Хивадаги тарихий обидаларни вайрон қилган ким?

«Реставрация» сўзи нима эканлигини билмайдиганлар реставрация билан шуғулланмоқда…

Ижтимоий тармоқларда Хиванинг 17-асрда қурилган ва ЮНЕСКОнинг Жаҳон Мероси рўйхатига кирган обидаларига таъмирлаш пайти жиддий шикаст етгани хақида видеолавҳа тарқалди. Унда хивалик реставратор Абдулла Маткаримов Хиванинг Дешон-қалъасидаги Нуриллабой саройи, Иброҳим хўжанинг уйи ҳамда Ичан-қалъадаги хон ҳарами бўлган Тошҳовлида девор ҳамда ёғочга ишланган нақшлар вайрон қилингани айтилмоқда.

“Реставрация сўзи нима эканлигини билмайдиганлар реставрация билан шуғулланмоқда. Шу туришда турсин. Бир кун келиб ишининг устаси профессионал таъмир қилсин. Қаердандир маляр, бўёқчилар, рассомлар топишган. Улар бу ишнинг устаси эмас. Уларга ишни тезроқ бажариш учун 15 кун вақт берилган. Бу нотўғри, реставрацияда вақт чегараланмайди. 2017 йил Хивадаги тарихий обидаларни таъмирлаш “Ижод” ширкатига берилган, энди улар ҳамма ерни вайрон қиляпти” – дейди Абдулла Маткаримов.
Айтилишича, бизнинг иқлимда ер ости суви яқинлиги учун ганч қилинмаган. Шу боис бизда керамик ложувард сирли кошин билан наққошлик ишлатилган. Улар бўлса, савиясиз ганчлар ишлаб, устига бачкана ва умуман бизда бўлмаган рангларга бўяшган.

Ушбу ҳолат юзасидан Маданият вазирлиги ахборот ва матбуот хизмати билан боғландик. Бош мутахассиснинг айтишича, ушбу гаплардан хабардор ва бу ҳақда Маданий мерос департаментига ахборот юборилган.

Маданий мерос департаменти тез орада воқеа юзасидан тўлиқ маълумот берилишини маълум қилишди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: