Фарғона ва Баткен тиббий туризми истиқболлари

Фарғона водийси ўзига хос табиати ва иқлими туфайли Марказий Осиёнинг асосий соғломлаштириш масканларидан бири сифатида машҳур.

Фарғона водийси ўзига хос табиати ва иқлими туфайли Марказий Осиёнинг асосий соғломлаштириш масканларидан бири сифатида машҳур. Хусусан Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида дам олиш учун санаторий ва шифо масканлари бор. Бу ерда замонавий лаборатория, консультатив текширувлар ва диагностика, стандарт муолажалар ва мураккаб жарроҳлик операцияларигача бўлган кенг кўламли кўп тармоқли хизматлар ўрин олган.

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь – июнь ойларида 2 000 нафарга яқин чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Фарғона вилоятига келган. Сайёҳлардан 72 фоизи Қирғиз Республикаси фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.

Фарғона туманининг Чимён қишлоғида жойлашган санаторий-курорт масканлари, сўлим табиат бағридаги оромгоҳлар ва дам олиш жойлари бутун минтақада машҳур. Аввал қишлоғида фаолият олиб бораётган «Еттибулоқ шифо» соғломлаштириш маскани булоқлар суви таркибида магний, кальций, алюминий минерал моддалари бўлиб, улар асаб, суяк бўғим тизими, ошқозон-ичак йўли касалликларида жудаям фойдали. Ҳудудда айни пайтда 24 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, қўшимча туристик хизмат турлари фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, овқатланиш, соғломлаштириш, транспорт, аттракционлар, экскурсия хизматлари ташкил этилган.

Водил ҳам хушманзара табиати билан эътиборга молик маскан. Қишлоқда “Фахрийлар”, “Легион” ва “Сейман Баҳор” номли ва бошқа соғломлаштириш марказлари фаолияти йўлга қўйилгани ҳудудга келаётган маҳмонлар сонининг ортишига сабаб бўлаётир. 25 та оилавий меҳмон уйлари, 2 та хостел ҳам сайёҳлар хизматида.

—Қизим камқонлик касаллиги билан хасталаниб қолган эди, —дейди Баткен области Қадамжой районида яшовчи Гулсунай Амирова. Ўтган йили қайни синглим Фарғонадаги шифохоналарнинг бирида даволаниб кетган эди. Унинг тавсияси билан қизимни Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келдим. Бу ернинг шифокорларидан миннатдорман. Ўзимни ҳотиржам ҳис қиляпман.

004
001
003
006
002
005
007
004 001 003 006 002 005 007

 

Қўшни қардош республикалари аҳолисини жалб этадиган яна бир маскан — анъанага айланган Учкўприк туманидаги Лаванда сайлидир. Бу ерда лаванда гули ва ифоридан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, мутахассислар кўриги ташкил этилган.

Айни кунларда 25 гектар майдонда мушмула, қаҳва, киви каби цитрус мевалардан тортиб, резавор ўсимликлар, турли доривор гиёҳлар етиштирилмоқда.

— Кўзим қаттиқ шамоллаб қолди. Малакали мутахассислар кўригига келдим, — дейди Баткен области, Баткен райони Селоопқон қишлоғида истиқомат қилувчи, 54 ёшли Жеен али Нуралиев. — Келганимга бир ҳафта бўлди. Биз учун Ўш ёки Бишкек шаҳарларига бориб даволаниш бироз узоқлик қилади. Фарғона эса яқин ва қулай.

— Бизнинг шифохонамизга қўшни Тожикистоннинг Хўжанд вилоятидан ҳамда Қирғиз Республикаларининг Жалолобод вилоятидан ҳам беморлар даво муолажалари учун тез-тез келиб туришади, — дейди Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали II-терапия бўлими мудири Дилором Ҳусаинова. — Беморимиз Жеен али Нуралиевнинг аҳволи анча яхши. Эрта, индин уйига жавоб берамиз.

01
02
04
03
05
06
01 02 04 03 05 06

 

Ўзбекистонликларнинг ҳам шифобахш табиий-иқлимий омилларга бой бўлган Қирғиз Республикасидаги масканларда дам олиш ва даволанишга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.

Шифокор, олий тоифали пульмонолог Хайрулло Ражабовнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда аҳоли орасида учрайдиган нафас аъзолари касалликларининг асосий қисмини бронхиал астма, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва пневмония ташкил қилади. Фарғона шаҳридан 40-50 км узоқликда, денгиз сатҳидан 5500 метр баландликда жойлашган Помир-Олой тоғлари ён бағирларидаги ҳудудларга мунтазам бориш, мазкур касалликлардан даволанишда қўл келади.  Иқлими мўътадил, қиши юмшоқ, ёзи иссиқ, йиллик нисбий намлиги 50 фоизни, қуёшли кунларнинг давомийлиги 2 700 соатни ташкил этади.

Фото: «bangkokbook»

Маълумотлар кўра, Қирғиз Республикасида тиббиёт туризми соҳасига алоҳида аҳамият бериш бошланган. Баткен вилоятидаги Раззоқов шаҳрида тўрт юлдузли меҳмонхона, санаторий мажмуалари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳи барпо этилади.

Лойиҳага кўра, санаторий-курорт муассасалари тармоғи 32 бирликдан иборат бўлади. Уни амалга оширишнинг умумий қиймати 960 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, “Ак-Кеме” меҳмонхонасини қайта тиклаш, республика ҳудудларида глампинглар тармоғини ривожлантириш, кузатув майдончасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш режаштирилган.

Қолаверса, Фарғона тумани Водил қишлоғида “Туризм қишлоғи”ни ташкил қилиш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Бугунги кунда тасдиқланган дастурга биноан Водил қишлоғида тиббиёт туризми йўналишида хусусий тиббиёт масканлари ташкил этиш ёки мавжудини филиал шаклида очиш бўйича ташаббускор тадбиркорлар аниқланмоқда. Соғломлаштириш марказларини ташкил этишда ҳудудий ҳокимлик томонидан ер ёки мавжуд фойдаланилмаётган бинолар ажратилиши кўзда тутилган.

Фото: yandex.uz

Шунингдек, қишлоқда тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида ихтисослашган диагностика марказлари, стационар даволаниш, жойлаштириш воситалари, овқатланиш пунктлари, автотураргоҳлар, дам олиш жойлари ва бошқаларни ўз ичига олувчи тиббиёт комплексларини ташкил қилиш билан мурожаат қилган тадбиркорларга ҳудудий ҳокимлик ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ваколат доирасида амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатилади.

И.Абдужабборов.
М.Қодиров олган суратлар.

Бош саҳифадаги сурат: mfa.gov.kg

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: