Интервью

Мобил телефон ўқувчи учун зарарми?

Мобил телефон ўқувчи учун зарарми?

Ҳозирда телефон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. У орқали ахборот оламиз, яқинларимиз билан мулоқот қиламиз ва билимларимизни оширамиз. Бироқ телефондан нотўғри фойдаланиш, айниқса мактабда, жиддий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Дарс вақтида айрим ўқувчиларнинг эътибори ўқитувчида эмас, балки телефонда бўлиб қолмоқда. Шу ўринда таълим жараёнида телефон ва интернетни бутунлай чеклаш тўғрими?

Мобил телефон дарс жараёнида ўқувчиларнинг диққатини чалғитади, натижада мавзу тўлиқ ўзлаштирилмайди ва баҳолар пасаяди. Бундан ташқари, телефондан ортиқча фойдаланиш кўзнинг чарчаши, вақтни беҳуда сарфлаш ва билимга бўлган қизиқишнинг камайишига олиб келади.

Сайловлардан асосий мақсад нима?

Сайловлардан асосий мақсад нима?

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади.
Сайловлар биринчи марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилмоқда. Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади.
Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланади.

Сохта гўзаллик ортидан қувиш оқибатлари

Сохта гўзаллик ортидан қувиш оқибатлари

(Қошга ўчмас шакл беришнинг зарарлари ҳақида матухассис билан суҳбат)
“Ҳозир қош-қўзни чиздириш жуда урфга кирган. Ҳатто ёш келинлар ҳам бунга муккасидан кетишяпти. Шу татуаж, растушёвка деган амалиётларнинг зарарлари ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз. Зора қиз ва аёлларимиз табиий гўзаллигини, соғлигини хавф остига қўйишмаса…”