига 10 дона кешью ўртача меъёр ҳисобланади.

Атеросклерознинг олдини олади

Кешью – томирлар деворидаги холестерин бўртиқчаларининг душмани, у томир ўтказувчанлигини назорат қилиб туради. Шу тариқа бу ёнғоқ организмда атеросклероз, тарқоқ склероз ривожланишининг ва қон яратишдаги бузилишлардан ҳимоя қилади. Ушбу маҳсулотнинг сариқ мағизли тури танадаги канцероген моддаларни ҳайдаб, онкологик ўсмалардан асрайди.

Кешью тиббиётда ҳам кенг қўлланилади. Уни турли касалликларда тавсия қилинадиган парҳез овқатланиш таркибига киритиш мумкин. Бу маҳсулот диабетга қарши хусусиятга эга. Уни истеъмол қилиш қонда қанд миқдорини камайтириб, диабет асоратларидан сақланишга ёрдам беради. Шу билан бирга нафас аъзолари саломатлигини тиклашда қўл келади. Аёлларда эса климакс муаммоларига қарши курашувчанликни ошириши аниқланган. Таркибидаги мис моддаси тери ҳолатини яхшилайди, жумладан тери танаглиги учун жавоб берувчи коллаген ишлаб чиқарилишини маромига келтиради. Шу ўринда сочлар ҳолатини ҳам яхшилайди. Ундан кунига 5-6 та истеъмол қилинса тирноқлар чиройли, бенуқсон ўсади.   

Зарари ҳам борми?

Айрим одамлар организми ўзига хос тузилган. Маҳсулот қанчалик ширин, шифобахш бўлмасин айрим одамлар уни ҳазм қила олмайди. Бу оарганизмнинг ўзига хослиги дейилади.

Кешьюдан салатларга, шўрваларга ва қайлаларга солинадиган ажойиб ўсимлик ёғи олинади. У таомларга бетакрор таъм ва ўзига хос ҳид беради.

Осиё ва Ҳинд таомларига унинг бутун мағзи майдаламасдан алоҳида масаллиқ сифатида қўшилади. Уни бошқа ёнғоқлар ва майиз билан аралаштириб егулик сифатида узоқ йўлга сафарга чиққанда олиб чиқиш мумкин. Ўқувчилари, талабаларда  мия қобилиятини кучайтиради.

Кешью солинган саломатлик малҳами

Ушбу пишириқ газ печисиз тайёрланади. Бу ширин ва тўйимли ёнғоқ ва мевали пирожний спортчиларга, парҳез тутаётган кишиларга тавсия этилади.

Туршак – 100 грамм

Хурмо – 100 грамм

Кешью – 100 грамм

Кунжут уруғи – 100 грамм

Сариқ майиз – 70 грамм

Кешью товада бироз қизартириб олинади ва блендерда ун ҳолига келтирилади. Майиз, уруғи олинган хурмо ва туршакни иссиқ сувда 20 дақиқа ивитиб сўнг блендерга солиб, кешью кукунини қўшиб бир хил таркибли масса ҳолига келгунча майдалайсиз. Бу хамирсимон массани қўлда думалоқлаб қиздирилган кунжутда думалатасиз. Шунда кунжут ёпишиб ўзига хос қиёфага келади. Уларни ликопчага териб десерт ўрнида тановул қилиш мумкин.

 Шаҳризода Атабаева тайёрлади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: