Мойчечак – арзон ва безарар дори

Мойчечак (ромашка) табиат дорихонасидаги энг фойдали ва самарали ўсимликлардан бири. Бу ўсимлик бош, мия, тиш, қулоқ, кўз оғриқларини ва бошқа хасталикларни даволашда кенг қўлланилади. Асосан микробларга қарши курашиш хусусиятига эга бўлиб, ичакда бижғиш жараёнини камайтиради, аллергик реакцияларни сусайтиради, сафро ажралишини меъёрлаштиради.

Мойчечакдан қайнатма тайёрлаш учун қуритилган гулидан 10  грамм олиб, 200 грамм қайноқ сувда 5-7 дақиқа қайнатилади. Сўнгра тиндириб, сузиб олинади.

Шамоллашда 2 ошқошиқ мойчечак гуллари ярим литр қайноқ сувга солиб, ярим кун мобайнида дамлашга қўйилади. Дамламадан кунига 2 ошқошиқдан 3-4 маҳал ичилади.

  • Ундан оғиз чайиш, кўз яралари ва куйган яраларни ювишда, соч тўкилишида, қазғоқдан халос бўлишда фойдаланиланиш мумкин.
  • Бачадон касалликларида бир ошқошиқ майдаланган мойчечак гули 200 мл қайноқ сувга солиниб, 4 соат мобайнида дамланади. Кунига 50 мл.дан 3 маҳал ичилади.
  • Ичбуруғда мойчечак гуллари, момақаймоқ илдизи, қизилмия тенг миқдорда олиниб аралаштирилади. Шундан 3 ошқошиғи 1 литр қайноқ сувда 6 соатга дамлашга қўйилади. Кейин ҳуқна қилинади.
  • Мойчечак дамламасида соч ювилса, тезроқ ўсади. Гулидан сочни бўяйдиган ранг тайёрланади. Бу ранг каштан рангли сочни хурмо рангли сочга, хурмо ранглини эса тилло тусли сочга айлантиради.
  • Бавосир (геморрой)да мойчечак гуллари дамламаси ҳуқна қилинса, даволаш самараси яхши натижа беради.

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: