Адиб Комил Авазнинг “Каломим ишқли ваъздир” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Адабиётнинг барча жанрларида сермаҳсул қалам тебратган забардаст ижодкор Комил Аваз номи  нафақат Хоразм адабий муҳити балки,  бутун ўзбек адабиёти китобхонларига жуда таниш,  қадрдон. Адибнинг 40 дан зиёд китоблари кўп сонли мухлислар эътирофига сазовор бўлган.

Комил Аваз 2022 йилнинг 24 июнида 80 ёшида оламдан ўтган.

Ҳаётининг сўнгги йилларида оғир касалликдан азият чеккан ва бунинг устига  кўз нуридан айрилган шоир бирон дақиқа бўлсин жисм изтиробига енгилмади ва ижоддан тўхтамади. Хаёлида чарх урган илҳом  мавжини қоғозга туширишда эса  унга содиқ дўстлари,  шогирдлари  ёрдамчи бўлдилар.

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Умид Бекмуҳаммад ва Турон ФАнинг фахрий академики,  филолог Раҳимберган Сапаевларга айтиб ёздирган  «Муҳаббатсиз етиб бўлмас», «Бутиркада битилган байтлар», «Хотирани уйғотган туйғу» каби   шеърий ва насрий асарлари Комил Аваз ҳаётлиги даврида  чоп этилган.

2025 йил 24 май куни Ал Беруний номидаги Урганч Давлат университетида,  шоира Сайёра Жабборзода ташаббуси ва ҳомийлигида чоп этилган Комил Авазнинг  «Каломим ишқли ваъздир» девони тақдимоти бўлиб ўтди.

Ғазаллар,  мурабба,  мухаммаслар,  рубоийлар ва таржималардан ташкил топган  девон моҳияти ва аҳамияти борасида УрДУ олимлари, ёзувчи,  шоирлар ва талабалар атрофлича фикр алмашдилар. 

Ушбу девон муаллиф ҳаётлигида ёзиб олинган ва орадан йиллар ўтиб, тандирдан янги узилган нондек – китоб ҳолида мухлисларига,  ўзбек китобхонларига туҳфа этилди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: