Туркия-Ўзбекистон муносабатларининг 30 йиллиги” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Туркия Республикаси Президенти админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар бошқармасининг “Муштарак тарих ва маданиятга асосланган Туркия-Ўзбекистон муносабатларининг 30 йиллиги” мавзусидаги халқаро тадбири бўлиб ўтди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи олдидан ўтказилган тадбирда икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ўртасида ўрнатилган муносабатларни мустаҳкамлаш, йўлга қўйилган ҳамкорликни ривожлантириш, турли соҳаларда ҳамкорликнинг янги имкониятларини баҳолаш масалаларига эътибор қаратилди, шунингдек, ўзаро маданий ҳамкорликни ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкентда  “Doğuş” нашриёт гуруҳининг ташқи алоқалар ва янгиликлар координатори Аҳмет Ешилтепе модераторлигида бўлиб ўтган халқаро конференцияда “Kirshehir Ahi Evran” университети халқаро алоқалар бўлими профессори Нур Четин, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев ҳамда Марказий Осиё халқаро институти бўлим бошлиғи Алишер Собиров маъруза қилдилар.

Ўзаро мулоқотга модераторлик қилган «Доğуş» нашриёт гуруҳининг Ташқи алоқалар ва янгиликлар координатори Аҳмет Ешилтепе, дунёдаги мураккаб сиёсий муҳитда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳар бир қадам қўллаб-қувватланиши кераклигига ишонч билдирди. У Ўзбекистон маданий қон-қардошлик ришталари туфайли Туркия ўзига энг яқин кўрадиган давлатлардан бири эканлигини таъкидлади.

Ешилтепе ўз нутқида Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган давлат эканини, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги илиқ ва самимий мулоқот икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаганини айтди.

“Kirshehir Ahi Evran” университети халқаро алоқалар бўлими профессори Нур Четин Турк-Ислом маданиятининг Ўрта Осиёдан Анадолугача бўлган тарихий жараёни ҳақида маъруза қилди.

Четин Туркия ва Ўзбекистоннинг манфаатлари ва мақсадлари бир-бирига мос келиши ва барча халқаро платформаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаши зарурлигига эътибор қаратди.  У икки давлат ўртасидаги дўстлик ва биродарлик, сиёсий, иқтисодий, дипломатик, ҳарбий ва маданий алоқаларнинг кундан-кунга ривожланиб, чуқурлашишига ишонч билдирди.

Марказий Осиё халқаро институти бўлим бошлиғи Алишер Собиров Туркия Республикасининг ташкил топиш босқичи уларга ўрнак бўлганини, Мустафо Камол Отатуркнинг ислоҳотлари Ўзбекистонга намуна экани ҳамда 1991 йилдан буён қишлоқ хўжалиги, тиббиёт каби турли соҳаларда кўплаб ҳамкорликдаги лойиҳалар амалга оширилганлигини таъкидлади.

Собиров халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, ёшлар ўртасида ўзаро алоқани кучайтирувчи тадбирларни амалга ошириш зарурлигини, Туркиянинг олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилишнинг  муҳимлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев Туркия ва Ўзбекистон орасидаги алоқалар Ўзбекистонинг ИИИ Ренесанси деб таърифлаган даврга катта ҳисса қўшганини таъкидлаб, Туркиянинг дунёнинг севимли давлатларидан бири эканлигини ва унинг тажрибасидан фойдаланиш муҳимлигини тилга олди.

Туркиялик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга сармоя киритишлари охирги пайтларда ортганини айтиб ўтган Баҳромжон, Ўзбекистонга сармоя киритган давлатлар орасида Туркия Россия ва Хитойдан кейин 3-ўринда эканлиги ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди.

Манзура БЕКЖОНОВА

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: