Кексаликдаги онг бузилишининг олдини олиш мумкинми?

Саволга терапевт Ёрқиной ТОШПЎЛАТОВА жавоб берди

— Кекса инсонларда учрайдиган онг бузилишининг олдини олиш мумкинми? Ўзи нима сабабдан қариганда ақлий заифлик юзага келади. Бу барча кексаларда учрайдиган ҳолми? Давоси борми? 

С.Раҳимов, Бўка тумани

— Бундай асорат ҳаммада ҳам кузатилмайди. Мия қобилиятларини кекса ёшда ҳам сақлаб қолиш учун нос ёки тамаки чекиш, спиртли ичимлик ичиш, камҳаракатлик каби зарарли одатлардан воз кечиш жуда муҳим. Стресс ва руҳий зиқлик ҳолатларининг ҳам олдини олиш керак.

Шунингдек, мия тўқималарининг 60 фоизи ярим тўйинмаган ёғ кислоталаридан ташкил топган. Олимлар миядаги ёғ қаватлари билан биз истеъмол қиладиган ёғлар ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик борлигини исботлашган. Шунинг учун кексаларнинг овқатланиш рационида Омега 6 ва Омега 3 ёғ кислоталари етарли миқдорда бўлишига эътибор қаратиш керак. Бунинг учун ҳафтада 2-3 марта ёғли балиқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек кўпроқ мева-сабзавотлар, гўшт маҳсулотлари, ёнғоқлардан еб туриш лозим. Овқатланишда туз истеъмолини камайтириш ҳам яхши самара беради. туз миянинг асосий душманидир. Бир суткалик туз истеъмоли 4-5 гр дан ошмаслиги керак. Шу тартибга амал қилганларда қондаги холестерин миқдори ошмайди. Қонда холестерин кўпайиши оқибатида деменция (кексаликдаги ақлий заифлик) хавфи 70 фоизга ошади.

Гулшан тайёрлади

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: