Турк дунёсининг ҳамжиҳатлик куни кенг нишонланади

3-май – Турк дунёсининг ҳамжиҳатлик кунидир. Бу байрамнинг нишонланиш тарихи қарийб 80 йилга бориб тақалади.

Бу тарихий кун илк бор 1944-йил 3-май куни Туркияда – Тўпхона ҳарбий қамоқхонасида Ниҳол Атсиз, Заки Валидий Тўғон, Неҳдет Санчар ва Реҳа Оғуз Турккан бошчилигида ўн нафар маҳкум томонидан нишонланган.

Шундан сўнг бу кун оммалашиб, туркий маърифатпарварлар ўртасида юқори савияда нишонлана бошлади ҳамда доимий анъанага айланди.

3-май куни Бокуда, М.Магомаев номидаги Озарбайжон Давлат Академик Филармониясида Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги, Туркий дунё Маданияти ва Мероси Фонди ҳамда Филармония ҳамкорлигида Турк Дунёсининг Ҳамжиҳатлик кунига бағишланган “Бирлик руҳи” номли концерт бўлиб ўтади.

Концерт дастурида Ниёзий номидаги Озарбайжон Давлат Симфоник оркестри (дирижерлар: Ялчин Адигўзалов ва Канат Омаров) ҳамда Қозоғистоннинг “Туран” фольклор ансамбли иштирок этади. Дастурда Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Венгрия, ва Туркманистон бастакорлари асарлари ва халқ қўшиқлари янграйди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: