Қандай болалар иммунитети паст ҳисобланади ва мактабга бормай тургани маъқул?

Савол: Боғча ва мактаб ходимлари  фарзандимиз тез-тез шамолловчи тоифага кирадиган бўлса, онлайн ўқишини таклиф этишяпти. Болаларнинг барчаси тез-тез шамоллайдику, хўш, қандай тоифадаги болалар хақида сўз юритилмоқда. Коронавирус касаллиги иммунитетига боғлиқ дейиляптику, тушунтириб берсангиз?

–Болалар касалликка қарши курашиш қобилиятини (иммунитет) ҳомила даврида онадан олади. Иммунитет ҳар бир организмда индивидуал шаклланган бўлади.

Бир ёшгача бўлган чақалоқларда эса иммунитет она организмидан  она сути орқали ўтади ва шунинг натижасида болада табиий иммунитет ҳосил бўлади. Бу эса болани турли касалликлардан ҳимоя қилади.

Туғилгандан сўнг болада сунъий иммунитет ҳосил бўлиши учун бола профилактик тарзда эмланади. Натижада бола организмида турли хил инфекцион касалликларга қарши иммунитет пайдо бўлади.

Шунинг  учун биринчи навбатда ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал она ўз саломатлигини тиклаши ва соғлом фарзанд дунёга келтириши учун қайғурмоғи керак. Онанинг саломатлиги, ҳомиладорлик даврини яхши кайфиятда ўтказиши боланинг соғлиғи учун муҳимдир.

1 ёшдан бола касалликка қарши курашиш қобилиятини ўзи шакллантира бошлайди. Унинг организмини саломатлигига қараб касалликка қай тарзда учраши ва уни кечириши иммунитетига боғлиқ бўлади.

Болада иммунитетни қай даражада бўлиши бир қатор сабабларга боғлиқ. Жумладан:

✔️ она саломатлиги;

✔️ҳомиладорликнинг кечиши;

✔️ ирсий касалликлар;

✔️боланинг ривожланиши;

✔️она сути билан озиқланиши;

✔ турмуш тарзи ва ҳоказо.

Иммунитет қай тарзда шаклланганлиги бола турли инфекцияга дуч келганда намоён бўлади,  яъни у боғчага бориб, бошқа болалар билан алоқада бўлганида.

3 ёшгача бўлган болалар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори бўлган болалар йилига 6 мартадан кўп  респиратор касалликлар яъни ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция), грипп, бронхит каби касалликлар билан касаллансалар бундай болалар тез-тез касалланувчи болалар гуруҳига кирадилар.

Яна гўдакда камқонлик аниқланган бўлса (қонда гемоглобин миқдорининг камайиб кетиши) иммунитет тизими иш фаолиятини сусайтиради. Бундай болалар шифокор назоратида бўлишлари ва сурункали касалликлари бўлса уларни мунтазам равишда даволатиб туришлари зарур.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: