Янгиликлар

Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди

Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди

Россия Федерациясининг Москва вилоятидаги мактаблардан бирида содир бўлган даҳшатли воқеа жамоатчиликни ларзага солди. 10 ёшли, Тожикистон фуқароси бўлган 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиев мактаб ҳудудида миллатлараро нафрат асосида содир этилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Ушбу фожиа нафақат бир оиланинг, балки бутун жамиятнинг юрагида чуқур из қолдирди.

Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?

Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?

Ўзбекистонда археологлар томонидан қадимий даврга тегишли темир шаҳар топилган дейилмоқда..

Навбатдаги кашфиёт — юқори тоғларда жойлашган Тугунбулоқ ҳудудидан топилган йирик қадимий шаҳар излари — Марказий Осиё тарихи бўйича илмий тасаввурларни сезиларли даражада ўзгартириши мумкин.

Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди

Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди

2025 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 14 та ҳолатда овқатдан заҳарланишлар рўйхатга олиниб, унда 42 нафар фуқаро жабрланган.
АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ёз мавсумида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Узоқ вақт гапирмаслик мияга қандай зарар етказади?

Узоқ вақт гапирмаслик мияга қандай зарар етказади?

Жуда узоқ вақт мобайнида сукут сақлаш нимага олиб келишини биласизми?
Узоқ вақт давомида ихтиёрий равишда гапирмаслик инсон мияси фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Россия Давлат таълим университети патофизиологи Сергей Степанов маълум қилди.
Мутахассис фикрига кўра, узоқ муддатли жимлик ҳолати мия ярим кортексининг нутққа масъул қисмларида нейронлараро алоқаларнинг заифлашишига олиб келади. Бу эса одамнинг нутқни бошқариш қобилиятини пасайтиради.

Ҳисор марказий геология қидирув экспедициясига пресс-тур ташкил этилди

Ҳисор марказий геология қидирув экспедициясига пресс-тур ташкил этилди

Жорий йилнинг 11–13 июнь кунлари “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти томонидан “Ислоҳотлар амалда” мавзусида Ҳисор марказий геология қидирув экспедициясига оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.