Ичувчиларга маслаҳат (ҳажвия)

–Келинг, – деди шифокор, қабулига киргач, менга жой кўрсатиб. – Cизни нима безовта қиляпти?

–Ичишни ташламоқчиман!

– Ичишни ташлаш учун икки усулни қўллаш керак. Биринчиси дори-дармон билан даволаш. Иккинчиси оддий усул, яъни маслаҳат бериш йўли билан. Дори – дорида! Бирор жойга фойда қилса, бошқасига зарар. Панд-насиҳат бериб ичкиликни ташлаш маъқул.

–Доктор менга маслаҳат бериб бўлишган. Лекин кор қилмаяпти.

– Бизнинг «маслаҳат» бошқачароқ, – деди доктор жиддий, – хўш ҳар куни ичишга сизни нима мажбур қилади?

– Ҳеч ким! Мен қалб амри ва ўз ихтиёрим билан ичаман.

– Унда нега ичишни ташламоқчисиз?

– Хотиним кунимни бермаяпти, алкашсан дейди. Ўқлов ўқталади.

– Хотиннинг оғзига қараб ўтирасизми? Ичманг деса, бўккунча ичинг! Ёки ичгандан кейин тўполон кўтарасизми?

– Ичгандан кейин қизларга тегажоғлик қиламан. Яқинда биттасига гап отгандим «дуррак» деб тепиб юборди.

–»Дуррак» деса дейверсин. Яна гап отиш керак. Кўп йиллик «стаж»ингизни куйдирманг.

– Ичишни ташлашга ёрдам беринг десам яна ичишга маслаҳат бераяпсизми?

–Боя айтдим-ку менинг «маслаҳатим» бошқачароқ деб.

– Ичишга пул топа олмай қийналаяпман. Ишимдан айрилдим.

– Ҳозир пул топиш муаммо эмас. Иш топилмаса бозорда арава ҳайданг. Бир-иккита шўх қўшиқ хиргойи қилиб, «тўйлар муборак»ка боринг. Баҳонада ичкиликдан орттириб ақча ҳам ишлайсиз.

– Бу иш қўлимдан келмайди.

– Ундай бўлса хотинни эритиш керак. Аёл зоти хушомаднинг қули.

– Менинг золим хотиним эримас «жисм»га ўхшайди. Пул топса фақат кийинади. Яримта пулига қийналади.

– Кўпроқ ичиб жанжал кўтаринг.

– Ўқловдан қўрқаман. Олдинги хотиним яхши эди. Ичиб келсам ҳам уйга киргизарди.

– Яна олдингисига уйланинг!

– Бошқасига эрга тегиб кетди-да!

– Борадиган бошпанам йўқ денг. Кўприк остида, истироҳат боғлари, янги қурилишлар… Ҳаммаси текин жойлар. Бу ерларда яшасангиз рўзғор ташвишларидан қутуласиз. Коммунал тўловлар тўламайсиз. Пулингиз эконом бўлади.

– Битта ўзим қўрқаман-да.

– Қўрқманг, нима кўп дайди итлар кўп. Сизни ялаб-юлқаб қоравуллик қилиб туришади.

– Шунақа ҳам «маслаҳат» бўладими доктор?

– Жаҳлингиз чиқмасин. Сиздан баттарларга ҳам ичкиликни ташлатганмиз. Хўш, яна нима демоқчисиз?

– Ростакамига касаллансам нима бўлади?

– Кўринишингиздан адойи тамом бўлгансиз. Сиз майда-чуйда касал бўлмасдан тез кунда бирор жойда гуп этиб йиқиласиз.

Шундан кейин бошимга зарб билан бир нима урилгандек бўлди. Кўзим олди қоронғулашиб, бир оздан кейин кўзимни очсам «жонлантириш» бўлимида ётибман. Тепамда доктор. У менга қараб беўхшов ишшайди.

– «Маслаҳат» пулини тўламай қаёққа кетяпсиз?.. Энди сизни яхшилаб даволаймиз.

– Раҳмат доктор! Агар касалхонадан соғайиб чиқсам, ичкиликка йўламаганим бўлсин!

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

 

 

 

Ҳажвий-ҳикоя

ТАҚДИМОТ

Туман маданият саройи олдида туманот одам. Ҳамма тақдимот маросими бошланишини кутмоқда.

-Котта  ёзувчилар билан учрашар эканмиз-да? – Сўрадим қўнғир кўзли пастроқ кишидан.

— Йўқ, Дарё Тошқинбоев билан учрашасиз!

— Ким-у Тошқинбоев?

— Завод директории-ку!

— Иби, китоб ёзибдими? Ахир унинг соҳаси бошқа-ку.

— Ижодда соҳага қралмайди. Қизиқиш борми ёзиб ташлайверасиз. Пул борми, китоб чиқараверасиз. Шунинг учун ҳам таниш-нотаниш ёзувчи кўпайган.

— Китоб қандай аталади?

— «Қошиқ».

— Ие, қошиқ ҳақида ҳам китоб ёзибдиларми?

— Ахир Тошқинбоевни корхонаси қошиқ ишлаб чиқаради-ку.

Ҳаммани ичкарига таклиф қилишди. Маданият бўлими мудири Зиёбеков маросимни очаркан, муаллиф ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапириб, сўнгра сўзни цеҳ бошлиғи Соли Солиевга берди. Солиев микрофонни чангаллаб, бир икки пувлаб деди:

— Мен аввало устоз ҳақида айтмоқчиман. Улар ўта соврименнқй инсон кулгуни яхши кўриши билан ажралиб турадилар. Дунёда битта маза қилиб куладиган одам бўлса, у ям устоздир. Йўлимни топа олмай юрганда устоз менга йўл кўрсатдилар. Оғзимга пуфлаб дуо қилдилар.

Йиғилганлар баробар қарсак чалиб юборишди. Солиев бундан янада руҳланиб сўзида давом этди:

— Устознинг падари бузруквори рахматли Тошқин ота ҳам тилла одам эдилар. Айниқса, «Хунарийнинг ўткир пичоғи» деган асари уларни машҳур қилган. От ўрнини той босади деганларидек, устоз ёшлигидан ижодга киришган. Аслида устоз туман газетада қўшнисининг қўйи эгизак қўзилагани ҳақида хабар чиққандан кейин танилиб қолдилар. Ёшлигидан устозни ўртоқлари Мавлона деб чақиришарди. Шеoрларини китоб қиламан деб турганларида йўқотиб қўйганлар. Санoатни санатдан фарқини билганларидан кейин қизиқишлари устун келиб, ката ижодга қўл урдилар.

-Тасанно! — Тасанно! – деган овозлар эшитилди.

-Устоз умрида бирорта бадиий китоб ўқимасдан асарни бир ой ичида ёзиб тугатдилар. Бу иш ҳамма ёзувчининг қўлидан келавермайди. Агар ёзувчи Марк Твен тирилиб келганларида «баракалло устоз» деб тавоб қилган бўлардилар.

— Бундан рухланди шекилли раҳмат дегандек, ўрнидан туриб Соли Солиевич таoзим қилди. Мажлис раиси «рангламент» деган, Соли Солиев асари ҳақида гапиришга улгурмасдан минбардан тушиб кетди. Минбарга туман статистика бўлимининг бошлиғи «Рақамлар тилга кирганда» асарининг муаллифи Таҳлилбоев чиқди:

-Тошқинбоев учта институтни заушний битказган. Шунинг учун ҳам Кругазорлари кенг, туғма истеoдод сохиби. «Оёғининг учидан сочигача талант», Бу истеoдод унга тушида берилган.

— Кечирасиз, — деди Зиёбеков. – Асар ҳақида гапирсангиз

— Устознинг асари икки қисмдан, ўн уч бобдан иборат. Биринчи қисми ёғоч қошиқ, иккинчи қисм темир қошиқ деб номланади. Устоз қошиқларнинг фарқини алоҳида тасвирлаб берганлар. Биринчидан, темир қошиқ тишга қаттиқ ботади. Ёғоч қошиқ майин тегади. Иккинчидан, темир қошиқ тишга ва идишга тегганда жаранглайди. Ёғоч қошиқда эса… Учинчидан, темир қошиқда оғир пишади. Ёғоч қошиқда эса… Лекин айримлар асарда замонавийлик йўқ дейишмоқда. «Қошиқ асари юз йил ўтса-ям замонавий бўлаверади. Бундай асар мукофотга лойиқ.

Зиёбеков яна «регламент» дейиши билан Асаларичилик хўжалиги раиси «Арилар гулга қўнди» асарининг муаллифи Вали Валиев сўзга чиқди:

-Тошқинбоевнинг қошиқ ушлаб тургани китоб чиройига чирой қўшган. Худди Тошқин отани ўзлари-я… Кўплаб Тошқинбоев ўз асарида темир қошиқнинг  ролини пасайтирган дейишмоқда. Бу мутлақо нотўғри. Асарни ўқиган киши Темир қошиқни кўп қирралари очиб берилганини гувоҳи бўлади. Мисол керакми, пожалиста! Ошни қўлда олган яхшими ёки темир қошиқда? Тошқинбоев темир қошиқда ош ейилса «стералний» бўлишини тажрибадан ўтказиб ёзганлар.

Яна керак бўлди.

— Китоб яхши,-деди сўзини давом эттириб,-Вали Валиев. – Қиммат қоғозга босилган. Муқоваси ҳам қалин. Озмунча меҳнат сарфланмагани кўриниб турибди. Ҳомий ўзлари бўладилар. Ҳар бир китобга ўн бештадан қошиқ қўшиб бериш ташаббуслари билан чиққанлари нур устига аoло нур бўлди.

— Ундай бўлса тақдимотдан тақсимотга ўта қолайлик,-луқма ташлади кимдир.

— Майли саволлар бўлмаса сиз айтгандай бўла қолсин, — деди Зиёбеков. – Қанча китоб олмоқчисиз?- 150 та!

— Қайсидир тўйхона хўжайни ўрнидан туриб, «менга икки юзта! Пули нақд!»-деди. Кимдир бизга ҳам қолсин, деб баланд овозда гапирди зал ғола-ғовурга кўмилди.

— Ҳай-Ҳай, шошманглар. Китоб инсондан азиз бўлибдими? – Қошиқ ҳам етарли, китобда ҳам,-деди Зиёбеков.

-Хаш-паш дегунча қошиқ ҳам, китоб ҳам қолмади.

Сўз-Тошқинбоевга берилди. У рўмолчаси билан бурнини артиб, кўз ойнаги ортидан мухлисларга қаради.

— Китобим дўкон юзини кўрмасдан талаш бўлади, тақдимот, тақсимотга айланади, деб ўйламагандим.

— Яна қандай асар ёзмоқчисиз? – сўради кимдир.

— Корхонамиз яқинда санчқи ишлаб чиқаришга киришди,-деди Тошқинбоев. Энди шу ҳақда асар ёзмоқчиман…

Энди барчангни тақдимот маросимининг ювди-ювдисига таклиф этаман.

Давомли қарсаклар янгради…

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Ҳажвия

«ХАЛОСКОР»

Олийгоҳда домла Ёлтоқбоев талабаларни йўқловдан ўтказмоқда.

— Сувонқулов, нега дарсларга кирмаяпти? Айтиб кўйинглар, «танқа»си ким бўлса-ям мендан баҳо ололмайди.

Сувонқулов имтихондан «қулаши»ни билгач, «чора» излай бошлади. У бозордан салафан халтачани сархил маҳсулотларга тўлғазиб, Ёлтоқбоевнинг эшигини тақиллатди:

— Очиқ, кираверинг, — деган аёл овози эшитилди.

— Кечирасиз домла уйдамилар?

— Келинг, ука, домла йўқ эдилар.

Сувонқулов исм-фамилияси ва гуруҳ рақами ёзилган қоғозни халтачага солиб Ёлтоқбоевнинг хотинига тутқазди.

Эртага имтихон бошланаётган пайтда домла Сувонқуловни чақириб қолди.

— Нега уйимга бординг? Сени олийгоҳдан ҳайдаш керак!

— Кечирасиз, домла бир хабар олай…

— «Хабар олай» эмас, ўқиш керак укам. Кеча нима иш қилиб кетганингни биласанми ўзи?. – Ҳовлига кирганда эшикни ланг очиқ қолдиргансан. Иккита оппоқ кучукларим чиқиб кетиб, қайтиб келишмаяпти.

Сувонқулов ҳанг-манг бўлиб қолди. Кейин, ўзини қўлга олиб домлани юпатишга тушди.

— Қуйинманг домла қанча кучук керак бўлса келтириб бераман.

— Қанча бўлса ҳам келтирармиш. Эй қопоғон итларингни бошимга ураманми?. –Ўзимникини Мексикадан келтирган эдим-а.

-Ҳафа бўлманг. Худди шунисидан сотиб олиб бераман.

— Уларнинг нархи қанча эканлигини биласанми ўзи? Биттасини Тоймас Тоймасовичга совға қилишга ваoда бергандим. Айни лавозимни кўтармоқчи пайт ҳаммасини йўққа чиқардинг. Энди Тоймас Тоймасовичга нима дейман?

— Қўйинг домла кўп куйинманг.

— Сен билмайсан. Кучуклар ҳалоскорим менинг. Канистерапия деган нарсани тушунмайсан-да. Бу касалликларни кучуклар ёрдамида даволаш дегани. Бу тажриба синалган усул. Тоймас Тоймасович тутқаноқ, мен нервоз касалига чалинганман. Чиқ хонадан, кўзимга кўринма.

Сувонқуловнинг бу воқеадан кейин кайфияти тушиб кетди. «Қаердан ҳам бордим. Бошқа йўлини топсам ҳам бўларди-ку» деган ҳаёл уни тарк этмасди. Аммо, бир ҳафтадан кейин кутилмаганда домла яна Сувонқуловни сўраб қолди. Юрагини ховучлаб домла хузурига югурди. Лекин домлани яхши кайфиятда кўриб суюниб кетди.

— Кучуклар қайтди, Сувонқулов! Даров биттасини Тоймас Тоймасовичга совға қилдим. Канистерапия бошланди. Иккаламиз дардимиздан халос бўлаяпмиз. Лавозимим кўтарилганини эшитгандирсан. Кел, сени-ям хурсанд қилай, имтихон дафтарчангни бер… Энди уйимга «пакет» олиб борганингда эшикни бекитиш эсингдан чиқмасин.

— Раҳмат домла! Кучукларингиз соғ бўлсин. «Канистерапия ривожланаверсин». Ишқилиб талабаларнинг бахтига Ёлтоқбоевнинг «шифокор» кучуклари йўқолмай турсин-да.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

АНҚОНИ УРУҒИ

Харидор ҳашоратларга қарши дори сотиладиган дўконга келиб:

— Тунов куни берган дорингиз қуртларга таoсир қилмади. Қуртлар меваларни баттар еб битирмоқда,-деди.

— Ие, дорини жуда зўридан бергандим-ку. Аслида сувни кўп қўшгансиз.

— Айтганингиздек, меoёрида қўшдим.

— Мурчни майдалаб қўшдингизми?

— Ҳа!

— Ғўзапоя кулини қайнатиб қўшдингизми?

— Униям қўшдим.

— Саримсоқ пиёзни қайнатиб, сувини-чи?

— Айтганингиздай қилдим.

— Уксус солдингизми?

— Ҳа!

— Исириқ қайнатиб сувини қўшдингизми?

— Ҳудди шундай.

— Узумни сиркасини-чи?

— Қўшдим.

-Энди қўшилмаган нима қолди экан?

-Анқони уруғи.

— Буни эшитмаган эканман…

Харидор дўкондан узоқлашаркан орқадан овоз эшитилди:

-Шошманг ака, ўша айтганингизни яна бир такрорланг, ёзиб олай!

Б.ЖУМАНИЁЗОВ.

Ҳажвия

ЮБИЛЕЙДАГИ НУТҚ

-Маoруза тайёрлаш керак, — деди «Офтоб» маданият бошқармаси бошлиғи Мартабабек Обрўевич хузурида ўтирган муовини Олибқочдиевга. – Келгуси ҳафта Хунарийнинг юбилейи. Маoрузани шундай битингки манаман деган шоир ва ёзувчилар ҳам тилини тишлаб қолсин. Нутқим обрўйимга яраша бўлсин!

-Кечирасиз, Мартабабек Обрўевич Хунарий ҳақида эшитганману, бироқ, нима билан шуғулланганини билмай турибман,-деди Олибқочдиев.

— Ие, шунча йилдан бери, «зам» бўлиб ишлаб Хунарийни билмайсизми? Артист ва раққосалардан соққа олиб юрмасдан пичча адабиёт билан ҳам шуғулланиш керак. Биласизми, Хунарий улуғ инсон ўтган. Бизга ундан катта  мерос қолган.Хозирги кунда унинг ишларини шогирдлари давом эттирмоқда.

Муовин Олибқочдиев тезликда ёрдамчиси Зиё Чорағоновични хузурига чорлади:

— Бошлиғимиз Хунарий юбилейларида нутқ сўзларканлар шунга маoруза тайёрланг!

— Хунарий ким ўзи? Бу ҳақида эшитмаган эканман!

Катта бир даргоҳда ишлаб, отни калласидай маош олиб Хунарийни билмайсизларми «Хунарий улуғ инсон ўтган. Бизга ундан катта мерос қолган. Хозирги кунда унинг ишларини шогирдлари давом эттирмоқда» Боринг, манбаларни ахтаринг.

Зиё Чароғонович эса ўз навбатида бўлим бошлиғи Хотам Улашовични чақирди:

— Мартабабек Обрўевич Хунарийнинг юбилейларида…

-Кечирасиз Зиё Чароғонович. – Хунарий ҳақида ҳеч нима билмайман. Агар манбаларни айтсангиз бир зумда ёзиб ташлайман!

-Шунча йилдан бери Хунарий ҳақида билмайсизми? Хайфсизга бўлим мудирлик лавозими. Яна ойлик маошимни кўтаришга ёрдамлашинг деганингизга ўлайми?…

Хўш Хунарий ҳақида айтсак «Хунарий улуғ инсон ўтган. Бизга ундан катта мерос қолган. Ҳозирги кунда унинг ишларини шогирдлари давом эттирмоқда».

Бўлим бошлиғи Хотам Улашович Зиё Чароғонович дағдағаларидан асабийлашиб, ёрдамчиси Югурдакбоевга минғирлади.

— Хунарий тўғрисида…

-Хунарий ким ўзи? – деди Югурдакбоев елкасига «оғир юк» тушаётганини сезиб.

— Ие, қанақа саводсиз ходимсиз! Қўлингизга китоб олиб ўқийсизми ўзи? Ё фақат тўйларда ўртакашлик қилиб юрасизми? Кунда бир кўриниш бериб қуён бўласиз. Хўш «Хунарий улуғ инсон ўтган. Бизга ундан катта мерос қолган. Хозирги кунда унинг ишларини шогирдлари давом эттирмоқда». Боринг китоб варақлаб ёзинг!

Югурдакбоевич ёзган маoрузани Мартабабек Обрўевич юбилейда ўқиди. Унда учта жумла бор эди. «Хунарий улуғ инсон ўтган. Бизга ундан катта мерос қолган. Ҳозирги кунда унинг ишларини шогирдлари давом эттирмоқда». Қарсаклар…

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

«ЯНГИЛИК»

Кўчамизнинг бошида катта анҳор оқиб ўтади. Устига икки метр баландликда сўри қурилган. Бўш вақти бўлган қўшниларни шу ердан топиш мумкин. Улар норда ёки шахмат ўйнагани эмас, «янгилик» эшитгани келишади. Янгиликларни радио-телевизорда  бериб турибди-ку дейишингиз мумкин. Йўқ. Бу умуман бошқа «хабар»лар. Кимнинг уйига ўғри тушди. Кимникида жанжал, ким ишдан кетди-ю, ким мансабга кўтарилди, кимнинг тўйи зўр ўтдию, ким-кимдан калтак еди ва бошқа хакозалар…

Шу боис сўрини «Инфорум бюро» деб ҳам аташади. Агар «Инфорум бюро»га Санқул келмаса хабарларнинг қизиғи қолмайди. «Санқул янгилик» деган лақабни ҳам бехуда беришмаган. Бир «янгилик» айтмоқчи бўлса ҳудди актёрлардек ролга киришиб кетади. Ҳар қандай «янгилик»нинг охирини мақол билан якунлайди.

Бугун ҳам Санқул «янгилик»ни Ғилмиддин носфуруш, Ғайбат қийшиқ, Жумрат ужислар кутиб олишди.

-Носвойдан ол деди Ғайбат қийшиқ Ғилмиддин носфурушга бурнини чертиб, рўмоли билан артаётиб-қандай янгиликлар бор?

-Кечаги эшитганларинг. Янгиликни энди Санқул келиб айтмаса, — деди у нос халтачани Ғайбат қийшиққа узатаётиб.

— Ана ўзи ҳам келаётир,-деди қийшиқ оғзига нос ташлаб қўлини тиззасига суркаркан-ортидан ит қуваётгандек югуришига қара.

Санқул «янгилик» сўрига уч-тўрт метр қолганда худди лотереяда машина ютгандай-«Шеф»ни ҳам ишдан олдилар,-деди ховлиққанича. Ишдан олинганига ҳали икки соат бўлди. Шахсан ўзим Хожи думдан эшитиб келяпман. Кичкина ўғлимни «Шеф»нинг кўчасига юбордим. Аниқлаб келади. Илоҳим рост бўлсин. Отасини ҳам танимай қолганди. Шу ишга ўтмасдан олдин тузуккина сўрашиб юрувди. Кейин бошини ирғитадиган бўлди. Ярамас мансабни кўтара олмади. Кўзини ёғ босди-ёғ. Шунга айтадилар-да ҳар нарсани унутсанг ҳам, чориғингни унутма деб.

— Қани ўзини қамашса, — деди носфуруш. –Одамнинг қадрига етарди.

-Қамалса деганингиздай-Бадфеoл Қўполовни ҳам беш йилга кесишибди-деди Санқул «янгилик».

-Бу ҳам оз,-деди Жумрат «ужис». – Минг доллар пора олган ревизорга ўн йил бериш керак.

-Харом ҳеч қачон буюрмайди.-деди Санқул «янгилик». Бировнинг ҳақини еганнинг жазоси шу. «Маза қилиб зах жойда» ётгандир. Шуни айтадиларда, менинг нафсим балодур, ёнар ўтга соладур деб.

-Менга қара Санқул. Носфуруш оғзини сув билан чайқаб-Таннозхоннинг қизи туғганмиш. Ростми шу гап. Ахир эрга чиқмовди-ку!

-Энди эшитдингизми? Бу эски гап-ку. Қиз боласи отаси кимлигини айтмабди… Таннозни ўзи ҳам эрга чиқмай туғганди. Онасининг қизи-да. Қон билан кирган жон билан чиқади.

Санқул «янгилик»нинг кичкина ўғли кўринди. – Ана «интернет» ҳам келяпти. Биламиз ростми-ё ёлғон.

-Ёлғон гап экан. «Шеф» Тошкентга мажлисга кетибди. Сизни ойим дарҳол келсин дедилар.

-Янгиликлар борми?

-Ҳа! Опам Мавлон қассобнинг ўғли билан қочиб кетибди?

-Овозингни ўчир, Санқул «янгилик» ўғлига кўзини қисиб, товарга бирга кетишгандир.

Йўқ Россияга қочишибди. Энди уйга ҳеч қачон келмас эканлар.

— Санқул «янгилик»нинг ранги оқариб, туфлисини пойма-пой алиштириб кийганини билмай қолди.

Ғилмиддин носфуруш «Астаҳфурулло» деди-ю. – Ўзингдан чиққан «Янгиликка» мақол айтиб юбор!

Санқул «янгилик» қўлини силтаб сўридан узоқлашди.

-Мен айтаман, — деди носфуруш:

-Қазасан, қартасан асл зотинга тортасан.

— Тушунмадим, — деди қийшиқ.

— Нимасига тушунмайсан, Санқул ҳам қиз олиб қочиб уйланган эди.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

Ҳажвия

ТОҒАНИНГ ЖИЯНИГА МАКТУБИ

Жияним Санақул! Сени бошқарма бошлиғи бўлганинг билан табриклайман. Дўст-душманни ичида зўр иш бўлди. Бориб табрикламоқчи эдим, бел ўлгур азоб бераяпти. Тузалиб кетсам бориб йўл-йўриғ кўрсатиб тураман..

Биламан жиян бу ишга ўтишинг осон кечмади. Аста-аста ўрнини тўлдираверасан.

Жиян! Менинг маслаҳатимга амал қилсанг кам бўлмайсан. Энди аввалгидек кишиларни кулдираман деб латифа айтиб қаҳ-қаҳа уришни тўхтат. Серёзний бўлишинг керак. Иложи борича қовоғингни осиб юр! Шунда қабулингга кирмоқчи бўлганлар кирсаммикан-кирмасаммикан деб қалтираб туради. Бу эса сенинг обрўйингни оширади.

Жияним Санақул! Энди қариндошларинг кўпайиб қолади. Агар тинч юраман десанг ҳаммасини бахридан кеч. Бўлмаса кунингни бермайдилар. Бу масалани келинимга топшириб қўя қол. Қариндошларни юз кўрмас қилиб беради. Сен кўп жойларга меҳмондорчиликка таклиф қилиб туришади. Ҳаммасига бориб юрма! Танлаб боргин. Кечикиб бор. Сен учун тайёрланган стол бўш туради. Кечикиб борсанг ҳамманинг кўзи сенда бўлади. Кейин керакли одамларни ёнингга чақириб оласан. Тўйда кўп ўтирма. Тўйдан чиқиб кетаётганингда ёнингдагилар сени сураклашиб кузатиб қўядилар. Бу сени обрўйингга обрў қўшади.

Кўп йиллар раҳбар бўлиб ишлайман десанг «ката»нинг қош-қавоғига қараб иш тут. Агар хато гапириб, оқибати ката зарар келтирса-ям «сизни гапингиз тўғри» деб тасдиқлагин. Зарарни ўзинг ишчиларинг билан жойига қўяверасан.

Ёшуллининг бир кунда уч маҳал мажлис ўтказса, сен ҳам келиб уч марта мажлис чақир. Мажлисда ҳикмат кўп, жиян. Ҳамма ишни мажлис бажаради.

Жияним Санақул! Агар мажлисда ёшулли сени сўкса индамай тур. Урса йиқилиб турсанг ҳам ўрнингдан туриб, уст-бошингни қоқиб қўявер. Сен ҳам ўз идорангда сўксанг индамайдиган, урсанг мушт кўтармайдиган ходимни танлаб ол. Айниқса, бир эмас, икки та рўзғори борларни тутиб ур. Ҳеч қачон ғинг дея олмайди.

Энди сен катта идоранинг ёшуллисисан. Ўзинг ҳақингдаги фикрларни билиб туришинг керак. Шунинг учун ўзингга садоқатли кишилардан «шпён»чиликка танла. Ана шунда фисқи фасод гапларни тарқатаётганларни иш баҳонасида сўкиб турасан.

Мукофот пулларни беришда етти ўлчаб бир кес. Ўзингга яқин ходимларни чақириб мукофотни арра қилиш ҳақида сўз очиб кўр. Агар рози бўлса мукофотни уларга ёз! Чунки сени ҳам олди бердиларинг борлиги турган гап. Мукофот пулларига ёшуллиларингни ҳам чақириб шакаргуфторлик қилиб тур. Шунда раҳбарлик курсинг мустаҳкам бўлади.

Дуч келган одамни ишга олаверма. Етти авлодини суриштириб кўр. Авлодида «ёзғувчи», «чақимчи» бўлмаса ол. Мажлисларда ёшуллини танқид қила кўрма. Агар сўз берсалар «Ҳамма гапингиз тўғри «ёшулли» деган сўздан нарига ўтма.

Агар ёшуллинг меҳмонларга хизмат қилиб бергин деса умуман ўйланма. Ходимларга мукофот пули ёзиб жойига қўяверасан. Бахонада пул ҳам ишлаб оласан. Чўкса идоранг чўкади сен чўкмайсан, жиян. Идорангда нима кўп техника кўп. Тез-тез уларни «списайт» қилиб сотиб юбор. Иложи бўлса сендан кейин бошлиққа ҳеч вақо қолмасин.

Жияним Санақул! Менинг ўгитларимга амал қилсанг нафақага чиққандан кейин ҳам сени кўп йиллар корхона раҳбари қилиб қўядилар. Албатта бу пайтга келиб корхона чўкиб қолади. Чўкдириб, йиғиб қўйган пулларингни бериб ўзинга хусусийлаштириб оласан. Зато мулкли бўлиб қоласан.

Мабода устингдан жиноий иш қўзғатишса бу энди тергов органларига ҳавола. Буёғига мен сенга маслаҳат бераолмайман. Шу билан маслаҳатим тамом.

Тоғанинг жиянига мактубини Барди Жуманиёзов ёзиб олди.

 

Ҳажвия

ЛИБОСЛАР ҲАСРАТИ

Кунлардан бир кун шкаф ичидаги куйлак ва кофта юбкалар ҳол-аҳвол сўрашиб хасратлашиб қолишди.

— Қалайсан, эй қизил гули кофта-юбка,-деди шкаф охирига тушиб қолган оқиш ҳаво ранг куйлак. Келганингда кўринишинг ҳаммани лол қолдирганди. Бир марта кийишга арзир экансан-да. Мана энди шкаф чеккасида биз қатори осилиб турибсан.

-Ўзингчи-ўзинг?-деди қизил гули кофта-юбка. –Танноз опам сени-ям икки марта кийди халос. –Ҳар сафар кийишга куйлак танлаганида биз томонга суриб кўядику. – Матоинг пишиқ бўлгани билан ёмон тикилгансан.

— Ҳей биласанми мени ким тиккан?- Билмасанг билиб қўй! Мени қишлоқда довруғи кетган Қайчигул деган қиз тиккан.

— Ҳозир Қайчигулга ҳеч ким куйлак тиктирмаяпти. Ҳамма Офат опанинг қизига бораяпти.

Сотиб олинганига энди уч ой бўлган хиндча куйлак деди:

-Қўйинглар, тортишманглар. Худога шукур ҳаммамиз шкафда қаторлашиб турибмиз. – Бир-биримизга бегона эмасмиз.

-Ҳей ҳамма гапирса-ям сен гапирмай тур, — деди шойи кофта-юбка. –Янги келганингда бизларни итариб қисиб қўйганинг эсингдами?- Ўзинг келганда-ям бир пулга қиммат эдинг. Сен ҳам бир марта кийилдинг холос.

Бирдан шкаф очилди. Таннозхоним куйлакларни суриб янги модадаги оқ ялтироқ куйлакни осиб қўйди.

Қаерни маҳсулотисан? – деди жигарранг куйлак.- Бунча ҳамма еринг илма тешик.

-Нима бало, узоқ йиллардан бери кўча юзини кўрмаганга ўхшайсизлар. Хозирги мода шундай.

Керилма,, биз ҳам эдик сенингдек, сен ҳам турарсан бизнингдек.

-Ҳеч қачон! Биласизларми, сизларни нима учун киймаяпти? Чунки, сизлар танноз опамни кўкрагини беркитиб турасизлар.

— Ҳай хурсанд бўлаверма,-деди сариқ рангли қаторига тугма тақилган куйлак. –Хали орқа томонини ҳам очиқ ҳолда киядиган бўлсалар сен ҳам бизни қаторга ўтасан.

Гапга индийский куйлак қўшилди. Ҳали Танноз опам қизлар каби тиззадан юқори киядиган бўлсалар ҳеч биримиз кўча юзини кўрмаслигимиз аниқ.

-Сизларга бир хушхабар,-деди илма-тешик оқ ялтироқ куйлак. Тўйда Танноз опам гапини эшитдим. Кейинги уч ой ичида қариндошлариникида бешта тўй бўларкан. Бир тўйга кийган куйлагини яна бир тўйга киймас экан.

— Кўча юзини умуман кўрмас эканмизда,-деди қизил гули кофта-юбка.

-Йўқ,-деди оқ ялтироқ куйлак,-ўз қулоғим билан эшитдим. Барча куйлакларни амма холасининг қизларига бериб юборармиш.

-Қани энди шундай бўлса,-деди оқиш ҳаво ранг куйлак. – Биз ҳам кўча юзини кўрардик.

Шу пайт бирдан шкаф очилди. Куйлаклар олиниб тахлана бошланди. Илоҳим ёруғликка чиққанимиз рост бўлсин. – деди шойи кофта юбка. Ишқилиб борган жойимизда бизни кийиб яшнаб юришсин. Зинҳор-базинҳор шкафда чанг босиб қолмайлик.

Либослар хасратини қоғозга туширувчи Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива тумани.

 

Ҳажвия

ТЎЛҒОҚ ТУТДИ

-Бугунги йиғилишимизда муҳим масалани мухокама қиламиз-деди мактаб директори Қудрат Қувватов қовоғидан қор ёғгудек бўлиб. – Баoзи ўқитувчиларимиз отни калласидек маош олиб, вазифасини унутмоқдалар.

-Йиғилиш иштирокчилари гап нимада ва кимда эканлигини билиш учун диққатларини янада ошириб директордан кўз узмасдилар.

-Ўртоқ физика фани ўқитувчиси нега дарсни ташлаб кетиб қолдингиз? Директор шу фан муаллимига юзланди дастлаб.

-Кечирасиз мен дарсимни жисмоний тарбия соати билан алмаштиргандим. Келгуси ҳафтада  Югурдакбоевнинг ўрнига ўзим ўтаман.

Хўш, сизчи хурматли химик. Нега 8-синфдаги дарсни ўтмасдан қуён бўлдингиз?

-Ўрнимга, меҳнат муаллими Чаққонбоев кирди. Кейинги…

Хўш, тилчи, Сизчи? – Тилингиз бир қарич эди, шекилли?

— Илмий мудирдан руҳсат сўраб, Югурдакбоев билан…

Шу пайт телефон жиринглади.

— Мажлисимиз тамом. Сиз қолинг,-деди директор илмий бўлим мудирига.

-Келинни тўлғоқ тутди. Туғруқхонага олиб бориш керак. Менинг ўрнимга Югурдакбоевни югуртиринг!

Барди Жуманиёзов.

 

Ҳажвия

ЁШУЛЛИ ГАЛДИМИ?

Омон Сомоновичнинг Зуфар Солиҳович ўрнига раҳбар бўлиб келиши хушомадгўйларни саросимага солиб қўйди. Ҳамдусанолар, мақтов ва хушомадлар энди Омон Сомоновичга қаратилди. Яқин-яқингача Зуфар Солиҳовичнинг хатто кучукчасини ҳам кўкларга кўтариб мақтаб юрганлар энди уни тўй-ҳашамларга таклиф қилмай қўйишди. Шу жумладан Қозоқ тилло ҳам яхши кунларига айтмади, ваҳоланки тўйлари Зуфар Солиҳовичсиз ўтмасди.

Туманда Қозоқ тилла тўй қилармиш, Тошкентдан фалончи артист келармиш деган овозалар тарқалди.

Тўй кенгашининг бош мавзуси ҳам Омон Сомонович бўлди. Хўш, ёшулли келсалар тўйни қаерда ўтказган маoқул. Тўйхонадами ёки ҳовли боғдами?

-Боғда ўтказиш керак,- деди Қозоқ тилланинг куёви-иссиқ қирқ даража бўлиб турган пайтда тўйхонада ўтказсак Омон Сомонович терлаб тезда кетиб қоладилар. Омон Сомоновичга фавора қулай, маза қилади. Гапга Али қаймоқ қўилди. Омон Сомонович устарига ким хизмат қилади?

— Бу жиддий масала, — деди Қозоқ тилла хўш ўзинг нима дейсан?

-Тажрибали официантларни таклиф қилишимиз керак. Айниқса, Омон Сомонович устарига! Ўтган йили Мавлон қассобнинг уйида хизмат қилаётган йигит Зуфар Солиҳовичнинг куйлагига анор шарбатини тўкиб юборганди.

-Энг асосий нарса эсдан чиқмасин,-деди Қозоқ тилланинг кичик куёви «Қора кишмиш»-Омон Сомонович қайси овқатларни хуш кўраркан?

-Буни Омон Сомоновичнинг қариндоши Илғорбекдан сўраб биламиз,-деди Қозоқ тилла. – Ҳа, яна бир нарса эсдан чиқибди. –Ёшуллини ёнида ким ўтиради? – «Гулзор» қурилиш корхонасини бошлиғи Қўполов ўтирса-чи?

-Йўқ-йўқ,-деди қатoий «Қора кишмиш». –Бир жуфтдан сўнг кайфи ошиб, кўзига кўринган одамни чўлп-чўлп ўпади. Мактаб директори  Маoруф Нуров яхши.

Шундай қилиб тўй куни ҳам етиб келди. Меҳмонларни кети узилмайди.

Бир пайт Омон Сомонович келди деган овоза эшитилди. Аттанг, машина Омон Сомоновичникига ўхшасада, меҳмон бошқа экан.

Тўй давом этар, Қозоқ тилла тез-тез соатга қараб асабийлашарди. Бирдан ёшуллини машинаси келди деди кимдир. – Қозоқ тилла яна кўчага очилди. Машинадан тушган Зуфар Солиҳовичнинг хотини экан. Қозоқ тилла хотинини сўкди.

Кутилмаганда қий-чув бўлди. Хушидан кетиб йиқилган Қозоқ тиллани кўпчилик ўраб олган эди. Касалхонага келтиришганда-ям хали кўзини очмас, гапирмас эди. Шифокорларнинг муолажаларидан кейин хушига келиб кўзини очган Қозоқ тилла сўради:

-Ёшулли галдими?

-Ҳа, — деди куёви «Қора кишмиш».

— Хайрият! – деди Қозоқ тилла. Кейин яна холсиз кўзини юмди.

Барди Жуманиёзов.

 

 

 

 

 

 

ТЎЙГА БОРМАЙМАН!

— Абдураҳим тўйга бормайсизми? – деди қўшниси Садриддин.

— Тўй қаерда бўларкан?

— Тўйхонада!

— Йўқ, бормайман!

— Нега?

— Қулоғимни яқинда даволатдим.

Ҳажвий-ҳикоя

ЁЗМАСДАН ТУРА ОЛМАЙДИ

 

Қишлоқда Жумақулни танимайдиган одам йўқ. Биров «ёзувчи» деса яна бири «иғвогар» дейди. Бугун ҳам хат жўнатиб уйига кириши билан хотини шанғиллади:

-Гулмат дўкончини устидан ёзган хатга жавоб келди. Ўқиб берайми?

-Ҳайронман, сендай калтафахмга! Нимага бировнинг хатини очиб ўқийсан!? Ким сенга бундай ҳуқуқ берди?

-Ахир сиз биров эмассиз-ку! Қолаверса хатни иккаламиз бирга ёзган бўлсак, нега ҳаққим бўлмас экан? Бундан ташқари фактларни ўзим топганман-ку!

—Хўп, бундан кейин қонунни бузмагин. Хатни ўқи-чи. Хотини ўқий бошлади:

— «Чинор» маҳалласида яшовчи фуқаро Жумақул Наштаровга!

Сизнинг Гулмат Умматов устидан ёзган хатингизни кўриб чиқиш учун давлат солиқ идорасига жўнатдик. Натижаси сизга хабар қилинади.

Бургутов «имзо».

-Ҳаммаси мен ўйлагандек кетаяпти.-деди Жумақул. Агар ёзганларим тасдиқланса «обрўйим» ошиб, номимни эшитганлар дағ-дағ титрайдиган бўлади.

-Яна кимнинг устидан ёзиб шўрини қуритмоқчисиз?-деб сўради хотини.

-Матхолиқни.

-Салим Сўфининг ўғлиними?

-Ҳа, ўша тирмизакни. –Тунов куни безрайиб салом бермай ўтиб кетди. Қараб тур, олдимда икки букилиб хизмат борми, деб турмаса Жумақул отимни бошқа қўяман.

-Қўйинг, шуни ёзманг. Бир марта салом бермаган бўлса бермагандир. Ахир электр ҳисоблагичингизни доимо орқа айлантириб бериб турган бўлса. Пул тўламаётган бўлсангиз. Мендан нимани сўрамоқчи эдингиз?

-Онангникига бора боргунча маҳаллада қанча симёғоч ва транс фарматор борлигини санаб билиб келгин!

-Уни нима қиласиз?

-Матхолиқнинг даромадини ҳисоблаш керак-ку. У симёғочга чиқиб тушиши учун бир кило гўштнинг пулини олади. Ҳозир қиш. Матхолиқнинг қўли-қўлига тегмайди. Нагрузкадан симлар эриб, трансфарматорлар куйиб турибди.

-Сизга унинг даромади нимага учун керак бўлиб қолди?

-Шунча ўргатсам ҳам гўрсан. Даромадини аниқлаб ўзимнинг «доля»мни чиқармоқчиман.

-Бу ишни қилаолмайман адаси. Энди кўчада симёғоч санаб юришим қолувди.

-Унда бу «иш»дан доля сўрама!

-Хўш, буни қандай исботламоқчисиз?

Йўли жуда осон! Фақат ака-укаларингдан, сингилларингдан учта тилхат олсанг бўлгани.

Бу ишни қилаолмайман! Ахир чироғингизни ёқиб турган шулар-да. Ўчириб қўйса кечангиз қоронғуда ўтади.

-Мен унда ўзини ўчираман!

-Ўчириб бўпсиз. Исботингиз йўқ.

-Исботим бор. Уйимиздаги электр ҳисоблагични орқага қайтариб қўйгани точний факт-ку.

-Электрга пул тўламаяпсиз. Матхолиқни сизга берган доляси бу?

-Майли сазанг ўлмасин, Матхолиққа раҳм қиламиз,-паст келди Жумақул,-Хўш рўйхатни қара-чи энди кимни ёзамиз?

-Қосим косибни?

Бургутовнинг қўшнисими?

-Ҳа! Яқинда иккаласи бир кунда «Ласетти» олишди. Ҳеч кимни назарга олмайдиган бўлишди.

-Демак, сени ҳам назар-писанд қилмаяпти. Шунинг учун ҳам ёзиш керак!

-Нима деб ёзасиз гап шунда-да, -деди хотини қоғозларни титкилаб. Фактлар етарли эмас.

-Хавотирланма «дозани оширамиз», иккита точний факт бўлса бас. –Шундай қўрқитайликки, текширувчилар биз томонга бир юз саксон градусга бурилиб қолсин. –Хўш, айни пайтда Қосим косиб қаерда ишлаяпти?

-Санқулнинг уйида! Дастгоҳни электр ҳисоблагичсиз тўғридан тўғри симга улаб ишлатаяпти. Энди уни «нур ўғриси» деб ёзамиз. Энг асосий факт Бургутов мансабини суиистеoмол қилиб, Қосим косибни солиққа тортмасдан даромадини ўзига ўзлаштириб олаётганида.

— Зўрсиз-да дадаси! Бирорта олийгоҳда ўқиганингизда борми, журналистларни доғда қолдирган бўлардингиз.

Жумақул хотинининг бу гапидан руҳланди шекилли, «ижод» қилиш учун ҳаёл сура бошлади. Жумақул кейинги ўн беш кун ичида яна бир неча кишига қаламини ўқталганди. Аммо кутилаётган жавоб хатларини ўқиб, хафсаласи пир бўларди. Бугунгисини ўқиб ҳам кайфияти тушди. Бир нималар деб ғидранди.

-Нимага жаҳлингиз чиқаяпти? деди хотини. –Тасдиқланмабдими?

Хом ишлайсан, хотин! Фактлар точний дегандинг. Гулмат Умматов эса қонун доирасида ишлаяпти, рухсатномаси бор, солиқларни вақтида тўлаётипди деб ёзишибди.

Шу пайт эшик қўнғироқи жаранглади.

-Қарагин ким экан?

-Сизни фабрика омбор мудири Олғирбоев сўраяпти.

-Айт, кирсин!

Жумақул Олғирбоев билан саломлашаркан, кўзини унинг сумкасидан узмасди. Келинг-келинг. Қандай шамол учирди. Бизни йўқлабсиз?

-Хўжайин Жумақул акангни хабарини олиб кел деб юбордилар.

-Эсларига тушибмиз-да. –Назарларига илмасдилар-ку!

-Йўғе, ундай деманг, сизни ҳурмат қиладилар. Мана фабрика маҳсулотларидан бериб юбордилар. Костюм шим. Мана буниси келинойимизга, энг сўнги модадаги куйлак.

-Бу латта-путталарингни бошимга ёстиқ қиламанми? Қуруғидан бермайсанми?

-Қуруғидан ҳам бўлиб қолар.

Олғирбоев кетгач, Жумақулни хотини деди:

-Роса қўрқишганга ўхшайди.

-Фабрика директори деганлари ҳеч кимдан қўрқмайди. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Агар устидан хат ёзиб жўнатсак текширувчи келадими,-келади. Уларни бир неча кун боқишадими-боқишади. Албатта кетганда-ям қуруқ кетишмайди. Бизларни бўлса арзимаган латта-путта билан тилимизни қисиқ қилмоқчи. Йўқ бунга йўл қўйиб бўлмайди. Албатта ёзиш керак?

-Қўйинг, шунисига ҳам шукур. Катта бошини кичик қилиб сизга мурувват кўрсатиб турган бўлса.

-Майли, Олғирбоев масаласини келгуси йил рўйхатига киритиб қўй!

-Рўйхатни кўздан кечираётган хотини ўз дадасининг ҳам исм-шарифини кўриб ҳангу-манг бўлиб қолди.

-Дадамниям «қора рўйхат»га киритибсиз-ку! –дадам сизга нима ёмонлик қилди ўзи. Киши ўз отасини ҳам ёмон отлиққа чиқарадими?

-Хай хотин, бу ишда буниси қайнота,буниси тоға деб қаралмайди. Қаердан доля унса ёзилаверади. Даданг ҳам анойилардан эмас.

-Давлатни эллик миллион сўмини талон-торож қилиб ҳеч нарса кўрмагандек писиб юрибди. Агар яна жаҳлимни чиқарсанг даданг билан қўшиб сени ҳам ёзаман.

-Дадам пулларни жойига қўйган. Жаримага тортилди. Бу ишни кавлаш нимага ва кимга керак?

-Жарима енгил жазо.

-Нима қамалиши истайсизми?

— Бўлмаса даданг нега «доля» бермайди.

-Вой, ўз куёвига ҳам «доля» берадими дадам? Ўйлаб гапираяпсизми?

-Кўп нарсага фаҳминг етмайди хотин, агар ўз яқинларингни устидан ёзсанг одамлар биздан янаям қўрқишади. «Доля» ўзидан-ўзи келаверади. Қарабсанки, бир пасда бойиб кетамиз!.

-Унда ўз яқинларингизни ёзинг!

-Кимни ёзай. Отам ҳам, тоғам ҳам оламдан ўтган бўлса. Сеникилар тирик. Агар уларни ёзсак «довруғимиз» ошади.

-Дадам «доля» берса ёзишни бас қиласизми?

-Олдин берсин-чи!

-Мана шу узукни дадам совға қилганлар. Шуни олинг-да, дадамни тинч қўйинг!

-Бу бошқа гап, ўчир, дадангни рўйхатдан!

Шу пайт эшик тақиллади. Хат ташувчи экан. Жумақул хатни ўқиб кайфияти бузилди.

–Ярамас Бургутов. Сеними, шошмай тур!

-Нима бўлди дадаси?

-Бало бўлди, дард бўлди. «Бургутовнинг «Ласетти»си хизмат машинаси экан. Бунга сен айбдорсан. Фактларни обдон текширдим дегандинг-ку. Бургутов ўзини ким деб ўйлаяпти?-Қонини микроскоп билан текширтирмасам юрган эканман.

Шу пайт ўғли ҳовлиқиб кирди.

-Дада, тез чиқинг! Маҳалла идорасига бораркансиз. Ташқарида поспон кутиб турибди.

-Маҳалла! Чиқиб айт, керак бўлса маҳалланинг ўзи келсин ёнимга. Маҳалла-паҳалласи билан ёзиб қуритаман!

…Очиқ суд мажлисида Жумақул Наштаров катта жаримага тортилди. Сигири билан новвосни сотиб, жаримани тўламоқчи эди, бироқ хотини зўр чиқди. Жарима жазоси қисқа муддатли қамоқ жазосига алмаштирилди. Аммо Жумақул ёзмасдан тура олмас экан. У ерда ҳам «доля» берасан деб нозирлар устидан ёзаётганмиш.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива тумани.

 

 

 

Ҳажвия

САЛ, САБР ҚИЛИНГ

ёки «ЭРКИН ҚУШ»

 

Шодди Шодиқулович ўттиз йил бошқарма бошлиғи бўлиб ишлади. Айтгани айтган – дегани деган. Бу даврда икки ўғилни уйлантириб, икки қизни узатди. Тўйлар ҳам тўймисан тўй бўлди. Тўёналарни айтмайсизми? Саттор мойчини «Нексия», Олғирбоевни квартира совға қилгани Шодди Шодиқуловични ҳамон эсида. Шуларни эсларкан хотини ҳаёлини бузди.

-Дадаси, неварангиз сиз айтган дўстингизнинг қизига уйланишга рози бўлди. Тўйни бошлаб юборсак дейман!

-Сиз нима десангиз шу-да!-деди Шодди Шодиқулович хушхабардан севиниб. – Шу ҳафтада тўйни ўтказамиз. Омбор мудири Тўймас акага айтаман. Ҳаммасини ташкил этади. Ўзинг биласан қанча-қанчалар менга хизмат буюрмасмикан деб кўз ва қулоқ тутиб туришибди.

— Қўйинг, шунингизни. Ўтган сафар «Кўкиларни чўнтагига урган. Хотиниям ўта қитмир. Тўёналарни йиғиб олишга аралаштирманг. Ундай бўлса бу «муҳим вазифа»ни укангга топширсак нима дейсан?

-Жуда тўғри ўйлабсиз. Хизматини қуруқ қўймассиз адажониси. Ҳа, тўйга «кўки»дан кўп берадиганларга айтинг. Қурумсоқларга айта кўрманг!

-Тўғри айтасан, арзимаган тўёнани бошимизга урамизми?

-Тўйга таклиф қилувчиларнинг рўйхатини ўзим тузаман!

— Майли,- деди Шодди Шодиқулович шашти тушиб. Фақат ишдан бўшаган бошлиқларни рўйхатга киритма! Кейин ёзганларингни ўзим кўриб чиқаман.

Шодди Шодиқулович идорага келиб «яқин» оламларини хонасига чақирди. Шу пайт шошилиб котиба қиз кирди.

-Сизни «катта» тез етиб келсин дедилар

Худога шукур! «Катта»ни бир ҳафтадан бери тополмай юрганди. Шахсан ўзлари чақириб қолибдилар. Баҳонада тўйни маслаҳатини оламан.

-Гапни нимадан бошлашни билмаяпман,-деди «катта». Нафақага чиққанингизга уч йил бўлди шекилли. Энди ўрнингизга ёшлар ишласин!

Шодди Шодиқулович бу гапни дабдурустдан эшитиб, ҳангу-манг бўлиб қолди. Пешонасидан совуқ тер чиқди.

-Сал сабр қилиб туринглар. Ҳафта…

-Ие-нега?

-Зарур ишларим бор эди.

-Бўш вақт энди сизда кўп бўлади. Эркин қушсиз. Қанча иш бўлса бемалол бажараверасиз.

Шодди Шодиқуловичнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Ҳафсаласи пир бўлиб уйига келганида хотини аллақачон тўй меҳмонлари рўйхатини тузиб бўлганди. Бироқ… уларнинг кўпчилигини тўйга келиш-келмаслиги амри маҳол эди.

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива тумани.

 

Ҳажвия

«ПАШША»

 

Ишдан уйга қайтсам кенжа ўғлим хушхабар билан кутиб олди.

-Дада курсдош дўстингиз келдилар. Сизни кутиб ўтирибди.

Кутилмаган меҳмон ким экан деган хаёл билан ичкарига кирдим. Во ажабо! Бундан ўттиз йил муқаддам институтда бирга ўқиган курсдошим Шодиқул. Қучоқлашиб кўриша кетдик.

-Сени-ям кўрар кун бор экан, — деди Шодиқул.

-Сен ўша-ўша Олимтойнинг ўзисан-а!

-Раҳмат сенга! Узоқдан йўқлаб келибсан, бошим осмонга етди. Энди бир маза қилиб шакаргуфторлик қиларканмиз-да.

-Ҳали суҳбатлашиб безиб кетасан!

-Қўйсанг-чи, нега безарканман. – Унга разм соларканман анча ўзини олдириб қўйгани, кўзларининг пирпираши, лабларини титраши, бурни учи қизариб кетгани мени таажжубга солди. Шу-шу Шодиқул бизникида тура бошлади. Мен эрталаб мактабга кетаман. У эса уйда.

Бир куни мактабдан келаётсам кўча бошида жойлашган дўкон сотувчиси тўхтатиб сўради:

-Қарзларингизни қачон узасиз?

-Ие, қанақа қарз. Биз ҳеч қачон қарзга нарса олмаймиз-ку! Яна қандай қарз бўлиши мумкин?

-Шодиқул меҳмонингиз ҳар куни дўконга келиб «яримта»ни майдалаб кетади.-Пулини Олимтой беради дейди.

Қарз анчагина бўлибди. Тўладим. Асабийлашиб уйга келсам Шодиқул хурракни гумбирлатиб ётибди.

-Бу гўрсўхтани уйи борми? — деди хотиним асабийлашиб, — келганига бир ойдан ошди. Кетишни хаёлига ҳам келтирмайди. Бирор иш қилсам рўпарамга келиб ўтириб олади. Ундай қилиш керак-бундай қилиш керак дейди. – Хўжайин сизми ёки у? Болаларга ўшқирганига ўлайми.

-Нима қилай бошим қотиб қолди. Кет дея олмасам.

— Нега айта олмайсиз? Менга тикилгани-тикилган. Чиройли экансиз дейди-ярамас. Жўнатмасангиз ўзим ҳайдаб соламан.

Шунақа дедими. — Аблаҳ-эй.

-Уйқудан уйғонгач, сўз солдим. – Сени қўшни тумандаги бирга ўқиган Хакимбойникига олиб бораман. – Эслайсанми уни? Ўттиз йилдан бери кўрмадинг ахир!

-Қандай бўларкан, — деди кўзини пирпиратиб.

-Қанддек бўлади-да! Ҳакимбой хурсанд бўлади.

-Ҳа майли.

Бу сўзни эшитибоқ елкамдан тоғ қулагандек бўлди.

Шу куни Ҳакимбойникига равона бўлдик. Эшикни ўзи очди. Машинада Шодиқулни кўрибоқ менга ўшқирди.

-Йўқот бунингни, олиб кет! Бизникида икки ой турган.

Ҳакимбойнинг гапидан хангу-манг бўлиб қолдим. — Шодиқул эса машинадан тушиб Ҳакимбойни қучоқлай кетди. — Худди бир аср кўрмагандек.

Фиғони фалак бўлган Ҳакимбой бир оғиз сўз демай бизларни ичкарига бошлади. Овқатланиб бўлгач, мени имлаб ташқарига чақирди:

-Бу ерда қолдириб бўлмайди,-деди Ҳакимбой асабийлашиб. Ўғлимга чекишни ўргатган. Қизимга нима деганини айтмай қўя қолай. -Курсдошларникига жўнатамиз.

-Бир водийни айланиб курдошларнинг дийдорига тўйсанг яхши бўларди, — дедим.       -Ахир уларни-ям кўрмагандирсан?

-Кимникига бор дейсан, — деди Шодиқул, пиёладаги ароқни сипқориб ғазакдан оларкан.

-Масалан, Носирникига!

— Йўқ, уникида шу йил бошидан икки ой турганман. – Хотинларни ҳаммаси бир гўр экан. Ҳайдаб солди.

-Унда Аҳрорникига!

-Уникида бир ой бўлганман.

-Унда Қиёмаддинникига боргин!

— «Қиём қуруқ»никида бир ярим ой бўлганман.

— Нега қуруқ дейсан. Бир ярим ой меҳмон қилган бўлса, — дедим жаҳлим чиқиб.

— «Яримта»ни қизғонади. Йигит эмас экан. Битта хотинга кучи етмайди.

-Яхшиси уйингга боргин! Фарзандларинг соғиниб қолгандир.

-Бора олмайман! – Хотиним билан уйга қайтмаслик ҳақида беш йил муддатга шартнома тузганман.

Ҳакимбой билан бир-биримизга қараб қолдик.

-Хўш, курсдошлардан кимникига бормагансан?

-Ҳаммасини айланиб чиққанман.

-Биринчи кимникига борувдинг!

-Анварникига!

-Кел саёҳатингни уникидан бошлайқол!

Хайрият, Шодиқул рози бўлди. Шу куниёқ поездга чиқди.

Уйга қайтсам… Яна Шодиқул беўхшов тиржайди. Рангим оқариб, ҳушим учгани аниқ. Хотиним ёнимга келиб бақира кетди:

Қанақа ландавур эркаксизлар ўзи? Нега поезд ҳайдалмагунча кутиб турмадиларинг? Энди мана ман жўнатаман бу хира «пашша»ни.

Қанақа қилиб… Эшикдан қувсанг тешикдан кирса.

-Участквойга телефон қиламан «прописка»да эмаслигини айтаман. Хотин участквойга айтишга улгурмади. Ундан олдин Шодиқул жуфтакни ростлади.

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива тумани.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муносабат

УНУТИЛГАН МАСOУЛИЯТ

 

Яқинда «Хоразм» нашриётида Комил Нуржоновнинг «Нажмиддин Кубро туғилган қишлоқ» тарихий публицистик рисоласи чоп этилди. Муаллифнинг ушбу китобида Хива туманидаги Саёт қишлоғининг ўтмиши ва бугуни ҳақида фикр юритилган. Шу пайтгача воҳанинг бу машҳур қишлоғи ҳақида еттита  китоб нашр этилганди. Ушбу китоб улардан фарқ қилади. Чунки, бу рисолада Саёт тарихининг қадимги даврлари ҳам қаламга олинган. Аҳамиятли томони шундаки, қишлоқнинг ўтмиши ҳақидаги маoлумотлар илмий манбаларга ва архив ҳужжатларига асосланган.

Китобда мусулмон оламининг алломаси Шайх Нажмиддин Кубро, туркий халқларнинг севимли санoаткори, Ўзбекистон халқ бахшиси Бола бахши -Қурбонназар Абдуллаев, машҳур Мадиёр полвон, Абдулла полвон, ўн саккиз йил жамоа хўжалигига раҳбарлик қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор Рўзмат Мадаминов, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлар академияси фахрий аoзоси, олим, ўн етти йил хўжаликка раҳбарлик қилган Абдушариф Мадримовнинг эл-юрт манфаатлари йўлида қилган хайрли ишлари ёдга олинган. Шунингдек, узоқ йиллар хўжаликка раҳбар ва Хива тумани ҳокими бўлиб ишлаган, тарих фанлари номзоди Матёқуб Мадаминов, турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган Шоназар Юсупов, Равшан Каримов, Собир Жуманиёзов каби инсонларнинг Саёт қишлоғини юксалтиришдаги хизматлари баён этилган.

Китобда Мустақиллик йилларидаги ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳам муаллиф кенг тўхталган.

Китобчани мутолаа қиларкансиз, у ижобий жиҳатлари билан бир қаторда баoзи камчиликлардан ҳам ҳоли эмаслигига гувоҳ бўласиз. Унда келтирилган исм-фамилиялар ноаниқлиги, факт ва рақамларнинг хатолиги, жумлаларнинг тўмтоқлиги ва кўплаб имло хатолар кўзга ташланади.

Китобда Рўзмат Мадаминовнинг тўнғич ўғли Матёқуб деб ёзилган. Аслида унинг катта ўғли Рустам Мадаминов эканлигини Хиваликлар яхши биладилар. Рисолада Абдушариф Мадримов 1931 йилда туғилган, деб ёзилган. Ваҳоланки, бу инсон 1932 йил 25 мартда таваллуд топганлар.

Китобнинг 42-бетида «Отабой Жуманиёзов «Ота Жуманиёз» фермер хўжалигини бошқариб келмоқда» деб ёзилган. Аслида эса фермер хўжалиги тугатилиб, 2008 йилда бошқа хўжаликка қўшиб юборилган.

Рисоланинг «Эл ардоқлаган раҳбарлар» сарлавҳали бўлимида бир қанча раҳбарлар қаторида Давронбек Абдуллаев Қирғизистон фанлар академиясига қарашли илмий текшириш институти тадқиқотчиси деб ёзилган. Бирорта олийгоҳни битказмаган, матбуотда бирорта илмий мақоласи чиқмаган Д.Абдуллаевнинг институт тадқиқотчиси эканига ким ишонади? Кейинги ўн йил давомида рўзғор ва томорқа юмушларида банд бўлиб, қишлоқдан ҳеч қаерга чиқмаган кимса қандай қилиб Қирғизистон илмий тадқиқот институтида ишлаётган бўлади?

Қишлоқда Италиянинг «Фенко» компанияси билан ҳамкорликдаги корхонада уч хил андозада бир кеча-кундузда 18 минг дона музқаймоқ ишлаб чиқарилмоқда, деб ёзилган. Аммо ушбу корхона 2010 йилдан буён маҳсулот ишлаб чиқармаётганини ҳамма яхши билади.

Қишлоқ аҳолиси қувурлар орқали ичимлик суви билан тўла таoминлангани ҳам ёлғон. Бундан олти йил муқаддам янги қувурлар ётқизилиб, кейин ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилди. Ҳатто бу ҳақда матбуотда «Қачон сув келади?» сарлавҳали танқидий мақола ҳам босилди. Ҳудудда 23 та дала шийпони ишлаб турибди, дейилган. Ахир уларнинг кўпчилиги «бузилган» ёки «сотилган» яoни хусусийлаштирилиб бошқа мақсадларда фойдаланилмоқда.

«Аҳоли ўзи етиштирган маҳсулотларни консерва заводига сотиш имкониятига эгадир»-дейилгани таажжубланарли. Чунки, завод фаолият юритмаётганига кўп йиллар бўлди.

Юқорида айтганимиздек, жумлалар чалкаш, ғализ, сўзлар ўрнида ишлатилмаган. 37-бетдаги жумлага эoтибор беринг:

«1971 йил 10 май куни муҳташам саройнинг режасини тортиб қозиқ қоқдик». Бунинг ўрнига «Лойиҳа асосида қурилиш бошлаб юборилди» деб ёзилса содда ва тушунарли бўларди.  42-бетда «Хива-Гўжа йўлининг ўнг томонидаги Мизонкўл атрофларидаги захланган ерларга булpдозер солдирди» ўрнига «техникаларни жалб этди» деса бўларди.

Хулоса ўрнида берилган материалнинг 3-сўз бошидаги жумлани айнан келтирамиз: «Элдошимиз Беруний бобо Хоразмийлар Искандар Зулқарнай эрасидан аввалги 980 йилдан тарих оладилар». Биринчидан, ушбу жумлани тушуниб бўлмайди. Иккинчидан, тиниш белгилар қўйилмаган, Зулқарнайн-Зулқарнай бўлган.

15-бетда Шайх 1221 йил июлда 74 ёшида мўғиллар қўлида ҳалок бўлган дейилган. Агар Шайх Нажмиддин Кубро 1145 йилда туғилиб, 1221 йилда ўлган бўлса, 76 ёшда бўлмайдими?

Китобда берилган суратлар сифатсиз, кўримсиз. Айрим суратларда кимни ким эканлигини аниқлаш қийин. Бир хил кўринишдаги 16 та сурат икки марта берилган. Сурат остига коллеж директори «Розия Худайназарова» деб ёзилган. 51-бетдаги материалда шу коллеж раҳбари «Рўза Худойберганова» деб ёзилган. 31-сон мактаб директори Рустам Хўжаев сурати берилиб, унинг остига «Ф.Хўжаев» деб ёзилган.  «Саёт қишлоғидаги илм-фан ва тарбия ўчоқлари» сарлавҳаси остида босилган суратларнинг бири остига 16-сон мактаб директори «Б.Рўзметов» деб ёзилган. Холбуки, мактаб тарихида бундай директор бўлган эмас. Бошқа бир саҳифада 16-сон мактаб директори «Е.Матёқубова» деб ўқилади. Аслида мактаб директори Санобар Жабборова!

«Техника-фермернинг қаноти» сарлавҳаси билан берилган собиқ иттифоқ даврида олинган кўримсиз эски сурат ўрнига қишлоқ фермерлари сотиб олаётган замонавий техникалар сурати берилса мақсадга мувофиқ бўларди.

«Тўйга келган Журёнлик меҳмонлар» деб номланган сурат Саёт қишлоғида эмас, бошқа жойда олинганлиги кўриниб турибди. 45-бетда «Қаландар мироб» фермер хўжалиги раҳбари «Рўзижон Отаева», бошқа қаторда «Рўза», яна бир қаторда «Рўзажон»га ўзгарган.

Хатолар кўплиги ўқувчини мутолаа қилишдан бездириши тайин. «Оламдан ўтди-«олмадан ўтди», Зулқарнайн-«Зулқарнай», употребления-«употрбления», тозалаб-«тозлаб», бўйлаб-«бўлаб», Ҳамодон-«Ҳамобон», машойих-«машойиқ», Беруний-«Бернуий», Гулланбоғ-«Гуламбоғ», империя-«ипмерия», қўшинига-«қўшингига», эшитмаган-«эштмаган», Истилоси-«истеoлоси», Будда-«Бдда», Жуманазар Маткаримов-«Маткарим Жуманазаров»га айланган.

Китобда оламдан ўтган инсонларнинг шу кунларда «фаолият юритаётганига» ҳайрон қоласан. «4-сон мактаб директори Шоназар Мадаминов, 31-сон мактаб мураббийси Комилжон Отаев, Ражаббой Қурёзовлар ибратли ишларни амалга оширмоқдалар», деб ёзилган. Афсуски, устоз Ш.Мадаминовнинг вафот этганига 6 йил, К.Отаевга 5 йил, Р.Қурёзовга 3 йил бўлган.

Қишлоқ тарихини, йиллар, ойлар, исмлар санасини хато, пала-партиш ёзсак, эртага тарихни бузиб кўрсатишибди, деб бизни айблашлари турган гап. Шунинг учун китоб муаллифлари ва нашриёт муҳаррирлари, мусаҳҳиҳлари ўзларига талабчан бўлишлари ва масoулиятни оширишлари лозим эди. Зеро, тарихимиз буюк, бу ҳақда қалам тебратиш масoулияти ҳам шунга яраша бўлиши даркор. Афсуски…

Барди ЖУМАНИЁЗОВ,

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аoзоси.

Хива тумани.

 

Ҳажвия

 

 

ТИЛИМ ҚУРСИН, ТИЛИМ…

 

Бошқарманинг таoминот бўлимида мен, Шоқосим, Чўтбоев бир хонада ўтирамиз. Энг эпчилимиз Чўтбоев. Олтита раҳбар билан ишлаган. Ҳаммаси билан тил топишиб кетган. Эрталаб келиши билан хўжайин олдига кириб чиқмаса кўнгли ёришмайди. Аммо бир ёмон одати бор. Янги раҳбарга эскисини танқид қилади. Бугун сумкасини столга қўйиб хўжайин олдига кирмоқчи бўлиб турганди Шоқосим тўхтатди:

— Кеча ишга келмаганингизда «Янгилик» бўлди. Бошлиқ алмашди.

— Ким экан, янги бошлиқ? — кайфияти тушиб сўради Чўтбоев. — Ахир унақа гап йўқ эди-ю.

— Кеча вазирликдан келиб, Қудрат Қувватовични  қўйиб кетишди.

— Янги бошлиқ билан ҳам танишиш керак!

— Ассалому алайкум , Қудрат Қувватович! Муборак бўлсин, муборак! Бирам ярашибди, ҳудди узукка қош қўйгандек.

— Раҳмат-раҳмат! Келинг! — деди жилмайиб «Янги бошлиқ».

— Исми шарифингизни қаранг! Қудрат Қувватович, худо хоҳласа идорамиз қуввати ошиб кетади.

— Кечирасиз ўзингизни таништирмадингиз?

— Камина таoминот бўлими мудири Чўтбоев! Шу идорада йигирма беш йилдан бери олтита бошлиқ билан ишладим. Энди мана сиз билан ҳам…

— Ишлайсиз, нега ишламас экансиз. Олти раҳбар билан ишлаган таoминотчи бу гал ҳам ўзини кўрсатса керак.

— Раҳмат, раҳмат хўжайин! Мени ўзингизнинг одам деб ўйлайверинг. Худо хоҳласа кўп иш қиламиз. Битмаган жойингиз қолмайди.

— Тушунмадим…

— Маслаҳатлашиб ишласак олдинги бошлиқдан кам бўлмайсиз. Олдинги бошлиқни шахсий машинаси у ёқда турсин йўлчини араваси ҳам бўлмаган. Мен ва ҳисобчининг шарофати билан «Нексия»ли бўлди. «Нексия» хизмат автомашинасининг баҳосини арзонлаштириб ўзим номимга расмийлаштириб кейин хўжайинга совға қилдим. Худо хоҳласа Сиз ҳам…

— Мен излаб юрган одам экансиз — деди «Янги бошлиқ» қизи-қиб. — Давом этинг!

— Омбордан товарларни «яроқ-сиз холга» келтириб уни сотиб ўғлини уйлантирганда нақд уч миллион сўмни қўлларига топширдим. Ҳеч бўлмаганда менга бир қисмини ҳам бермади-я. Насиб этса сиз учун ҳам кўп товарларни «яроқсиз ҳолга» келтирамиз.

— Жуда нафси ўпқон экан бошлиғингизни. Агар мен бўлсам бир қисми эмас, ярмини берардим — деди бошлиқ маoюс жилмайиб.

— Анҳор бўйида икки қаватли иморат ҳам ҳисобчи, омбор мудири ва менинг ҳиссам билан қурилди. Битта цехни авария ҳолатида деб хужжат тайёрлаб, «қулатиб» материалларни уйига элтиб берганмиз. Худо хоҳласа яна бир цехни сизга «қулатиб» берамиз.

— Мен ҳам уй қураётгандим, —  оғзининг суви қочди «Янги бошлиқ»нинг.

— Идорадаги телевизор билан музлатгични-ям ўйнаши Таннозхоннинг уйига шахсан ўзим олиб бориб берганман. Сизда-ям Таннозхон бўлса «Сизга меҳрини оширамиз».

— Агар бошлиғингиз яна ишласа корхонани «суягига»ча еб битираркансизлар-да. Раҳмат Сизга. Менга анча ёрдам қилдингиз.

— Тушунмадим хўжайин. Мен ҳали сизга хизмат қилмадим-ку?

— Хизмат қилиб бўлдингиз. Кўп нарсага аниқлик киритилди. Мен янги бошлиқ Қудрат Қувватович эмас, солиқ департаментидан Таҳлилбоевман! Кеча хўжайинингиз хибсга олинди.

Чўтбоевнинг тили танглайига ёпишиб қолди шекилли, бир сўз айтмай хонадан чиқиб Шоқосимнинг ёқасига ёпишди…

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

«Хива тонги» газетаси мухбири.

 

 

 

 

 

 

Ҳажвия

МАЖЛИС

Халлослаганимча залга кириб келсам ҳали мажлис бошланмабди. Зал тўла одам. Мажлис кичик эмас, трестимизнинг йиллик фаолияти муҳокама қилинади. Уни шахсан Сомон Сомоновични ўзлари ўтказадилар.

— Соат неча бўлди? — деди орқа қаторда ўтирган, новчадан келган йигит.

Тўққиз деди кимдир.

Айтилган вақт бўлди, Сомон Сомонович нега келмаяпти?

— У ҳали юқорига мажлисга кетиб қолган бўлмасин тағин, — деди мухандисимиз.

— Эй қўйсанг-чи, мажлис чақириб мажлисга кетадими хумпар?!

Залда икки ора гурунг бошланиб кетди. Ғала-ғовурдан бир-бировнинг гапини эшитиб бўлмасди. Шу орада ҳайoат столига гул қўйиб кетишди. Ёш йигит эса микрофонни ўрнатиб, уч марта «бир-икки» деб пувлади.

— Ҳозир келармиш, — деди кимдир. Идора олдида телефонда гаплашаётганмиш.

— Келмаса яна яхши, — деди ёнида ўтирганлардан бири. — Мажлисда  фойдали гап бўлмайди.

Нега ундай дейсиз? — дедим.

— Эски тос, эски ҳаммом, — деди мен томонга ўгрилиб. Ҳар галгидек Мамарасуловга маoруза қилдиради. Юмшоқбоевни танқид қилади. шунинг билан мажлис тамом-да. Қарори ҳам қабул қилинмайди.

— Қарори йўқ мажлис худди икки кишининг ҳангомасига ўхшайди, — деди яна мухандисимиз.

— Қарорни нима қиласан Сомон Сомоновичнинг «ҳар бир сўзи» дастури ҳикмат-ку!

Муҳандисимиз соткасига қараб соат ўн ярим бўлибди деди. — Бошлиқдан ҳали дарак йўқ. — Мажлис ҳозир бошлансаям анча чўзилади. Эшик ёнига бориб ўтирайлик. — Чиқиб кетиш осон.

Эшикда ўрин қолмаган. «Олғир»лар аллақачон эгаллаб олишибди.

Бирдан залда яна ғала-ғовур кўтарилди. Бошлиқ Қудрат Қувватовични кутиб турганмиш.

— Ким экан-у Қудрат Қувватович?

— «Гулзор» қурилиш трестининг бошлиғи. Бизнинг тажрибамизни ўрганишга келаётганмиш.

— Мажлис тажриба мактаби эканми?

Шу пайт залда жонланиш бошланди. Нима гап экан деб у ёқ-бу ёққа қарадик. Қудрат Қувватович келибди. Ҳозир Сомон Сомонович ёнида эканлар. Кимдир яна соат сўради. — Ўн икки.

Агар ҳозир мажлис бошланса нақ соат иккида тугаса-ям зўр бўларди, — деди мухандис. Уни эшитиб турган олд қатордаги йигит:

— Унда ошқозоннинг  «ғулдураши» «Учқўрғонга» етаркан-да, — деди.

Кимдир кетмоқчи бўлиб эшик томон юрувди. Мамарасулов томонидан орқага қайтарилди. Бирдан залда «янгилик»  пайдо бўлди. Сомон Сомонович билан Қудрат Қувватович йўлда келаётганмиш. Кофе ичиб сал ушланибдилар. Кофе сўзини эшитганларнинг ошқозонида қандайдир ўзгариш пайдо бўлдими? Биров конфет еса, кимдир сақич чайнай  бошлади.

Шу пайт телевидение операторлари биз ўтирган қаторга келиб «тушириб олайлик, бир қарсак чалиб юборинглар» деди. Қарсак чалувдик бошқалар қўшилиб, Сомон Сомонович келганга ўхшайди деб эшик томонга қарашди.

Беш дақиқа ўтар-ўтмас Сомон Сомонович билан Қудрат Қувватович кириб келдилар.

— Узр-узр, — деди Сомон Сомонович. Ушланиб қолдик. Биламан  кўп ўтириб қолдинглар. — Тезда тугатамиз. — Сўзни ўринбосари Мамарасуловга бераркан Мамарасулов маoрузасини бошларкан у ер-бе ердан хуррак овозлари эшитила бошлади. Кимдир туш кўрди шекилли қаттиқ овоз чиқариб сесканиб кетди.

— Ким? у деди газета варақлаб ўтирган Сомон Сомонович кўзидан ойнагини оларкан…

Ниҳоят Мамарсулов маoрузасини тугатди. Энди минбарга касаба уюшмаси раиси Юмшоқбаев кўтарилди. Маoруза Сомон Сомоновимга ёқмадими, уни тўхтатиб саволга тутди. Жавоб «қаноатлантирмади» Юмшоқбаевни койишга тушаётган эди. «Баҳор» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш корхонаси бошлиғи Тозобоев ўтирган ерида ёнбошига йиқилиб тушди. Ҳамма дув этиб ўрнидан турди. Сомон Сомонович пастга тушиб қичқирди, — тирикми, олиб чиқинг?! Доктор чақиринглар!

Шу билан мажлис тугади. Ташқарига отилиб чиқдик. Бамисоли «оҳ нақадар тоза ҳаво» дедим.

Кимдир Тозабоевга «рахмат» денглар — деди.

— Агар у йиқилмаганида мажлис…

Б.ЖУМАНИЁЗОВ.

АРЗ ҚИЛАВЕРИНГ

Йигит бекатга келиб такси ҳайдовчиларининг бирига — «Гулзор» кўчасига олиб бориб қўйишини сўради.

— У ёққа бормайман, — деди ҳайдовчи қўрслик билан.

— Ие, нега? Тартиб-қоидани биласизми ўзи?

— Тартиб-қоидани билмайман. Ана машинамни номерини ёзиб олишингиз мумкин. Хоҳлаган жойингизга арз қилаверинг.

— Илтимос, ҳақини икки хисса зиёд тўлайман.

Манзилга етиб келгач, йигит ҳайдовчига уч минг сўм узатди.

— Ие, икки ҳисса тўлайман дегандингиз-ку!

— Ана менинг уйимни номери, ёзиб олингда, хоҳлаган жойингизга арз қилаверинг.

Барди. ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

Ҳажвия

Сиз эмас, мен

Бошлиқ Бадфеoл Қўполович ўринбосари Чаққонбаевни хузурига чақирди.

— Мажлисга чақиришибди. Шахсан Тоймас Тоймасовични ўзлари ўтказаркан. Сиз қатнашиб келасиз. Мени ўта муҳим ишим бор. Биласиз-а мажлисга шахсан  ўзим қатнашганман.

— Ҳа албатта, «сиз қатнашгансиз» хўжайин.

Чаққонбоев ўз навбатида ҳузурига бўлим бошлиғи Санқул Санқуловични чақириб тайинлади:

-Ўрнимга мажлисга бориб келасиз. Қайнотамникида тўй. Хотин ўқловини шайлаб қўймасин тағин. Мажлисга сиз эмас, мен борганман! Тафсилотларини гапириб берасиз.

— Бажарамиз,- деди Санқул Санқулович. — У муовини Лаганбардоровни хонасига чақирди:

— Мажлисга ўзим борардим-у  меҳмонлар келиб қолди.

— Сиз бор дейсиз биз йўқ деймизми!, — деди доим хизматга шай Лаганбардоров.

Лаганбардоров дарҳол ҳузурига Югурдакбоевни чақирди:

— Хуллас, гап бундоқ. Ўртоқлар билан ош қилаётгандик. Бормасам хотинидан қўрқади деб карнай қилишади. Мажлисга ўзингиз ғиз этиб…

— Ҳа, тушундим.

— Эрталаб тафсилотлар билан олдимга киринг!

Югурдакбоев мажлисга югурди… ва эртаси куни бошлиқ ҳузурига кирди.

— Қандай масалалар кўрилди? — сўради Лаганбардоров.

— Эски гаплар. Аммо бир томоша бўлди. Тоймас Тоймасович ободонлаштириш идораси бошлиғи Янгибой Тозабоевга битта тарсаки тушурди…

Мажлис тафсилотлари бир зумда Бадфеoл Қўполовичга ҳам етиб борди. У шошилинч йиғилиш чақирди.

— Ўртоқлар! кеча катта мажлис бўлди. Мажлисни шахсан Тоймас Тоймасовичнинг ўзлари бошқарди.

Югурдаков «пиқ» этиб кулиб юборди.

— Ким-у? -деди Бадфеoл Қўполович залга қараб. — Мажлис сизларга кулгу бўлдими? Яхши ишламаганингиздан бошимни ҳам қилиб турдим. Янгибой Тозабоевга ўхшаб тарсаки ейишимга сал қолди.

Бадфеoл Қўполович «мажлис тафсилотларини» чинакам берилиб гапираётганди, бирдан телефон жиринглади. У ким биландир гаплашиб, «Ҳамманг иш жойингизга!» — деди. Сўнгра Чаққонбоевни қолишини айтди.

Яна мажлис. Бормасангиз бўлмайди. Шахсан Тоймас Тоймасовичнинг ўзлари…

Чаққонбоев шу заҳоти бўлим мудирини чақирди. Бўлим мудири эса…

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Ҳажвия

ЎЗИДАН ЧИҚҚАН БАЛОГА

ТИЛИМ ҚЎРСИН, ТИЛИМ

Бошқарманинг таoминот бўлимида мен Шоқосим, Чўтбоев бир хонада ўтирамиз. Энг эпчилимиз Чўтбоев. Олтита раҳбар Билан ишлаган. Ҳаммаси Билан тил топишиб кетган. Эрталаб келиши Билан хўжайин олдига кириб чиқмаса кўнгли ёришмайди. Аммо бир ёмон одати бор. Янги раҳбарга эскисини танқил қилади. Бугун сумкасини столга қўйиб хўжайин олдига кирмоқчи бўлиб турганди Шоқосим тўхтатди:

— Кеча ишга келмаганингизда «Янгилик» бўлди. Бошлиқ алмашди.

— Ким экан, Янги бошлиқ? – кайфияти тушиб сўради Чўтбоев. – Ахир унақа гап йўқ эди-ю.

— Кеча вазирликдан келиб, Қудрат Қувватович деган кишини қўйиб кетишди.

— Янги бошлиқ Билан ҳам танишиш керак!

— Ассалому алайкум , Қудрат Қувватович! Муборак бўлсин, муборак! Бирам ярашибди, ҳудди узукка қош қўйгандек.

— Раҳмат-раҳмат! Келинг! – деди жилмайиб «Янги бошлиқ».

— Исми шарифингизни қаранг! Қудрат Қувватович, худо хоҳласа идорамиз қуввати ошиб кетади.

— Кечирасиз ўзингизни таништирмадингиз?

— Камина таoминот бўлими мудири Чўтбоев! Шу идорада йигирма беш йилдан бери олтита бошлиқ Билан ишладим. Энди манна сиз Билан ҳам…

— Ишлайсиз, нега ишламас экансиз. Олти раҳбар билан ишлаган таoминотчи бу гал ҳам ўзини кўрсатса керак.

— Раҳмат, раҳмат хўжайин! Мени ўзингизнинг одам деб ўйлайверинг. Худо хоҳласа кўп иш қиламиз. Битмаган жойингиз қолмайди.

— Тушунмадим…

— Маслаҳатлашиб ишласак олдинги бошлиқдан кам бўлмайсиз. Олдинги бошлиқни шахсий машинаси у ёқда турсин йўлгини араваси ҳам бўлмаган. Мен ива ҳисобчининг шарофати Билан «Нексия»ли бўлди. «Нексия» хизмат автомашинасининг баҳосини арзонлаштириб ўзим номимга расмийлаштириб кейин хўжайинга совға қилдим. Худо хоҳласа Сиз ҳам…

— Мен излаб юрган одам экансиз – деди «Янги бошлиқ» қизиқиб. – Давом этинг!

Омбордан товарларни «яроқсиз холга» келтириб уни сотиб ўғлини уйлантирганда нақд уч миллион сўмни қўлларига топширдим. Ҳеч бўлмаганда менга бир қисмини ҳам бермади-я. Насиб этса сиз учун ҳам кўп товарларни «яроқсиз ҳолга» келтирамиз.

— Ҳам жуда нафси ўпқон экан бошлиғингизни. Агар мен бўлсам бир қисми эмас, ярмини берардим – деди бошлиқ маoюс жилмайиб.

— Анҳор бўйида икки қаватли иморат ҳам ҳисобчи, омбор мудири ва мени ҳиссам Билан қурилди. Бита цехни авария ҳолатида деб хужжат тайёрлаб, «қулатиб» материалларни уйига элтиб берганмиз. Худо хоҳласа Яна бир цехни сизга «қулатиб» берамиз.

Мен ҳам уй қураётгандим, оғзининг суви қочди «Янги бошлиқ»нинг.

— Идорадаги телевизор Билан музлатгични-ям ўйнаши Таннозхоннинг уйига шахсан ўзим олиб бориб берганман. Сизда-ям Таннозхон бўлса «Сизга меҳрини оширамиз».

Агар бошлиғингиз Яна ишласа корхонани «суягига»ча еб битираркансизларда. Раҳмат Сизга. Менга анча ёрдам қилдингиз.

— Тушунмадим хўжайин. Мен ҳали сизга хизмат қилмадим-ку?

— Хизмат қилиб бўлдингиз. Кўп нарсага аниқлик киритиб бердингиз. Мен Янги бошлиқ Қудрат Қувватович эмас. Солиқ департаментидан Таҳлилбоевман! Кеча хўжайинингиз хибсга олинди.

Чўтбоевнинг тили танглайига ёпишиб қолди шекилли, бир сўз айтмай хонадан чиқиб Ўоқосимнинг ёқасига ёпишди.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

Ҳанда

СИЗГА ҲАМ МУМКИН

— Нима учун таoқиқланган зонага кирдингиз? – деди ДАН ходими ҳайдовчини тўхтатиб.

— Бошқалар киргани учун мен ҳам кирдим.

— Сиз бошқалар эмас. Уларга мумкин.

— Ие нега уларга мумкин-у менга эса…?

— Ахир сиз бошқалар қилган ишни қила олмайсиз-да!

— Нима қилишим керак?

— Мияни ишлатинг. Ўйланг.

Ҳайдовчи гувоҳномасини ичига ит емасдан жойлаб ДАН ходимига узатди. ДАН ходими гувоҳномани очиб кўргач деди.

— Бу бошқа гап. Сиз ҳам бошқалар қилган ишни биларкансиз-ку. Ҳайданг, сизга ҳам мумкин.

Барди Жуманиёзов

 

Хангома

Далада ишлайверсин.

Бошлиқ ўринбосарига телефон қилди:

— Сизга Янги ишчи ябораяпман вазифасига мос келадими, йўқми, шуни аниқланг!

Салом-аликдан сўнг ўринбосар хузурига келган ишчига саволлар Бера бошлади:

— Кечаси ит Билан сайр қила оласизми? Итдан қўрқмайсизми?

Итдан қўрқмайдиган одам борми! Қўрқаманда, албатта.

— Қулоғингиз  шарпани сезадими?

— Шарпа сезмаса-да, қаттиқ сасни эшитаман.

—  Қўшиқ хиргойи  қиласизми?

— Қўшиқни унча ёқтирмайман!

— Эрталаб соат нечада уйғонасиз?

— Саккизда!

— Нечада ухлайсиз?

— Тўққиз – ўн орасида…

— Кечаси неча марта уйқудан уйғонасиз?

— Бир мартаям уйғонмайман!

— Кроссворд ечишга қалайсиз?

— Ечиб кўрмаганман.

— Йўталингиз борми?

— Йўқ!

Бироздан кейин бошлиқ ўринбосаридан сўради:

— Қалай, Янги ишчи вазифасига мос келадими?

— Бу киши фақат ётиб ухлайдиганга ўхшайди. Қоровулликка тўғри келмайди.

— Ундай бўлса далада ишлайверсин!

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

Ҳажвий ҳикоя

МАOРУЗА

Соли Боқиевия ўрнига, Тоймас Тоймасович райкомнинг биринчи котиби бўлиб сайланганида ҳамманинг оғзи очилиб қолди. Ажабо, ҳар мажлисда Соли Боқиевичдан шапалоқ еб юрган Тоймас Тоймасович унинг ўрнига ўтирса-я.

Тоймас Тоймасович «насиҳатгўй»ларнинг маслаҳати Билан даров «қаттиқ табиат»ли кишига айланди қолди. Агар хўроз тухум қиладими деб сўраса «йўқ»ни айтсангиз балога қоласиз. Умумий овқатланиш корхонаси директории Тўймас Олғирбоевдан маoрузам ёқдими деб сўраганида бир марта ўқиса бўлади дегани учун «думи»ни тугиб қўйди.

Бугун ҳам маoрузамга фикрларингиз деганда ҳеч Кимдан садо чиқмагач, бир-бир сўрай бошлади:

— Сабзавотчиликка ихтисослашган хўжалик раҳбари Хандалаковни оғзига Тоймас Тоймасович қурт яган бодринг тиққани эсига тушушини худи махалланинг сўфисидек бурра-бурра мақтай кетди. Очиғини айтсам сиз раҳбар бўлганингиздан кейин Ишим бир юз саксон градусга ўзгарди. Менга ёққан томни шуки ҳамма топшириқни маoангизда айтиб қўясиз экан. – Бирорта ёшулли хали сиздек ҳайратда қолдирадиган маoруза қилган эмас. Турган-битгани ҳикмат . Соли Боқиевич ёзиб берилганини тўғри ўқий олмасди.Маoангиз доим гап чўнтагимда .

Маoрузада сизга қандай топшириқ берилганди? – сўради Тоймасов.

— Хандалаковни чакаги баттар очилди:

— Элатга бир йўла икки хил экан экиш технологиянгизни амалга оширдик. Помидор устига ошқовоқ экдим. Ошқовоқ пишай деб қолди. Лекин помидор кўринмаяпти.

— Тоймас Тоймасович бошини қашлаб, — хали помидор ҳам кўриниб қолар. Сабр қилиш керак. Сабр таги олтин.

— Сўзида биринчи марта мақол ишлатган Тоймас Тоймасович қаддини кўтариб у ёқ – бу ёққа назар ташлагач, Хандалаковга ўтиришга рухсат берди.

Хандалаков елкасидан тоғ қулагандек юз терисини артди.

Тоймас Тоймасовичнинг сал қуюшғондан чиқиб кетадиган одати бор эди. Айрим ёши катталарга сан деб гапиради. Ҳозир ҳам отасидек тенги Жўжабоевга «сенинг фикринг қандай?» деб сўради.

— Маoрузангиз олтиндан қиммат фикрлардан иборат Тоймас Тоймасович. – Маoрузангизни кўз қорачиғидай асраб юрибман.

— Фақат асраш эмас, ўқиш керак. Олдинги маoрузамда…?

— Товуқ ва хўрозларни ажратиб боқолмаяпмиз. Айтганингиздек хўрозлар товуқларга кун беришмаётган экан. Ҳозир товуқлар ҳам семирмоқда.

— Ўтир!

Навбат қўйчилик хўжалигини бошлиғи Чўлпонбек Отарбоевга келди. У қоғозга қарамасдан гапира олмасди. Бугун ҳам кимнингдир ёзиб берганини ўқий бошлади:

— Ҳар бир сўзингиз ҳикмат, Тоймас Тоймасович! Маoрузангизни қўйхоналарга кираверишдаги эшикларга ёпиштириб қўйибмиз.

— Фақат ёпиштириш эмас, чўпонлар ўқисин. Қайта қуриш нима эканлигини англаб етсинлар. Ўтган маoрузамда сизга…

— Айтганингиздек, қўйларни қўчқорлардан ажратиб боқаяпмиз. Насиб қилса ҳар юз бош қўйдан 150 тадан қўзи…

— Ўтиринг.

Навбат мактаб директории Маoруф Нуровга келди. Нуров оддий, қўйдек ювош, мўмин киши. Яқинда Тоймас Тоймасович юзига шапалоқ туширганида ҳам худи боласидек ерга қараб тураверди. Анна шу воқеадан кейин Нуровни Зиёбеков ўрнига маoриф мудирлигига қўярмиш деган Миш-миш тарқалди. Маoруф Нуров ўз навбатида Тоймас Тоймасовични феoл-атворини тўрт амални билгандай биларди. Унга ёғдек ёқадиган сўзларни ўйлаб гапирганди:

— Маoрузангиздаги ҳар сўзни ҳикматлар дурдонасига қиёсланса арзийди – деди Нуров. Мен буни ўз режам деб биламан. Ҳатто ўқувчиларимиз сумкаларида сақлаб юрибдилар. Маoрузангизни «хужжатли филmм» қилса арзийди.

— Ўтган маoрузамдаги топшириқлар…?

— Ҳаммасини бажардик, Тоймас Тоймасович. – Назарияни амалиётда далада қўллаш деган фикрингиз тўғри экан. Ўқувчиларимиз ғўзани ёввойи ўтлардан ажратадиган бўлишди. Шахсан ўзим Хидировнинг даласида деҳқонларга ҳосилдорликни янада ошириш бўйича тушунтириш ўтказаяпман.

— Яшанг, қайта қуриш киши шундай бўлиши керак! Давом этинг.

— Айтганингиздек дарсларни хонадонларда ўтказмоқдамиз. Ўқувчи ва ўқитувчиларимиз товуқларни тухум қилишини ўз кўзлари Билан кўриб хисоб-китоб ишларини юритмоқда. Сигир, қўй-эчкиларни, дарахтларни санаш Билан математик амаллар яратмоқдалар. Умумий ҳисобини сизга тақдим этмоқдамиз.

— Яшанг, ҳамма директорлар Маoруф нуровдек ўз ишини қайта кўриб олсин! Агар шу зайлда ҳаракат қилсангизлар бир ўқувчи қолмасдан истудент бўлади. Чорва молларини санашда нега эшакларни эсдан чиқаргансизлар!

— Шу бугуноқ санаб чиқамиз.

— Нуров ташаббусини бутун мактабларга ёйиш керак. Ўртоқ РАЙОНО мудири Зиёбеков ишламаяпсиз. Мансаб оғирлик қилаяпти, шекилли?

— Зиёбеков мулоҳазали, андишали, ғурури баланд киши. У мажлисдан чиқиб кетмоқчи эди. Бироқ «ҳа, бажарамиз» дегандек бош ирғаб қўя қолди.

— Яна гапингиз бўлса гапиринг деди Тоймас Тоймасовия Маoруф Нуровга юзланиб.

Маoрузангизни ёд оламан. «Ҳар Ким ўз аравасини ўзи тортиши – қайта қуриш талаби» деганларидек, қачонгача  колхозчиларнинг аравасини «лой»дан чиқариб юрамиз.

Бу сўзни эшитган Тоймас Тоймасовични ранги тундлашди. Маoруф Нуров даров сўзига тузатиш киритди:

— Сиз бошқаларнинг аравасини тортишга ёрдамлашинг демоқчисиз. Биз бунга ҳам тайёрмиз!

Тоймас Тоймасовичнинг чеҳраси ёришди. Маoруф Нуровни бироз мақтагач «Йўлчи юлдуз» газетаси муҳарририни сўради. Илгари колхоз раиси бўлган бошида бир тук сочи қолмаган Хўпберганов қўлини кўксига қўйиб эгилди.

— Мактаб директорининг деҳқонларга маслаҳат бераётганини газетада ёритинг!

Эртага газетада «Қимматли маoрузадан рухланиб» сарлавҳада қўш саҳифа эoлон қилинди. Тоймас Тоймасовия эса қайта қуриш бўйича навбатдаги маoруза қоралашга тушди.

1987 йил Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

Митти ҳажвия

БИР ДАҚИҚА…

Пенсияга чиққанимга ўн беш йил бўлди. Мактаб директории ҳалигача тадбирларга чақириб туради. Устозлар байрами, учрашувлар…

— Бошқа устозлар Юсуфбой, Олимбой, Омонбойларни ҳам таклиф қил! Яхши бўлади, — дедим директорга бир куни.

Собиқ ҳамкасблар Билан бирга устозлар байрамига таклиф қилишди. Столлардаги ноз-неoматларни кўриб кўз қувнайди. Товуқ гўшти, лаққа балиқ, сарҳил мевалар…

Тантана охирида касаба уюшмаси раиси ҳар биримизга сиҳатгахга бепул йўлланма берди. Халқ таoлими мудири менинг елкамга тўн ташлаётгапн эди қаттиқ турткидан  чўчиб уйғониб кетибман. Бошимда неварам турарди. Тушим экан. Овқатга чиқинг деди у.

— Бир дақиқа уйғотмаганингда зарин тўн кийгизмоқчи эдилар.

— Нима деб алахсираяпсиз. Чиқинг тезроқ, мастава совиб қолади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳангома

«ҲУШЁРХОНАДАМИ ЁКИ УЙДА?

 

Кийиниб эшик томон энди юрувдим хотиним олдимни тўсди:

— Қаёққа боряпсиз? Яна улфатлар ёнигами?

— Йўқ. Бозорга тушмоқчиман!

— Бормай қўяқолинг. Ўтган йили ҳам бозорга бориб келаман деб улфатларингиз билан жанжаллашиб, янги йилни ҳушёрхонада ўтказган эдингиз. Янги йил  дастурхонига ҳамма нарсани аллақачон муҳайё қилиб қўйганман.

Ҳафсалам пир бўлиб, энди орқага қайтувдим телефон жиринглаб қолди. Хотиним телефонни олиб улфатларимга бир нима демоқчи эди, улар хотинимнинг овозини эшитгач ўчириб қўйишди. Шу пайт албом варақлаб ўтирган қизчам деди:

— Дада, сизга нима учун янги йил базми ёқмайди?

— Чунки онанг билан янги йил базмида танишганмиз.

Ушбу жавобимдан сўнг хотиним гапни ола кетди:

— Нима керак бунақа беoмани гаплар. Сизга тегиб эринг пиёниста деган гап орттирдим. Нега қўшнимиз Майсара аёллар олдида — эрингиз бу йил ҳам янги йилни хушёрхонада ўтказадими дейди? Ер ёрилмади, мен кириб кетмадим. Ростдан ҳам яна янги йилни хушёрхонада ўтказмоқчимисиз?

Қаттиқ назорат туфайли янги йилни уйда кутишга тўғри келди. Хотиним шишаларни қаторлаштириб қўйди. Ичса уйда ичиб ётсин деган-да!

Соат миллари ўн иккини кўрсатди. Қўл телефонлар жиринглаб хотинимни табриклашар эдилар. Шу пайт қизчам деди:

— Дада, нега сизни табриклашмаяптилар.

— Улфатлари хушёрхонага тушгандир-да, — деди хотиним ғолибона.

Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади. Қорбобо экан. У кичкинтойларга совға-салом улашгач, битта хатни менга узатаётганди хотиним олиб ўқий бошлади:

«Сиз ҳар йили янги йилни хушёрхонада кутиб олар эдингиз. бу гал янги йилни ўз уйингизда кутиб олганингиз билан табриклаймиз».

Қорбобонинг ташрифи менга қаттиқ таoсир қилди. Бундан кейин ҳар йили янги йилни оилам билан кутиб олишга қарор қилдим. Ахир ўз уйингда кутиб олишга нима етсин.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

 

ЯҚИНЛИГИМНИ БИЛДИРАМАН

 

Эр хотинидан:

— Менинг кўк муқовали дафтарчам қани? — деб сўради.

— Кўрмадим. бировнинг телефон рақамини эсдан чиқардингизми?

— Йўқ! Дафтарчада хўжайиннинг ота-оналари, ака-укалари, неваралари исмлари ёзилган.

— У сизга нимага керак?

— Хўжайин билан сўрашганда  уларни номларини айтиб сўрайманда.

— нега?

— Агар уларнинг номларини айтиб ҳол-аҳвол сўрашсам ўзимни хўжайинга яқинлигимни билдираман-да!

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

ҚИЗ ТАНЛАШ

 

Тўхтамурод тенгилари уйланиб бўлди. Кўпчилигини биттадан-иккитадан фарзанди бор. Ўғли уйланмаганидан ташвишга тушган онаси қариндошларини йиғиб, қиз танлаш учун «кенгаш» ўтказди. Тоғаси Тўймас ака жияни елкасига қўл ташлаб «кенгаш»ни очди.

— Мана олийгоҳни битказиб келганингга уч йилдан ошди. Тошкентдек шаҳри азимда катталарнинг қизидан бирини этагини ушламабсан-да жиян.

— Тўғри айтасиз, — гапни у ёғини давом эттирган отаси Расул қассоб. — Бой одамнинг қизига уйлан, деб сенга неча марта айтдим.

— Бола миясини заҳарламанг. Тенг-тенги билан, — деди дастурхон ёзаётган онаси.

— Сен замондан орқада қолгансан. — Яшашни билиш керак, яшашни. Зато катталарнинг қизига уйланса уйли, машинали, катта бир идорага хўжайин бўлади.

— Бўлди-бўлди, сиз ҳам истудент пайтингизда райкомнинг қизини орқасидан юриб, охири менга уйландингиз. Кам эмас бир этак фарзандли бўлдик. Бировдан кам жойимиз йўқ, худога шукр!

— Бас қилинглар! — деди Тўймас ака.

— Танлаганинг бўлса айт! Биз ҳам қараб турмаймиз. Қаерга борсак, гапимиз ерда қолгани йўқ шу пайтгача.

— Танлагани қурсин, ака — бирдан тутоқди онаси,- фаррошнинг қизи билан гаплашиб юрибди. Бир-бирини севармиш. Шуни олиб берасиз дейди. Биров қуданг қаерда ишлайди деса ҳаммомда дейманми?

— Сенга ҳайронман, — деди Тўймас ака синглисининг сўзини бўлиб. — Баланд дордан осилмоқчи бўлсак ундай дейсан. Бунисини писанд қилмайсан. Сенга ўзи қандай қуда керак?

— Худди ўзимдай!

-Кеча анаву Гулим носфурушнинг қизини кўрувдим. Ўзи-ям қизмисан-қиз. Сочи нақ товонига тушади-я, гапни илиб кетди отаси. Онаси дарҳол униям жеркиб ташлади:

— Вой бунча ўзингизни пастга урасиз? Кимсан Расул қассобсиз ахир. Ҳамма икки букилиб салом беради. Келиб-келиб носфурушга қуда бўламизми? Э уни умуман оғзингизга олманг.

— Қўшнимиз Покизахоннинг қизи Ҳаётхон-чи? — гапга қўшилди Фотима хола, — қоши қаро, кўзи шаҳло.   Ҳуснда тенги йўқ!

— Сенга ҳам ҳайронман Фотима. — Покизахонни бутун эл билади-ку, юзига бир кило бўёқ суриб беҳаё кийимларни кийиб лапар айтиб юришини. Қизидан нима кутиш мумкин, — деди онаси афтини буриштириб.

Расул қассоб яна гапга аралашди. — Ҳозир қизларни ҳаммаси шундай кийинишади. Буни мода дейдилар, жонидан.

— Э, модасига ўт тушсин. Келин бўлиб тушиб уйингизни модалар уйига айлантирсинми?

— Мен ҳам бир қизни айтай! — Поччаси Қулмат темирчи сигаретани кулдонга эза туриб луқма ташлади, — Санқул сурнайчининг қизи ҳам ёмон эмас. Қўлида гулдай ҳунари бор. Совчи устига совчи келаётганмиш.

— Қўйсанг-чи, — оғзида луқмаси билан гапирди Тўймас ака. — Қудангиз ким деса сурнайчи деймизми?

— Мактаб директорининг қизи тикаётган элита пардаларнинг бозори чаққонмиш…

Тўймас тоға дарров қўл силтади. — Директор раққоса кирган хонадан чиқиб кетади. Бирор тўйда дадил мингталик узатганини кўрган эмасман… Агар хоҳласанг жўрам эртага ўғлини уйлантиряпти. Сени ҳам олиб бораман. Агар ёқса қизини танлайсан!

— Мени ҳам олиб бор, — умидланди онаси, — онасини кўрай, зоти кимлардан, суриштирай.

Рўзи холанинг қизини оламан деб ният қилган Тўҳтамурод бу йил ҳам тўйи бўлмаслигини сезиб, индамайгина ер чизиб ўтирарди.

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

Тўйлар ҳақида ўйлар

ЎЙНАБ ГАПИРСАНГ ҲАМ ЎЙЛАБ ГАПИР

Тўй қилмоқчи бўлган ҳар биримиз қайси санoаткорни ва тўй бошқарувчини таклиф қилиш ҳақида ўйлаймиз. Негаки тўй инсон ҳаётида бир марта бўладиган тантана. У яхши ўтсин деймиз.

Тўйларимизни мазмунли, эсда қоларли бўлиб ўтиши кўп жиҳатдан давра бошқарувчига ҳам боғлиқ. Шундай давракашларимиз борки улар тўйни юксак маданият даражасида ўтказадилар. Уларнинг сўзини, ўқиётган шеoрларини яна эшитгинг келаверади. Бундай давракашлар адабиётга дахл-дор бўлган, сўзнинг фаҳми ва қадрига етадиган юксак нотиқлик санoатига эга бўлган кишилардир.

Аммо, ҳамма тўй бошқарувчилар давраларни юксак маданият даражасида ўтказаяпти деб бўлмайди. Уларнинг айримларининг маoнавият даражаси, фикр-лаши юқори эмас. Адабиёт ва санoатга дахлдорлиги йўқ. Давракашлар орасида турли касб эгалари бор. Шу боис ҳам баoзи давракашлар ўзининг маoносиз, палапартиш, номуносиб тутуруқсиз узундан-узоқ маoрузалари билан давра кайфиятини бузади.

Давракашлардан бири, доимо тўй руҳига мос бўлмаган шеoрлар ўқиб ўзича кулдирмоқчи бўлади. Давракаш тўй-ҳашамларда мардикорлар фаолиятини тасвирловчи «челак» «аклой» номдаги шеoрларни ўқиб кишилар эoтиборини ўзига тортмоқчи бўлади. Аммо уни  ўқиётган ижод маҳсулини шеoр деб айтишга тилинг бормайди. Чунки, шеoр маoнавий жиҳатдан талабга жавоб бермайди.

Жуда кўп давракашларимиз тўйда хизмат қилаётган санoаткорни мақтаб, уларни кўкларга кўтариб ҳам-ду санолар ўқишга одатланганлар.

«Яна навбат XXI асрнинг Буюк санoаткорига» Офарин! Ахир бу санoаткор «буюк» сўзи юкини кўтара оладими.

Айрим давракашлар  тўйда хизмат қилаётган хонандаларга  «Ўзбекистон осмонида чақнаган юлдуз»,  «Санoат қироли» каби ибораларни қўллаётганликларини қандай баҳолаш мумкин? Маoнавияти юксак санoаткор бу давракашларнинг ўзича ихтиро қилган «сохта унвонларини» ўзларига ҳазм қилмасликлари тайин албатта. Давракашлар бу усул билан санoаткорга ёқиш, ундан беш-ўн сўм ундириш илинжида ўз ғурурини пастга урадилар.

Концертларда, тантаналарда нав-бат лирик хонандага, лирик қўшиқлар ижрочисига, мумтоз қўшиқлар ижрочисига, ёқимли овоз соҳибига, таниқли хонандага деган иборалар ишлатилади. Аммо навбат «XXI асрнинг буюк санoаткорига» деган ибора… айтилган эмас.

Айрим давракашлар мансабдорларга сўз берганда хушомадлик қилишади. Уни мақтаб, ишларини айтиб, кўкларга кўтариб, сўз беришади. Давракашларнинг бу хушомадгўйлиги тўйга, маданий ҳордиқ чиқаришга келганларни зериктиради, ғашини келтиради.

Тўй ҳам маданий тадбир. Шундай экан, тўйларимизни ҳақиқий маданият даражасига кўтариш давракашга боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз лозим. Халқимизда «Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир» деган нақл бор. Давракашлар бунинг маoносини уқиб олсалар фойдадан холи бўлмасди. Ҳар бир давракашнинг айтаётган сўзини салмоғи, юки бўлсин. Ана шунда тўйларимиз  файзли, икки ёш ҳаётида унутилмас бўлиб қолиши аниқ.

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

Ҳажвия

ПУЛ ТУТҚАЗМАЙ ЎЛАЙ

 

Башир қассобни нафақат қишлоқда, балки туманда ҳамма билишади. Кунда уч-тўрт нов-восни «ғиқ» сўйиб, гўштини дўконларга тарқатади. Ўзи-ям унча-бунча одамни назарга илмайди. Катталар билан оғиз-бурун ўпишгани ўпишган. Уларга, «Боринг, янги жигардан кабоб қилиб бераман» дейишни канда қилмайди.

Яқинда тўй қилди. Тўймисан тўй. Картошка уруғини саралагандек, меҳмонларни ҳам шахсан ўзи қўл кўксида «сарагини саракка, пучагини пучакка» ажратиб ўтказа бошлади. Қассоблар бу столга, солиқчилар наригисига, «ветлечебний»дан келганлар чап томонга. Тўрдаги столга ҳеч ким ўтирмасин. Шахсан ўзлари келади-я.

Дастурхонга тортилган ноз-неoматларни кўриб кўз ўйнайди. Артист вилоят марказидан Сайроқ Булбулбоев. Икки раққоса даврани ғирр айланмоқда. Сочи ёзиқ оппоқ пешонасида ҳоли бор бақалоқ раққоса биз ўтирган стол олдига келиб хиром қила бошлади. Башир қассоб битта элликталик «кўки»дан раққосага узатди. «Раққоса» дарҳол Башир қассобнинг тиззасига ўтирди. — «Ўйинчилар маликаси»  бу, — деди қассоб унинг белидан қўлини ўтказиб. Яна элликталик «кўки»дан битта узатди. У Башир қассобнинг юзидан чўлп-чўлп ўпди-да, Соқи қассобга қараб сийнасини ўйната бошлади. Соқи қассоб пулнинг пачкасини узатди. «Ўйинчалар маликаси» пулни олмай Соқи қассобнинг тиззасига ўтириб, ўйнай бошлади.

— Воҳ-воҳ худди тоза сўйилган ғўнажин гўштидай юмшоқ-ей! Навбат Боқи қассобга келди. «Раққоса» турли усул кўрсатиб ўйнай  бошлади.

— Воҳ-воҳ, кўзига қара кўзига. Худди охунинг кўзидай ёниб турибди-я.

Бу гап раққосага ёқиб тушди-ю, ҳаракатини арабчага айлантирди-да, менинг олдимда пайдо бўлди. Пулни чўғи кам кўринди шекилли, пулни олмай бу ҳам қассобми? — деб сўради.

— Қассоблар қаторида ўтиргандан кейин қассоб-да, — дейишди.

— Куйлагидан қовурғаси кўриниб турибди-ку бунинггизнинг.

Шу маҳал Башир қассоб чўнтагимга бир даста пул солиб қўйди.

Раққоса ёнимдан кетмас, мен эса унинг ишваларига маҳлиё бўлиб, тез-тез узатавердим.

Тўй алламаҳалда тугади. Таш-қарига чиқиб, чўнтагимга қўл тиқ-сам астари чиқди. Эй, пишмаган хом калла. Қассоблар олдида сенга бало бормиди? Бўйин боғи таққанлар ёнида ўтирсанг бўлмасмиди?

— Эрталаб кўзимни очсам Башир қассобнинг ўғли сўраётган экан.

— Кечаги қарзни сўраб юбордилар. Агар пули бўлмаса қора қўчқорини бериб юбораверсин. Юрак-жигарини  ўзига бераман, дедилар.

— Ана, қўчқор! Юрак-жигарини тезроқ бериб юборсин. Шояд ёниб турган юрагимга малҳам бўлаолса…

 

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Воқеавий — ҳажвий ҳикоя

Очиқ қолган эшик

КАНИСТЕРЕПИЯ

Олийгоҳда домла Ёлтоқбоев талабаларни йўқловдан ўтказмоқда.

— Сувонқулов, нега дарсларга кирмаяпти? Айтиб қўйинглар, «танқа»си ким бўлса-ям мендан баҳо ололмайди.

Сувонқулов истихондан «қулаши»ни билмас, «чора» излай бошлади. У бозордан салафан халчани  сархил маҳсулотларга тўлғазиб, Ёлтоқбоевнинг эшигини тақиллатди:

— Очиқ, кираверинг, — деган аёл овози эшитилди.

— Кечирасиз домла уйдамилар?

— Келинг, ука, домла йўқ эдилар.

Сувонқулов исм-фамилияси ва гуруҳ номерини халтага солиб Ёлтоқбоевнинг хотинига берди. Эртага имтихон бошланаётган пайтда домла Сувонқуловни чақириб қолди.

— Нега дарсларга кирмаяпсан? Нега уйимга бординг? Сени олийгоҳдан ҳайдаш керак!

— Кечирасиз, домла бир хабар олай дегандим.

— «Хабар олиш эмас, ўқиш керак укам». Кеча нима иш қилиб кетганингни биласанми ўзи?. — Ҳовлига кирганда эшикни очиқ қолдиргансан. Иккита оппоқ кучукларим чиқиб кетиб, қайтиб келишмаяпти.

Совунқулов ҳангу-манг бўлиб қолди. Кейин, ўзини қўлга олиб домлани юмшатишга тушди.

— Куйинаверманг домла қанча кучук бўлса ҳам келтириб бераман.

— Қанча бўлса ҳам келтирармишлар. Эй қопоғон итларингни бошимга ураманми?. — Ўзимникини Мексикадан келтирган эдим-а.

— Ҳафа бўлманг. Худди шунисидан сотиб олиб бераман.

— Уларнинг нархи қанча эканлигини биласанми ўзи? — «Ювиш» учун кетган ҳаражатларни айтмай қўяқолай. Биттасини Тоймас Тоймасовичга совға қилишга ваoда бергандим. Айни лавозимни  кўтармоқчи пайт ҳаммасини йўққа чиқардинг. Энди Тоймас Тоймасовичга нима дейман?

— Қўйинг домла кўп куйинманг.

— Сен билмайсан. Кучуклар ҳалоскорим менинг. Канистерапия деган нарсани тушунмайсан-да. Бу касалликларни кучукчалар ёрдамида даволаш дегани. Бу тажрибада синалган усул. Тоймас Тоймасович тутқаноқ, мен нервоз касалига чалинганман. Кучукчаларни биттаси қолса-ям майли эди.

Сувоқуловнинг бу воқеадан кейин кайфияти тушиб кетди. Қаердан ҳам бордим «Бошқа йўлини топсам» ҳам бўларди-ку  деган ҳаёл уни тарк этмасди. Аммо, кутилмаганда домла яна Сувонқуловни сўраб қолди. Юрагини ховучлаб домла хузурига югурди. Лекин домлани яхши кайфиятда кўриб суюниб кетди.

— Хурсанд кўринасиз домла?

— Кучукчалар қайтди, Сувонқулов! сени имтихондан ҳайдаган куни уйга борсам кучукчалар қайтиб бир-бирни ялашиб турган экан. Дарров биттасини Тоймас Тоймасовичга олиб бордим. Канистерапия бошланиб кетди. Лавозимим кўтарилганини эшитгандирсан. Кел, сени-ям хурсанд қилай, имтихон дафтарчангни бер.

Энди уйимга «пакет» олиб борганингда эшикни бекитиш эсингдан чиқмасин.

— Раҳмат домла! Кучукларингиз соғ бўлсин. «Канистерапия ривожланаверсин» Ишқилиб талабаларни бахтига Ёлтоқбоевнинг «шифокор» кучукчалари йўқолмай турсин-да.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Ҳангома

Агар мени севсангиз

Йигит қизга:

—  Онанг совчиларни қайтараётганмиш. Агар мен совчи юборсам розилик беришар. — Ахир биз бир-биримизни севамиз-ку!

— Қиз:

Совчиларингиз онамнинг кўнглидаги гапларни топиб айтиши керак.

— Тушунмадим.

— Айтайлик, маoлумотингизни суриштирса олий дейишсин.

—  Ие, нимага! Бирор олийгоҳда ўқимаган, оддий киракаш бўлсам.

— Мени севсангиз шундай дейишсин!

— Ҳа, майли, яна нима?

— Қизимни олийгоҳда ўқитасизлар деб шарт қўйишса рози бўлишсин.

— Ахир сен ўқишни хоҳламайсан-ку? Шундайми?

Мени десангиз…

— Хўп, кейин-чи?

— Сингиллари йўқ дейишсин.

— Икки синглимни қандай йўқ дея оладилар?

— Шарт шу!

— Майли, йўқ дейдилар. Кейинчи?

— Алоҳида уйда яшайдилар…

—  Ёлғиз ўғил бўлсам. Ота — онамни қандай ташлаб кетаман. Ўзинг ҳам бирга яшаймиз дегандинг-ку!

— Ҳа, албатта! Аммо онамга…

— Яна қандай шартлари бор?

— «Лассетти» машинамиз бор деб айтишсин.

— Ие, «матиз»ку!

Тўйгача ўртоқларингиздан бирини «лассетти»сини ҳайдаб туринг. Бўлмаса онам…

— Ҳай менга қара, ўзи эрга онанг тегадими ёки сен?

— ….

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Йигитнинг тўйдан олдин қизга деганлари!

Бунча гўзалсан, жонгинам.

Тилинг асал.

Юзинг худди нақш олмадай.

Баҳорда очилган гулдек.

Хоҳлаган модадаги кийимларни киявер.

Тез-тез концертга бориб турамиз.

Ишламоқчи бўлсанг ишлайвер жоним, ўзим иш топиб бераман.

Олийгоҳда ўқимоқчиман.

Жуда яхши киргизиб қўяман.

Телефонда ким билан гаплашганингнинг фарқи йўқ.

Онангникига тез-тез бориб турамиз, албатта.

ТЎЙДАН КЕЙИН

Бунча турқинг совуқ, худди маймунга ўхшайсан.

Тилинг заҳар сени. Худди анакондани ўзисан-а.

Юзинг шафтоли қоқининг ўзи.

Юзинг занг босган темирга ўхшайди-я.

Ўзимизнинг миллий кийимларни кийиб юр. Бўлмаса ўзингни учқўрғонда кўрасан.

Уйдан чиқмай ўтир. Концерт телевизорда-ку.

Сенга ишда пишириб қўйгани йўқ. Сигир-бузоққа қара.

Ўқиб қози бўлармидинг.

Ўртоқларинг билан бир марта гаплашганингни кўрсам…

Онангни уйини елкамнинг чуқури кўрсин.

Бир чимдим кулгу

МЕНИНГ ЧЕКИМГА ТУШГАНДИ

ДАН ходими рестораннинг чиқиш эшигини пойлаб ўтирибди. Ширакайф бўлиб олган анчагина киши ундан чиқиб, машиналарига ўтиргач, ҳар қайсиси ҳар томонга ҳайдаб кетишибди. ДАН ходими зўрға оёқда  турган кишини мўлжалга олиб қўйибди-да, ортидан ҳайдабди. Бироз ўтгач, уни тўхтатибди:

— Манави аппартга бир пуфлангчи!

-Ҳайдовчи пуфлаган экан, аппарат унинг ичмаганлигини кўрсатибди. ДАН ходими:

— Бўлиши мумкин эмас?! Ҳозиргина оёқда тура олмайдиган даражада маст эдингиз-ку?

Ҳайдовчи:

— Узр, оғайни, сизларни чалғитиш менинг че                                                                             кимга тушганди.

КИМ ОЛИБ БЕРАДИ

Севган қизини кинотеатр рўпарасида кутиб турган йигитга оғайниси танбеҳ берди:

— Тентак экансан! Мен доим севган қизимни кинотеатр ичида кутаман. Шу баҳона унга чипта олишдан қутуламан.

— Ўзинг тентаксан! Мен у билан кинотеатр ичида кўришсам, менга чиптани ким олиб беради?

 

ТАНЛОВ

 

Устозим ҳаммангиз ота-оналарингизни касби бўйича иш жараёни акс этган суратлар чизиб танлов комиссиясига топширинглар. Ким ғолиб чиқса мукофотланади деди.

Мен дадамнинг боғда мевали дарахтларга шакл бераётган пайтини чизиб, тагига «Энг яхши боғбон» деб қўйдим.

— Зўр! Лекин дарахтларга шакл бериш қадимги касблардан. Рассом ҳам янгиликка интилувчи бўлиши керак. Яхшиси сен онангни янги замонавий «элита» пардалар тикаётганини тасвирла.

Дадам айтганидек, ойимнинг парда тикаётган пайтини тасвирлаб тагига «Онам яратган мўoжиза» деб қўйдим.

Устоз менинг танловда ғолиб чиққанимни эoлон қилди.

— Сендан буюк рассом чиқади. Раҳмат сенга .

Бироқ, танлов ғолиби бўлганимдан афсусландим. Нега дейсизми? Сендан угина, биздан бугина деганларидек, ҳозир дадам мактаб боғида, ойим эса мактаб деразалари учун парда тикиш билан банд.

 

«КАРАВОТНИНГ ТАГИДАН ЧИҚ!»

— Менга қара, хотининг билан кечаги жанжалларинг қандай тугади?

— Э, айтсам ишонмайсан. Хотиним тиз чўкиб келди.

— Йўғ-э, нима деб?

— «Каравотнинг тагидан чиқ, ярамас!» деб.

Тўпловчи Б.ЖУМАНИЁЗОВ.

Ҳажвия

МАЖЛИС

Халлослаганимча залга кириб келсам ҳали мажлис бошланмабди. Зал тўла одам. Мажлис кичик эмас, трестимизнинг йиллик фаолияти муҳокама қилинади. Уни шахсан Сомон Сомоновични ўзлари ўтказадилар.

— Соат неча бўлди? — деди орқа қаторда ўтирган, новчадан келган йигит.

Тўққиз деди кимдир.

Айтилган вақт бўлди, Сомон Сомонович нега келмаяпти?

— У ҳали юқорига мажлисга кетиб қолган бўлмасин тағин, — деди мухандисимиз.

— Эй қўйсанг-чи, мажлис чақириб мажлисга кетадими хумпар?!

Залда икки ора гурунг бошланиб кетди. Ғала-ғовурдан бир-бировнинг гапини эшитиб бўлмасди. Шу орада ҳайoат столига гул қўйиб кетишди. Ёш йигит эса микрофонни ўрнатиб, уч марта «бир-икки» деб пувлади.

— Ҳозир келармиш, — деди кимдир. Идора олдида телефонда гаплашаётганмиш.

— Келмаса яна яхши, — деди ёнида ўтирганлардан бири. — Мажлисда  фойдали гап бўлмайди.

Нега ундай дейсиз? — дедим.

— Эски тос, эски ҳаммом, — деди мен томонга ўгрилиб. Ҳар галгидек Мамарасуловга маoруза қилдиради. Юмшоқбоевни танқид қилади. шунинг билан мажлис тамом-да. Қарори ҳам қабул қилинмайди.

— Қарори йўқ мажлис худди икки кишининг ҳангомасига ўхшайди, — деди яна мухандисимиз.

— Қарорни нима қиласан Сомон Сомоновичнинг «ҳар бир сўзи» дастури ҳикмат-ку!

Муҳандисимиз соткасига қараб соат ўн ярим бўлибди деди. — Бошлиқдан ҳали дарак йўқ. — Мажлис ҳозир бошлансаям анча чўзилади. Эшик ёнига бориб ўтирайлик. — Чиқиб кетиш осон.

Эшикда ўрин қолмаган. «Олғир»лар аллақачон эгаллаб олишибди.

Бирдан залда яна ғала-ғовур кўтарилди. Бошлиқ Қудрат Қувватовични кутиб турганмиш.

— Ким экан-у Қудрат Қувватович?

— «Гулзор» қурилиш трестининг бошлиғи. Бизнинг тажрибамизни ўрганишга келаётганмиш.

— Мажлис тажриба мактаби эканми?

Шу пайт залда жонланиш бошланди. Нима гап экан деб у ёқ-бу ёққа қарадик. Қудрат Қувватович келибди. Ҳозир Сомон Сомонович ёнида эканлар. Кимдир яна соат сўради. — Ўн икки.

Агар ҳозир мажлис бошланса нақ соат иккида тугаса-ям зўр бўларди, — деди мухандис. Уни эшитиб турган олд қатордаги йигит:

— Унда ошқозоннинг  «ғулдураши» «Учқўрғонга» етаркан-да, — деди.

Кимдир кетмоқчи бўлиб эшик томон юрувди. Мамарасулов томонидан орқага қайтарилди. Бирдан залда «янгилик»  пайдо бўлди. Сомон Сомонович билан Қудрат Қувватович йўлда келаётганмиш. Кофе ичиб сал ушланибдилар. Кофе сўзини эшитганларнинг ошқозонида қандайдир ўзгариш пайдо бўлдими? Биров конфет еса, кимдир сақич чайнай  бошлади.

Шу пайт телевидение операторлари биз ўтирган қаторга келиб «тушириб олайлик, бир қарсак чалиб юборинглар» деди. Қарсак чалувдик бошқалар қўшилиб, Сомон Сомонович келганга ўхшайди деб эшик томонга қарашди.

Беш дақиқа ўтар-ўтмас Сомон Сомонович билан Қудрат Қувватович кириб келдилар.

— Узр-узр, — деди Сомон Сомонович. Ушланиб қолдик. Биламан  кўп ўтириб қолдинглар. — Тезда тугатамиз. — Сўзни ўринбосари Мамарасуловга бераркан Мамарасулов маoрузасини бошларкан у ер-бе ердан хуррак овозлари эшитила бошлади. Кимдир туш кўрди шекилли қаттиқ овоз чиқариб сесканиб кетди.

— Ким? у деди газета варақлаб ўтирган Сомон Сомонович кўзидан ойнагини оларкан…

Ниҳоят Мамарсулов маoрузасини тугатди. Энди минбарга касаба уюшмаси раиси Юмшоқбаев кўтарилди. Маoруза Сомон Сомоновимга ёқмадими, уни тўхтатиб саволга тутди. Жавоб «қаноатлантирмади» Юмшоқбаевни койишга тушаётган эди. «Баҳор» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш корхонаси бошлиғи Тозобоев ўтирган ерида ёнбошига йиқилиб тушди. Ҳамма дув этиб ўрнидан турди. Сомон Сомонович пастга тушиб қичқирди, — тирикми, олиб чиқинг?! Доктор чақиринглар!

Шу билан мажлис тугади. Ташқарига отилиб чиқдик. Бамисоли «оҳ нақадар тоза ҳаво» дедим.

Кимдир Тозабоевга «рахмат» денглар — деди.

— Агар у йиқилмаганида мажлис…

Б.ЖУМАНИЁЗОВ.

АРЗ ҚИЛАВЕРИНГ

Йигит бекатга келиб такси ҳайдовчиларининг бирига — «Гулзор» кўчасига олиб бориб қўйишини сўради.

— У ёққа бормайман, — деди ҳайдовчи қўрслик билан.

— Ие, нега? Тартиб-қоидани биласизми ўзи?

— Тартиб-қоидани билмайман. Ана машинамни номерини ёзиб олишингиз мумкин. Хоҳлаган жойингизга арз қилаверинг.

— Илтимос, ҳақини икки хисса зиёд тўлайман.

Манзилга етиб келгач, йигит ҳайдовчига уч минг сўм узатди.

— Ие, икки ҳисса тўлайман дегандингиз-ку!

— Ана менинг уйимни номери, ёзиб олингда, хоҳлаган жойингизга арз қилаверинг.

Барди. ЖУМАНИЁЗОВ.

ИНДАМАЙМАН

 

Йигит қиздан:

— Бу ўтирган кампир ким? — деб сўради.

— Бувим.

— Уларнинг олдида қўлингни ушласам нима қиласан?

— Индамайман.

— Ўпмоқчи бўлсам-чи?

— Индамайман.

— Ечинтирмоқчи бўлсам-чи?

— Индамайман.

— Бағримга боссам-чи?

— Индамайман.

— Ие, бувингдан қўрқмайсанми?

— Йўқ!

— Нега?

— Чунки, унинг кўзи кўрмайди-да!

 

ОЛАРДИМ

 

— Шодивой қарз сўради, берсаммикан…

— Бер, лекин мени ёнимда бер!

Нега?

Икки йил олдин берган қарзимни олардим-да.

ҚЎЛИМНИ ОЧСАМ-ОЧАЙ

Бир зиқна бой ҳар доим масаллиқларни хотинига ўлчаб бераркан. Хотини бир куни эридан ёлвориб сўрабди:

— Дадам билан ойим келмай-келмай бир келибдилар. Ҳеч бўлмаса бугун қўлингизни очинг. Битта ош қилиб берайлик.

— Майли қўлимни очсам-очай. Уялиб қолмагин. Мана сенга бир пиёла гурунч, иккита пиёз, иккита картошка. Сувга солиб мазали мастава пишириб бер. Ошни эса кейинги сафар келганларида еймиз.

 

БИЛМАГАНИМ УЧУН

Раис маслаҳатчиларига:

— Абдурасул сен «Чинор» кўчасини, Иброхим «Гулзор»ни, Эшмат «Анҳор»ни супириб-сидиринглар. Комиссия камчилик топмасин.

— Комиссия ўзи қайси кўчадан ўтади? — деб сўради Эшмат.

— Билмаганим учун ҳам ҳамма кўчани супириб-сидиринглар деб айтаяпманда.

ҚУРУҚ ҚОЛАМИЗ

Шифокор шеригидан:

— Зиёфатни операциядан олдин еймизми ёки кейин? деб сўради.

— Олдин еган маoқул.

— Нега?

— Агар бемор ўлиб қолса ҳамма нарсадан қуруқ қоламиз.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

ЎҒРИ КИМ?

 

Бир соҳибнинг боғида жуда кўплаб мардикор ишларкан. Улардан бири доимо мева ўғирлаб еяркан. Бир куни соҳиб ишчиларни йиғиб сўради:

— Кеча бир туп олмани қолдирмасдан қайси бирингиз ўғирладингиз?

Ҳеч кимдан садо чиқмагач, соҳиб деди:

— Агар ким ўғирлаган бўлса заҳри бўлсин. Томоғида тиқилиб қолсин. Буни еган болалари тиқилиб ўлсин. Ўлигига буюрсин.

— Бўлди бас, — деди ишчилардан бири, — Мен ўғирлаган эдим. Ҳамма олмаларингизни қайтариб бераман, қарғишингизни қайтариб олинг.

— Эй ука, — дебди соҳиб. Бу катта боғ. Бир туп олмани ўғирлаганинг билан камайиб қолмайди. Мен олмани сен ўғирлаганингни ҳам билардим. Қарғишга келганда чин кўнгилдан қарғаганим йўқ. сени бу йўлдан қайтармоқчи эдим холос. Ўғирлик мол — ўғирликда. Қачонгача болаларингга ўғирлик мол едирмоқчисан?

Шундан кейин ўғри ўғирлик қилмайдиган, фарзандларига фақат ҳалол луқма едиришга қарор қилибди.

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

ЭР ТАЛАШИШ

(Ҳажвий репортаж)

Ҳурматли  радио тингловчилар! «Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака қочади» мавзуидаги янги эшиттиришимизни бошлаймиз. Биз радио репортажимизни Сомон Сомонович қабулхонасидан олиб бораяпмиз. Сизни, азиз тингловчилар, Сомон Сомоновичнинг хотини ва котибаси Таннозхон ўртасидаги «Эр талашиш жанги»ни тинглашга таклиф этамиз. Марҳамат!

— Сен нега менинг эримга эгалик қилаяпсан?

— Сомон Сомонович менинг эрим!

— Сенда эр нима қилсин, беҳаё. Қайси хўжайин келса эрим дейсан-а.

— Ҳой оғзингга қараб гапир. Сомон акамлар фақат мени севади. Мен Сомон акамни.

— Неча кишини севасан, тур-қи совуқ.

— Фақат Сомон акамни. Ҳуснимга қара, ҳуснимга. Худди Мария Лопесга ўхшайман. Сен-чи шафтоли қоқи… Сомон Сомонович сени қўйиб мен билан вертолётда никоҳдан ўтишга қасам ичган.

— Қанақа никоҳ,рия пес!

— Пес эмас, Лопес саводсиз. Ҳали сенга бир гап айтсам ку-йиб адо бўласан.

— Гапинг билан ордона қол,  кўпдан қолган!

Эрингдан ўғил туғдим. Сени куйиб ўлсин деб, исмини Куйсинбой қўйганман. Яна бир гап айтайми?

— Тилинг кесилсин!

— Сомон акамлар туғилган кунимга «Ласетти» совға қилдилар.

— «Ласетти»да ёниб куй.

— Сомон акамлар уйга бормаганига алам қилаяптими?  Яна бир гап айтсам… Менга уч хонали квартира совға қилдилар. Туркияга саёҳатга олиб бордилар.

Азиз мухлислар! Энди Сомон Сомоновичнинг хотини чидаб тура олмади. Таннозхоннинг сочига ёпишди. Қаттиқ тортган эди, қўлида Таннозхоннинг парики қолиб, йиқилиб тушди. Ана яна ўрнидан туриб икки қулоғига ёпишди. Кейин бошини деворга ура бошлади. Бир, икки, уч… Энди бурнига мушт туширди. Бурнидан қон оқмоқда. Хушидан кетиб йиқилди.

Накдовут!

Азиз мухлислар! Таннозхонга ёрдам кўрсатиш учун уни   бошқа хонага олиб киришди. Сомон аканинг хотини эса унинг эшигини тепмоқда:

— Эшикни оч, хотинбоз!

Аммо Сомон Сомонович аллақачон деразадан тушиб қочишга улгурган эди.

Ҳурматли радио тингловчилар! Эр талашиш можораси ниҳоясига етмоқда. Мухлисларнинг айтишича, бахснинг давоми кечқурун Сомон Сомонович хонадонида давом этиши кутилмоқда.

Шунинг билан ушбу репортажимизни якунлаймиз. «Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака қочар» эшиттиришимизда яна учрашгунча ҳайр!

 

Репортажни  Барди ЖУМАНИЁЗОВ олиб борди.

 Ҳажвия

 

 

ЎҚИШНИНГ ФОЙДАСИ

 

  • Қанақа китоб сотиб олдинг? — деди Мамарайим бозордан қайтган хотинига. – Бунча катта бўлмаса бу китоб?
  • Тиббиёт бўйича луғат олиб келдим. Энди шифокорнинг кераги йўқ. Ўзимни — ўзим даволайман.
  • Катта шифокор бўлиб кетмасанг бўлди-ёв. Уйимиз олдида мижозлар навбат кутиб турса-я.

Шу кундан бошлаб хотини луғатнинг “А” ҳарфидан бошлаб ўқий бошлади.

  • Сиз алаҳсираб сабабини билмай юрувдингиз. Шу мавзуда унинг белгиларини ёзишибди.
  • Мен ҳеч қачон алаҳсираган эмасман, — деди Мамарайим хотинига жаҳл билан.
  • Нега бўлмаса уйқунгизда ҳар гал нуқул “Гулсевар” деб қўясиз?
  • Бу алаҳсираш эмас, туш. Тушга нималар кирмайди.

Шу куни хотини уйқудан “дод”  деб қўрқиб уйғонди.

  • Сенга шу луғатни ўқимагин дегандим. Қайси касаллик ҳақида ўқисак менда ҳам шу касаллик белгилари бор деб аҳволингни ёмонлаштиряпсан, — деди Мамарайим.

Аммо хотини луғат ўқишни давом эттираверди. Луғатнинг “Н” харфини ўқиб тугатганидан кейин аҳволи ёмонлашди. Мамарайим хотинини шифокорга олиб борди.

  • Нега хотинингиз бундай аҳволга тушиб қолди. Ёки асабга тегадиган бирор кор-ҳол юз бердими?
  • Тиббиёт луғатини ўқий бошлаганидан бери шундай аҳволга тушиб ўтирибди.
  • Хотинингиз неврология, неврастения, неврит, невроз касалликларига чалинган!
  • Йўғ-е бирданига шунча касалликка чалиниши мумкинми?
  • Агар бемор луғат ўқишни тўхтатмаса яна бир қанча касалликларга чалиниши мумкин.

Бироқ, хотини луғат ўқишни давом эттираверди. Бўрини тилга олсанг қулоғи кўринади, деганларидек, “П” харфини ўқиб тугатгандан кейин боши, оёғи, титрай бошлади. Мамарайим яна шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

  • Паркинсонизм! – деди доктор. – Буни даволаш анча қийин кечади. Агар хотинингиз яна луғат ўқишни давом эттирса, бундан ҳам баттар касалликка чалиниши мумкин.
  • Баттари қанақа? — деди Мамарайим тутилиб.
  • Агар луғатнинг “”Қ” харфига ўтиб “қутуриш” мавзусини ўқиса…

Мамарайим дарҳол луғатни кўздан йўқотди. Ҳозир хотинининг аҳволи бирмунча яхши.

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

   “Xiva tongi” газетаси бўлим мудири

 

 

 

 

 

 

 

                                           Ҳажвия

 

 

 

БУНЧА МАЙИН ҚЎЛИНГИЗ

 

 

Газета эҳлонидан бир хўжаликда котиблик ўрнига танлов ўтказилишини ўқигач, манзилини топиб бордим.

  • Олдин қандай лавозимда ишлагансиз? – деди бошлиқ саломлашгач.
  • Бошлиқ котиби.
  • Нега ишдан кетгансиз?
  • Бошлиғимни ишдан бўшатганларидан кейин мен ҳам ишдан кетдим.
  • Хўжайинингизга садоқатли экансиз. – Менга шу ҳислатингиз ёқди. Қани энди менинг саволларимга жавоб беринг.
  • Агар мени мажлисга чақириб қолсалар…
  • Иситмалари чиқиб ётиб қолдилар, дейман.
  • Яшанг, бу энг зўр баҳона.
  • Қабулимга келувчиларга нима дейсиз?
  • Сафарда, мажлисда, далада дейман, хўжайин.
  • Ҳали хўжайининггиз эмасман-ку!?.
  • Сизни ўзимни хўжайинимдай ҳис қилаяпман.
  • Дуруст-дуруст. Хўш, мухбир келса нима дейсиз?
  • Узоқ олис далада. — У ердан топмасалар фермада дейман. У ерданам топмасалар…
  • Агар хотиним сим қоқиб қолса-чи?
  • Вилоятдан келган тафтишчилар билан юрибдилар дейман.
  • Балли, хўш катта сўрасаларчи?
  • У дейман, бу дейман, қутқараман.
  • Жуда яхши, қани энди ўрнингиздан бир туринг. Танловни оҳирги босқичини ўтказайлик!

Мен ўрнимдан турдим. Бошлиқ кутилмаганда чап қўли билан юзимга шапалоқ туширди.

  • Ёғдек ёқади-я, бунча майин қўлингиз, — ҳазилга бурдим тиржайиб.

Кейин-чи дейсизми?  Кейин бошлиқнинг ўнг қўли бўлдим.

 

 

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

   “Xiva tongi” газетаси бўлим мудири

 

 

                                           Латифа

 

 

БЎЛАВЕРАДИ ЭКАН.

 

Икки дўст Эшмат билан Гулмат ўн йилдан кейин учрашиб қолибди. Гулмат сўради.

  • Фарзандларинг нечта?
  • Худога шукр бешта ўғлим бор.
  • Ўғилларни уйлантириб бўлгардирсан?
  • Ҳа, ҳаммасини уйлантириб бўлдим. Қудаларим ҳам зўр одамлар. Лақаблари ҳам антиқа.

Катта ўғлимни мушуклардан, иккинчи ўғлимни тулкилардан, учинчисини итлардан, тўртинчисини эшаклардан, кенжатой ўғлимни хўкизлардан уйлантирдим.

  • Мен болаларимни зоопаркка олиб бормоқчи бўлиб юридим, сеникига олиб бораверсам ҳам бўлаверади экан.

 

 

 

 

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

   “Xiva tongi” газетаси бўлим мудири

 

 

 

нтермедия

«Ғ А М Г И Н»

 

(Устоз хонадони. Эшик тақиллайди. Ғамиддин деган йигит кириб келади)

 

Устоз: — Ким-у келаверинг, эшик очиқ.

Ғамиддин: — Мен ман устоз. Ассалому алайкум!

Устоз: — Валайкум ассалом (қўл бериб кўришиб) Келинг-келинг.

Ғамиддин: — Яхшимисиз устоз?

Устоз: — Раҳмат ўғлим, раҳмат, келинг ўтиринг. (ўтиришади) Бу сал танимагандай бўлиб турибман.

Ғамиддин: — Мактабда адабиётдан дарс берувдингиз. Шеoр ёзиб  турардим-у. Ғамиддинман.

Устоз: — Энди эсимга тушди. Ҳу нариги маҳалладаги Санқул сурнайчини ўғлимисан?

Ғамиддин: — Ҳа, билдингиз.

Устоз: — Худди отангни йигитлик даврига ўхшабсан. Ғамиддин дедингми?

Ғамиддин: — Ғамиддин десангиз ҳам бўлаверади, Ғамгин десангиз ҳам.

Устоз: — Тушунмадим нега ғамгин дейишим керак?

Ғамиддин: — Шоир бўлиб кетдим-ку. Тахаллусим бу. Эсингиздами адабиёт тўгарагида ўқиган шеoрларимни ўқиб кулиб қўярдингиз.

Устоз: — Эсимда йўқ. Сен шеoр ёзармидинг. Ҳа, майли. Соғлигингдан гапир. Яхши юрибсанми? Мактабни битказганингга ҳам ўн беш йилдан ошди шекилли. Оббо ғамиддин-ей. Бир келибсан-да йўқлаб.

Ғамиддин: — Ғамиддин демасдан «Ғамгин» деяверинг.

Устоз: — Хўп болам, «Ғамгин» десак дебмиз-да. Кўп шоирларни биламан, шеoрларини ўқиганман. «Ғамгин» деганини эшитмаган эканман. Нега «Ғамгин» деб қўйгансан.

Ғамиддин: — Шеoримни  ғамгин руҳда ёзаман. Шахсий ташвиишларим кўп.

Устоз: — Нега шеoрларим демасдан, шеoрим деяпсан?

Ғамиддин: —  Мен фақат бир номда шеoр ёзаман устоз. Уни кенгайтириб унга қўшиб бораман. Шунинг учун ҳам мен бошқа шоирлардан ажралиб тураман.

Устоз: —  Шеoрингни номи нима?

Ғамиддин: — «Ёмон».

Устоз: — Тушунмадим, бу шеoрни номими?

Ғамиддин: — Ҳа, айтдим-у бир номда ёзаман деб. Эсингизда бўлса адабиёт тўгарагида ўқиб ҳам бергандим. Шунда сиз кулиб кўп шеoр ўқиш керак дегандингиз. Ўқиб берайми?

Устоз: — Майли, ўқи-чи.

Ғамиддин: — Дафтарни йўқотиш ёмон

Камтарни йўқотиш ёмон

«Икки» баҳо олган ёмон

Синфда қолган ёмон.

Устоз: — Ҳм, мактабда шунақа шеoр ёзувдингми? Бу ҳеч шоирни шеoрига ўхшамайди. Кофиядан бошқа нарса йўқ-ку?

Ғамиддин: — Айттим-у мен умуман бошқача ёзаман деб.

Устоз: — Ғамиддин бирор олийгоҳга кириб ўқидингми?

Ғамиддин: — Ғамгин деяверинг дедим-ку устоз. Адабиёт бўлимига кириб ўқидим.

Устоз: — Адабиёт бўлимга дейсанми? Йўғ-е.

Ғамиддин: — Имтихонда «Ёмон» номдаги шеoримни  ўқиб бердим.

Устоз: — Айнан ҳозир менга ўқиб берганингними?

Ғамиддин: — Йўқ. Буни кенгайтирдим, сайқал бердим. Оиламиздан узоқда бўлганимда ғамга чўкиб ёзганман.

Устоз: — Ўқичи?

Ғамиддин: — Отадан узоқда бўлиш ёмон

Онадан узоқда бўлиш ёмон

Укадан узоқда бўлиш ёмон

Опадан узоқда бўлиш ёмон.

Устоз: — «Болам шеoриятда мўoжиза яратибсан. «Янги услубинг» домлага ёқибди-да.

Ғамиддин: — Ҳа, домлани-ям ота-онаси узоқда яшайдими экан, қўшиқ эсига тушиб кўзига ёш келди. Бу йигит кўп янги қўшиқлар учун шеoрлар ёзади деб ўтказиб юборди.

Устоз: — Бу шеoринг қўшиқ бўлиб куйланяпти эканда.

Ғамиддин: — Ҳа, устоз таниқли хонандамиз Сайроқ Булбулбоев маромига етказиб куйламоқда. Қўшиқни хусусий телеканалларда кунига уч-тўрт марта қайта такрорлаб бериб туришибди. Мени аслида элга танитган шу қўшиқ. Хонанда ва раққосалар ҳам мени таниб қолди. Олдин биттаси-ям салом беришмасди.

Устоз: — Ҳа, шунақа де «омадинг келибди». Бирор жойга ишга кириб ишлаётгандирсан?

Ғамиддин: — Ишга кирмоқчи эдим диплом ололмай қолдим.

Устоз: — Кейин ижодинг тўхтаб қолдими?

Ғамиддин: — Йўқ, «Ёмон» номдаги шеoримни кенгайтирдим.

Устоз: — Қани, ўқичи:

Ғамиддин: — Диплом ололмасанг ёмон.

Ишга кира олмасанг ёмон.

Устоз: — Бўлди бўлди, «Зўр чиқибди». Худо хоҳласа Сайроқ Булбулбоев буни ҳам қўшиқ қилиб куйласа яна «машҳур» бўлиб кетасан. Менга қара, бу шеoрият кечаларида, тадбирларда иштирок этаяпсанми?

Ғамиддин: — Йўқ, устоз. Тўйларга таклиф кўп. Давракашлик қилаяпман. Пичча пул ишлаб «Ёмон» номли шеoримни китоб қилмоқчи эдим. Бугун ҳам маҳаллангизга тўйга келдик.

Устоз: — Шунақа де. Хотин бола чақа борми?

Ғамиддин: — Бор, хотиним ҳақида ҳам шеoр ёзганман.

Устоз: — Ўқи-чи.

Ғамиддин : — Хотиндан айрилиб қолганинг ёмон.

Қанотинг қайрилиб қолгани ёмон.

Устоз: — Бўлди, «юракни эзворадиган шеoр экан». Нима хотингдан айрилиб қолдингми? Ўлдими?

Ғамиддин: — Йўқ, нега ўлади?

Устоз: — Унда айрилиш ўрнига «Ажрашиш ёмон» деб ёзсанг бўлмайдими?

Ғамиддин:- Раҳмат, устоз. Анча ёрдам қилдингиз. Ёнингизга беҳуда келмаган  эканман. Бу янги шеoримни номи бўлади. Ажабмас хотинимни рахми келиб уйга қайтса. Нима эди, бояги сўз ёзиб олай устоз.

Устоз: — Ёз!

Ғамиддин: — Айтинг.

Устоз: — Эй, сен давракаш «Ғамгин»,

Яхшиси шеoр ёзишни тўхтатгин!

Ғамиддин: — А…

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива тумани, «Xiva tоngi» газетаси.

 

МУКОФОТ

 

 

Бошлиқ кутилмаганда ҳаммани мажлисга йиғди.

— Зудлик билан бир кишига пул мукофоти бериб, буйруғини бошқармага юборишимиз керак. Мукофотга кимни лойиқ кўрасизлар? Мен шахсан цех бошлиғининг номзодини кўрсатмоқчиман.

— Бўлмайди, цехимиз тайёрлаган шимлар савдодан қайтган. Яқинда газетада фелетон қилиб пўстагимни қоқишган.

— Ундай бўлса ҳом ашёлар бўлим бошлиғига…

— Омборда сичқонлар кўпайиб, матоларни илма-тешик қилиб юборишди. Бўйнимга камомад юклаб қўйилибди. Мукофотга лойиқмасман.

— Бўлмаса навбатчи мастерга бера қолайлик?

— Хайфсан олган кишига мукофот бериладими?

— Ундай бўлса мукофот пулини қоровулимизга берамиз.

— Қўриқлаш бўлими ходимлари ухлаб ётганимда видеога тушириб, телевизорда кўрсатишди.

— Боғбонимиз Юмшоқбоевга берсак, нима дейсизлар?

— Боғнинг ҳамма жойини ажриқ босиб ётибди. Ўтқазилган ни-ҳолларнинг ярмиси қуриди. Олмаларни қурт еб кетди. Мукофотга лойиқмасман.

— Бир яхшилик қилинг. «Дўстинг учун заҳар ют» деганлар. Илтимос олинг шу мукофотни!

Ҳамма бир овоздан «Юмшоқбоевга берилсин!» дейишди.

— Майли бу сафар ҳам оламан. Фақат шу охиргиси бўлсин. Бироқ, хотиним эшитмасин-а. Ҳаммангиз биласиз унинг «терговчи»лигини кейин ҳисобчи билан ғазначини тинч қўймайди.

Мукофот Юмшоқбоевга берилиб, ҳамма чойхонага қараб йўл олди.

 

 

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива тумани, «Xiva tоngi» газетаси.

«ҲАР БАҲОР-ШУ БЎЛАР ТАКРОР»

 

— Индинга имтихонлар бошланади, — деди машғулотни тугатган Тўймас Пулчиев. — Бирортангиз ҳам «танка»ларингизни ишга солиб юрманг. «Ҳар баҳор-шу бўлар такрор» шеoрини эсдан чиқармай келинг.

Пулчиев имтихон куни талабаларни биттадан чақира бошлади:

— Чалабаев!

У билет олиши билан Пулчиев «махсус дафтарча»сини очди. — Уч марта дарсга келмаган. Икки марта  мудраб ўтирганида уйғотиб қўйганман. Янги китобимдан олмаган.

Пулчиев қувончини ичига сиғдира олмай турган пайтда телефон жиринглаб қолди. — У Ғамхўровнинг овозини эшитгандан сесканиб тушди. Яна менинг ҳисобимдан «ғамхўрлик» қилмоқ-чи шекилли. Овози худди оч бўрига ўхшайди-я.

— Хизмат ака?

— Чалабаевга «ғамхўрлик» қилиб юборинг.

— Ахир у кўп марта дарс қолдирган.

— Сиз ҳам телефон қилгансиз. «Расчёт» қилинг-да энди.

Пулчиевнинг хафсаласи пир бўлди. Чалабаевга баҳо қўйиб бераркан:

— Ҳа деб «танка»ларингизни ишга солаверманг. Ўқиш керак ука,- деди.

Чалабаев Пулчиевга «Қалай бизнинг хомий?»  дегандек беўхшов ишшайди.

Агар бирор дақиқа қўнғироқ қилмаганида олам гулистон эди. Худди «лаққа балиқ» ушлагандек бўлардим-а.

Пулчиев талаба Тақирбаевдан сўрашдан олдин яна «махсус дафтарча»сини варақлади:

— Ўтган имтихонда ҳам «Ҳар баҳорда шу бўлар такрор» шеoрини эсдан чиқариб, қарз бўлиб қолган. Ҳашарга айтганимда бормади. Туғилган кунимни эсдан чиқарган. Бу сместрда олти марта дарс қолдирган. Мана буни омад деса бўлади. Худди спортлотода олтита ютуқ-ли рақам чиққандек-а.

Пулчиев Тақирбаевдан сўраётганди яна телефон жиринглади. У Қўрқмас Каттабоевнинг овозини эшитибоқ ўрнидан турди.

— Раҳмат хўжайин, раҳмат. Қўн-ғироқ қилиб овора бўлибсиз-да. Барибир «аoло» қўйиб берардим.

Пулчиев кейин ўзича тўнғиллади:

— Талабаларни худди бир йилда «икки марта ҳосил берадиган дарахт» деб ўйлайди, шекилли.

— Астахфурилло, у ҳақда ёмон фикр айтишим мумкинмас. Унинг илтимосини бажариш «биз учун узоқ ишлаш демакдир».

Пулчиев  Оловиддиновнинг «касаллик тарихи» билан танишаркан, юзига табассум югурди.

— Бунисини «танка»си йўққа ўхшайди . Бир марта-ям дарс қолдирмабди.

Оловиддинов яхши жавоб берса ҳам  унга савол ёғдирди. Талаба «ўққа» тутилса-да, , аниқ жавоб берар, бундан Пулчиевни хуноби ошарди:

— Нима бало бу хумпар онасининг қорнидан «компpютер» бўлиб тушганми? Ҳаммасини ёд биларкан?!

— «Ҳар баҳор шу бўлар такрор» шеoрини эсдан чиқарибсиз — деди Пулчиев афтини буриштириб.

— Эсимда, қуруғидан бўлсин дегандингиз?

Пулчиев  унинг сумкасини очаётганидан қувониб, имтихон дафтарчасига «аoло» ёзиб қўйди.

Оловиддинов қурут солинган салафан халтачани домла олдига қўйди.

Туршакни кўргач, Пулчиевнинг ҳафсаласи пир бўлди…

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

 

 

«КЕЛГУСИ ЙИЛИ КЕЛАСИЗ»

 

Собиқ иттифоқ даврида учта абитуриент имтиҳон топшираётган пайт. Уларнинг биринчиси райқўм котибининг ўғли, иккинчиси колхўз раисининг, учинчиси колхўзчининг.

Домланинг биринчи абитурентга саволи:

— Алишер Навоий нечанчи йилда туғилган?

— Бир минг тўрт юз қирқ биринчи йилда.

— Яшанг, беш!

Иккинчи абитурентга савол:

— Алишер Навоий нечанчи йилда туғилган?

— Бир минг тўрт юз қирқ биринчи йилда.

— Яшанг, беш!

Учинчи абитурентга савол:

— Навоий қайси шаҳарда туғилган?

— Хиротда.

— Нечанчи йилда?

— Бир минг тўрт юз қирқ биринчи йил тўққизинчи февралда.

— Навоийнинг йирик асари?

— «Ҳамса»!

— У нечта достондан иборат?

— Бешта!

— Қани номма-ном айтинг-чи?

Абитурент ҳаммасига жавоб берди.

— «Фарҳод ва Ширин» достонининг 15-бетида нима деб ёзилган?

— Домла ахир…

— Боринг ўқиб, келгуси йили келасиз!

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

КЕЛ ЯРАШАЙЛИК

 

— Қаерларда тентираб юрибсиз. Янги йил кираяпти-ку? Болаларингизнинг кута-кута кўзлари тўрт бўлди.

Ширакайф аҳволда уйга кириб келган Мамарайимни хотини шундай де-я қаршилади.

— Жони соғ бандага ҳар куни байрам, хотинжон! Ҳиқ…

— Ҳа сизними ҳали қараб туринг. Янги йилнинг биринчи кунидаёқ ажрашаман. Рўзғорим дейдиган, тежамкорроқ эрга тегаман.

— Ия бу нима деганинг? Бирор марта урмаган, сўкмаган бўлсам.

— Фақат ўзингизни ўйлайсиз. Топганингиз ўзингиздан ортмайди. Оила бюджетини расво қилдингиз.

— Ие рўзғорни мен «касод»га учратибманми?

— Ўзи биласизми, ҳар ойда неча сўмлик сигарет чекаётганингизни? Ичаётган ароғингизнинг ҳисоби йўқ. Ароқ заводлари «илғор ичувчи» деган унвон таoсис этса борми биринчи бўлиб сизга беришарди. Сигарет билан ароққа кетадиган пулингизга уйни мебелp билан жиҳозлаш мумкин экан. Улфатларингиз билан ошни канда қилмаётганингизни айтмай қўяқолай.

— Бунча шира пашшадек менга ёпишиб олдинг. Бунақа одатинг йўқ эди — деди Мамарайим. — Сен аввал ўзингга боқ… Худди тежамкор аёлдек гапирасан-а.

— Хўш, нега мен ўзимга боқишим керак экан?

— Мен ҳар ҳафта ошга бораётган бўлсам, сен гапга бораяпсан. гапга қуруқ бораётганинг йўқ. Тежамкор бўлганингда нонни дўкондан олмасдан уйда ёпардинг. Нима нон ёпсалар қошлари куядими?  Кир ювсалар чиройли тирноқлари синадими? Хизматкор  ёллаб, уй тозалатганингга ўлайми? Ўзлари тозаласалар қўлларига яра чиқадими? Ёки чиройли бармоқлари билан роял чалмоқчимилар?

— Бўлди-бўлди, — деди зарда билан хотини.

— Нега бўларкан, рўзғорни «касод»га учратишда сенинг ҳам  ҳиссанг борлигини айтмоқчиман. Бошинг салондан чиқмаётганини эшитмоқчи эмассан-да. Салонга кетаётган пулларга уйни таoмирдан чиқариш мумкин эди. Нима бошқа аёлларга ўхшаб уйда оро берсанг севмай қоларканманми? Тоғорачи — тоғора. Ҳатто танимаган одамникига ҳам тоғора кўтариб борасан.  Аҳмоқ бўлмасам сендек «зараркунанда» хотинга уйланармидим?! Яхшиси мен ҳам янги йилнинг биринчи куниданоқ ажрашиб, тежамкор аёл излайман.

— Сиздай пулни ҳавога совураётган кишига кимнинг қоши учиб турибди экан?

— Ҳозир дарахтни тепсанг қизлар дув ёғилади.

Аниқ нишонга тегди. Қайси хотин эрини қўлдан чиқаргиси келади, ахир. У чигити олинган момиқ пахтадай бўшашиб қолди. Ярашиш сулҳи тузишга ўтди.

— Келинг, яхшиси бу машмашаларга  чек қўяйлик, — деди-да ўзини тута олмай кулиб юборди. — Янги йилда сизга бир ҳазиллашмоқчи эдим. Бундай қарасам мен ҳам тежамкор бўлмай қолибман. Сиздай урмайдиган, сўкмайдиган эрни қайданам топардим? Янги йил кираяпти. Сиз ҳам зарарли  одатларни ташлаб, мен ҳам тежамкор бўлиб оила бюджетини тўлдиришга ваoда берайлик!

— Тўғри айтасан хотинжон. — бирлашган ўзар… Мамарайим ҳам сулҳга рози  бўлиб. — Янги йилдан зарарли одатларни ташлаганим бўлсин. Кел, ярашайлик! Янги йилинг муборак бўлсин хотинжон!

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива тумани.

 

 

 

 

ҒАМХЎРЛИК

 

Автокорхонага Ғамхўров янги бошлиқ этиб тайинланди. Биринчи иш кунини хўжаликни кўздан кечиришдан бошлади.

— Бу «Жигули» автомашинаси нега турибди?,-деди ҳамроҳларига ўгирилиб, гараж ёнига келганда.

— Мухандиснинг хизмат машинаси эди. Умрини ўтаб бўлган. Металломга топширмоқчимиз.

— «Нексия»чи?

— Бошлиқ ўринбосариники. Эртага тузатиб берамиз.

— Хўш, бу автобус нега йўналишга чиқмай турибди?

— Таoмирланаяпти.

— «Дамас»чи…?

«Хизматдаги». Шоф-ёрлар учун маҳсус. Эрталаб олиб келиб иш тугагач, уйига элтиб қўйиларди. Анчадан бери таoмир-ланмай турибди.

— Хали шофёрларга ғамхўрлик кўрсатиш шу бўлдими? Бемаoнилик! Барчани мажлисга йи-ғинг!

Мажлисда Ғамхўров жамоа аoзоларига ғамхўр-лик кўрсатиш эсдан чиқиб бораётганлигини қаттиқ танқид қилди.

— Барча машиналар таoмирини тўхтатиб, зудлик билан «Дамас»ни хизматга шайланг!- буйруқ берди.

— «Дамас» автомашинаси шу куниёқ таoмирдан чиқарилди. Энди унинг йўналиши ўзгарди. Ғамхўровнинг хотинини ишга, болаларини боғчага ва мактабга қатнай бошлади.

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

Ҳажвия

 

«ЁЛҒОНИНГ ҚУРСИН»

 

Ишдан уйга қайтсам хотинимнинг авзойи бузуқ. Қандай ғалва топди экан, деб ўйладим.

— Хотинжон нега кайфиятингиз йўқ!

Саволим муаллақ қолди. Эрталаб «Ўзингизни эҳтиёт қилинг!» деб кўчага кузатиб қўйган очиқ чеҳрага сира ўхшамасди.

— Эй қирққа кириб   нирхга кирмаган!- тўсатдан тўпга тутди хотин. «Жонгинам» деманг мени. Сизни қизларга қиё боқмайди десам, ашаддий хотинбоз экансиз.

— Бу нима деганинг?

— Мана «Муҳаббат дафтарингиз!» башарангизни кўрсатиб турибди.

Қизил рангли, доимо ишхонада турадиган дафтарча қандай қилиб хотинимнинг қўлига тушиб қолди? Доллар, пул тушиб қолса ҳам майли эди-я.

Хотин сўроққа тута кетди.

— Илмира ким?

— Илмира хўжайиннинг хотини. Доимо эри билан бирга келиб бирга кетади.

— Исми дафтарга қандай тушиб қолди?

— Мукофот тақсимлашда эсдан чиқмасин деб…

— Хўш, унда Зулфия ким?

— Зулфия опа. Ошхонамизда ишлайди. Олтмиш ёшдан ошган аёл билан севишаманми?

— Унда исми нега ёзилган?

— Уни мажлисда  танқид қилишди, эсдан чиқмаслиги учун…

— Энди менга айтингчи, Жайрона ҳақида нима дейсиз?

— Жайрона… Бу мен пул тиккан ипподромдаги кийик номи. Сен мени кийикдан рашк қилмассан.

Хотин бу гапимдан кейин хотиржам бўлди. Хайрият қутилдим. Бироқ, эртага ишдан қайтиб тутилдим.

— Сиз пул тиккан «кийик» телефон қилди… Хотинбоз! Юзинг кўмирга айлангур…

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

 

 

Б.ГУЛОВ.

МУҲАББАТ МУБТАЛОСИ

Ҳажвия

 

Маҳалламиздаги бир қизга ошиқ бўлдим. Ишга “Волга”да қатнайди. Кабинетига қабулхонада ўтирган қора қошли, жийрон кўзли қизнинг рухсатисиз кира олмайсиз.

Бир куни унга севги хати ёздим. “Ҳурматли Маҳим Атаевна, мен сизни севаман. Шу кунларда ишқингизда телба бўлиб юрибман. Азизим, меҳрибоним менга раҳм қилинг, ишқ дардига учраб, мажнун бўлиб юрган мен бечорага ўз муборак назарингизни айланг”. Хатни тамомлаб, охирига “сизнинг йўлингизда телба бўлиб юрган шоир Тоҳирберди Қулиев”, деб имзо чекдим-да, хатни шу куни қўлига элтиш чорасини кўрдим. Эртасига уйда кийимимни дазмоллаб ўтиргандим, эшик тақиллади. Ташқаридан аёл кишининг овози эшитилди:

  • Тоҳирберди Қулиев, уйдамисиз?
  • Ҳа, уйда.
  • Паспортингиз ўзингиздами?
  • Паспортим ўзимда.
  • Бир нарсани айтинг. Ҳозир қўлингизда нима бор?
  • Қўлимдами? Қўлимда шимим бор.

Ҳақиқатан ҳам қўлимда яп-янги дазмолланган шимим бор эди.

Ташқаридаги аёл пичирлади:

  • Эшитдингми? Шими қўлида эмиш.Рост экан.

Сўнг яна савол берди:

  • Қўлингизда ўткир тиғли қурол ёки темир йўқми?
  • Темирлар гаражда, пичоқлар бари ошхонада.

Секин эшикнинг тешигидан ташқарига қарадим. Оқ халатли қўлларида шприц ушлаган икки аёл кўринди. Уларнинг орқасида икки эркак киши қўлларида арқон ушлаб турарди. Яна эшик тақиллади.

  • Қулиев шимингизни кийингда, эшикни очинг. Тушундингизми?

Эшикни очишим билан апил-тапил оёқ-қўлимни боғлаб, белимга икки марта укол санчдилар-да, машинага босиб олиб кетдилар. Сўнгра бир хонага келтиришиб, яна укол санчдилар-да, бармоғимдан қон олишди. Бир оздан сўнг қўл-оёғимдаги арқонларни бўшатиб, бош врач кабинетига киритишди.

Бош врач менга диққат билан қараб туриб:

  • Қани? – деди.
  • Нима “қани?”
  • Қани? Сенда телбаликдан ном-нишон йўқ-ку, ахир!
  • Мен телбами ёки сиз?
  • Унда нега “Мен телба бўлдим. Ёрдам қилинг! Менга ҳам бундай бир боқинг”, деб шикоят қилиб юрибсиз?
  • Бу қандай тухмат? Мен ҳеч қаерга шикоят қилганим йўқ.

Бош врач столида ётган беш варақлик хатни олдимга суриб:

  • Бу нима? Бу сенинг хатингми ахир? – деди.

Ҳақиқатан ҳам севгилимга ёзган хатим. Унинг бу қилган ишига ҳайрон қолдим. Юракдан ёзган хатимнинг юзи ҳар хил рангдаги ёзувлар билан безалган. Энг юқорисида Маҳим Атаевнанинг имзоси бор. “Ўринбосар Халлиев, ўзингиз кўриб чиқинг!” дейилган. Унинг пастига “Бўлим мудири Валиев, қараб чиқинг ва шикоятини қаноатлантиринг”, деб ёзилган. Хатимнинг “телба бўлдим”, дейилган жойига қизил қалам билан чизиб, “Беморга тезлик билан ёрдам кўрсатилсин” деб ёзилган.

Бош  врач бир қоғозга имзо чектирди-да, деди:

Билиб қўй. Келгуси сафар телбалик аломатлари пайдо бўлганда бошқа жойларга шикоят қилиб юрмасдан мана шу ерга келишни унутма. Хайр!

Мен қизарганимча чиқиб кетдим.

Туркманчадан Барди ЖУМАНИЁЗОВ таржимаси.

 Хива тумани “XIVA TONGI” газетаси бўлим мудири.

ЧИЛ-ЧИЛ

Мактабнинг  янги директори Маoруф Нуровга 9-синф ўқувчилари Сарвар, Анвар, Қамбар катта дераза ойнасини синдириб «совға» тайёрлашди.

Маoруф Нуров бундан дарғазаб бўлиб, айбдорларни хузурига чақирди.

— Қани менга айтинглар-чи, дераза ойнасига ким тепган тўп келиб тегди? Ўзи ойна қанча пул туришини биласизларми? Тўпни ўйингоҳда тепсаларинг бўлмайдими, ярамаслар!

Ўқувчилар бир-бирини «сотиш»мади, ҳеч биридан садо чиқмади.

— Энди ойнани учаланг тўлайсан. Эртага ота-онангизни олиб келасан. Ё пул олиб келишсин, ё ойна олиб. Бўлмаса мактабга қўймайман. Бир ҳисоб-китоб қилайлик.

Эртасига директор хонасига мактаблар инспектори Каттабек Тахлилбоев кириб келганида Маoруф Нуровни капалаги учиб кетди. Ахир кеча текширгани келганди. Шод бўлиб кетганди ёки камиси бормикан.

— Келинг ёшулли салому-алайкум!

— Бола шўхлик қилиб ойна синдириб қўйибди. Ҳисоб-китоб қилсин дебсиз. Шунга келгандик, — деди Сарварнинг отаси саломлашгач.

— Йўқ-йўқ янглиш бўлибди ёшулли. Бу Сарваржон эмас экан, Қамбар экан. Узр ёшулли, сизни безовта қилдик.

Сарварнинг отаси чўнтагидан пул чиқарди.

Маoруф Нуров дарҳол ўрнидан туриб пулни «меҳмон»нинг чўнтагига солиб қўйди. Мактабда ойна етарли. Бир ойна нима деган гап. Анқонинг уруғи эмас-ку.

Сарварнинг отасини кузатиб хонасига кирган Маoруф Нуров ҳаёлидан ўтказди.

— Хайрият, пулни олишга йўл қўймадим.  Аввалги тажрибамни қўллашим керак. Катталарнинг болаларини алоҳида ўрганиб, эслаб қолмасам бўлмайди шекилли. «Буни билиш узоқ ишлаш» демакдир.

Маoруф Нуровнинг ҳаёлини «ғиқ» этиб очилган эшик овози бўлди. Пакана, семиз, қорни пастга осилгудек умумий овқатланиш корхонаси бошлиғи Тўймас Олғирбоев кўринди.

Маoруф Нуров «келинг-а ошна» — дея ўзини Тўймас Ол-ғирбоев қучоғига отди.

— Кўришмаганимизга ҳам бир ҳафта бўлди шекилли.

Маoруф Нуров олдин ишлаган мактабига озиқ-овқат маҳсулотларини шу кишидан оларди.

— Хўш, ҳизмат?- деди Маoруф Нуров ҳол-аҳвол сўрашгач, Олғирбоевга дўстона термулиб.

— Қамбаржон — бизни «тойчоқ» ойна синдирибди-мией. Мактабга бормасангиз бўлмайди. Ҳисоб-китоб қиларкансиз деб хархаша қилди.

— Ҳа, шунга овора бўлиб келдингизми? «Тойчоқ» сизни ўғлингиз эканини сездириб қўйса-ям бўларди. Сиз билан ҳисоб-китоблик эмасмиз-ку. Ойна топилмайдиган матоҳ эмас-у. Ундан ташқари ойнани тойчоғингиз синдирмаган.  Анвар дегани синдирибди.

Маoруф Нуров Тўймас Олғирбоев билан анча чақчақлашгач, уни кузатиб хонасига энди кирганди санитария эпидемиология станциясининг бош шифокори Янгибой Тозабоев кириб келди.

— Анваржон бизни ўғилчамиз бўлади. Ойна синдирибди эмиш. Ҳисоб-китоб қилсин дебсиз. Бира тўла мактаб озодалигини ҳам кўриб кетай деб келдим.

— Ҳе шунга овора бўлиб келдингизми? Телефон қилсангиз ҳам бўларди. Аниқладик. Ойнани Анваржон синдирмаган экан. Агар синдирганда-ям нима, ойна анқонинг уруғими? Бозор тўла ойна-ю.

Тозабоев чўнтагидан пул чиқариб Маoруф Нуровга бермоқчи эди. «Ака сиз билан пулликмизми?», уялтирманг мени деди Тозабоевни костюмини устидаги майда ипни олиб ташлаб.

Маoруф Нуров Янгибой Тозабоевни кузатиб қўйгач, маoнавият ва маoрифат ишлари бўйича ўринбосарини чақирди:

— Зудлик билан мактабда ўқиётган ўқувчиларнинг ота-оналарини иш жойларини рўйхат қилиб келинг.

Кейин хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Саранжом Сариштаевни сўради:

— Мана бу пулни олингда, бозорга бориб ойна олиб келинг.

— Ие, дераза ойнасини сиз чил-чил қилмагансиз-у.

— Мен чил-чил қилганман, мен!

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

Ҳажвия

АНOАНА

 

Ишхонамизда бошлиқ алмашди. У мажлис чақириб, ходимларни синовдан ўтказишини, биринчи навбатда қотиб ўтишини айтганида оёғим қалтираб кетди. Мажлис олдидан хонасида мени сўроқ қила бошлади.

— Хўш, корхонада аҳвол қандай?

— Кечирасиз, қандай маoнода?

— Айтайлик, муовинни бошлиққа муносабати.

— Муовинимиз ёмон одам эмас. Агар бирортаси бошлиққа ёмон кўз билан қараса борми, худди товуқ  жўжасини ҳимоя қилгандек  «чўқиб» олишга шайланади. Шофёримиз олдинги бошлиғимиз билан  жиққилашиб қолганда муовинимиз «Олапар»ни бўшатиб юборди. «Олапар» қурғур шофёрга эмас, бошлиққа ташланиб қолса бўладими! Шунда муовинимиз ўзини қаҳрамонларча «Олапар» устига  ташлади. Бошлиғимиз зўрға қочиб қутилди. Бошлиғимизнинг уст-боши чок-чокидан сўкилди. Бир пастда бозордан янгисини олиб келишди.

— Зўр, — ҳаёлидан ўтказди янги бошлиқ, — худди олдинги корхонамдаги муовинимнинг ҳаракатларига ўхшайди-я. Энди айтинг-чи, бош ҳисобчининг муносабатини?

— Ҳисобчимиз корхона ташкил этилгандан бери шу ўринда. Бошлиқдан бошқа одам билан гаплашгиси келмайди. Қачон қарасанг бошлиқ ҳузурида. Куни билан иккаласи пичирлашгани пичирлашган. Ойлик маоши келса-ям бошлиқни рухсатисиз ҳеч кимга бир чақа ҳам бермайди. Бошлиғимиз янги ҳовли қурганда-ям у бош-қош бўлди. Атрофдагилар ҳисобчи уй қуряпти деб ўйларди. Ўғлини ўқишга жойлашда ҳам ҳисобчимиз елиб-югурди. Шунинг учун ҳисобчимизни «ёшуллипарвар» дейишади.

— Хўш кадрлар бўлими бошлиғи…?

— Гулсеварми уч марта эрдан ажрашганини ҳисобга олмаганда ўзи ғамхўр қиз. Хўжайинимизнинг хотини хорижга саё-ҳатга кетганида уйларида аёл йўқлигини билдирмади. Ундан ташқари…

— Бўлди, бўлди. Уйига бориб турган бўлса худди аввалгининг ўзгинаси-я. Хўш, хазиначи ҳақида нима де-я оласиз?

— Икки қўли доим кўксида. Албатта, бошлиққа нисбатан. Ойлик маошини тар-қатишни хўжайиндан бошлайди. Уни бошлиқни кузатиб қўйгандаги ҳолини кўрганингизда эди. Машина кўздан йироқ-лашгунча эгилиб туради. Хазиначи туфайли бошлиғимиз оиласи бозор қаердалигини ҳам унутиб қўйган.

— Худди ўзимнинг олдинги корхонамдаги хазиначининг ўзи-ю, — лаққа ушлаган балиқчидек севиниб, ҳаёлидан ўтказди.

Шу пайт телефон жиринглади. Бошлиқ гўшакни олинг дегандек ишора қилди.

— Эшитаман.

— Бошлиқ ўзларидами?

— Обoектга кетган эдилар. Ундан кейин мажлисга ўтадилар.

— Қойил,- деди янги бошлиқ чойдан хўпларкан. -Боринг, эoлон қилинг! Ҳамма синовдан ўтди!

«Хушхабар»ни эшитиб, қўрқиб турган ходимлар қарсак чалиб юборишди. Айниқса, «ёшуллипарвар»ҳисобчимиз ўзида йўқ хурсанд бўлди. «Анoана давом этади» деганлари шу-да!

 

Б.ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

ТОВУҚЛАР ДИПЛОМ ТАЛАБ ҚИЛАЯПТИ

 

Хўроз мусиқа мактабига ўқишга кирди.

— Сенга ўқишнинг нима кераги бор? — деди булбул. — Шундоқ ҳам зўр куйлайсан-ку!

— Буни ўзим ҳам биламан. Лекин товуқлар диплом талаб қилишяпти.

***

Бесабр йигит доктордан сўради.

— Айта олмайсизми, хотиним қачон туғади?

— Буни хотингиздан сўранг.

— У аниғини билмаяпти-да.

— Унда эридан сўранг.

***

Бир киши йўловчидан сўради:

— Ука солиқ идораси қаерда?

— Алоқа бўлими ёнида.

— Алоқа бўлими қаерда?

— Солиқ идорасининг ёнида!

***

— Сигаретингиз борми?

— Ҳа:

— Қанақасидан?

-Ҳар куни сўраб чекадиганингиздан.

Б.ЖУМАНИЁЗОВ тўплаган.

 

 

ЛАГАНБАРДОР

 

 

Собиқ иттифоқ даврида колхоз раисларидан бирининг лаганбардор дўсти бўлган экан. Уни доимо ўзи билан бирга олиб юрарди. Хатто хўжалик йиғилишларида раис илғорларга мукофот берса лаганбардор гул тутқазарди. раис унга «Сен менинг содиқ дўстимсан. биз эту тирноқмиз» деркан.

Бир куни раис дўсти билан дўконга кириб, ўзига костюм-шим танлагач, сенгаям олайлик дебди.

— Раҳмат, сизни кийганингиз менинг кийганим деб қаттиқ оёқ тираб олибди лаганбардор.

Кейин дарё бўйига зиёфатга боришибди.

Раис дўстига мана шу товуқ тўшини егин деб илтифот кўрсатибди.

— Еяверинг, раис бува, сизни еганингиз мени еганим.

Зиёфат орасида раис дарёга чўмилиб, дўстини ҳам таклиф этибди.

— Сизни чўмилганингиз мени чўмилганим, — дебди лаганбардор оёқ тираб.

Лекин раис суза олмай сувга чўкаётиб бақирибди:

— Ёрдам бергин, чўкаяпман. Қўлимдан торт.

— Чўкаверинг раис бува, сизни чўкканингиз, меии чўкканим!.

Барди  ЖУМАНИЁЗОВ.

 

ЧЕГИРМА

 

Қодир чўтир мактабимизда узоқ йиллар илмий бўлим мудири, директор вазифаларида ишлаган. Ҳозирги кунда эса ғазначи бўлиб ишлайди. Ўсиқ қошлари ва сийрак сочлари оппоқ. Ким билан гаплашмасин «Шум бола» кинофилoмидаги бой отадек «иннанкейин», «иннанкейин» сўзини такрорлагани такрорлаган. Хатто ўқувчилар унга «Иннанкейин» лақабини ҳам беришган.

— Хонасига кириб саломлашгач, «хўш иннанкейин» — деди менга қараб.

— Иннанкейин маошимни олгани келдим дедим.

У тўлов варағини олдимга сурди. Олмоқчи бўлган пулимга имзо чекдим.

— Хўш иннанкейин, «Чегирма» қоғози қаерда эди.

— Мана-мана бу ерда экан. Биринчи навбатда газга ушлаймиз.

— Қарзим йўқ эди-ю…

— Ука мен қаердан билай. Қоғоздаги «Чегирма»ларни мен ёзмаганман. «Юқори ёзган-юқори». Нима газ ёқмай тезак ёқаяпсизми?

— Йўқ, газ ёқаяпмиз. Тезак анқони уруғи-ю.

— Тезакни хиди қурсин ука, далага етса ҳам бўлар-у. Газга нима етсин.

— Ҳа, майли, ушлай қолинг.

— Яшанг ука, ундан кейин электрга…

— Бунча кўп ушлаяпсизлар.

— Ука, нолиманг, тунов куни қўшним Тўйчи «қийшиқ»ни касалхонага олиб кетдилар. Бирдан чироқ ўчиб қолди, шамни ёқаман деб пешонасини эшикка уриб олган. Пешонаси тухумдай бўртиб чиқиб, қон уюшиб қолибди. Мана шулардан худо асрасин. Электрчиларни қарздор этиб қўйғонида бундай ҳалокат бўлмасди. Сиз ҳам шу ҳолга тушманг дейман-да. Хўш иннанкейин, комиссиячилар билан расмга тушибсиз.

— Қайси «Комиссиячилар» дедим асабийлашиб.

— Асабийлашманг ука: — Асаб тикланмайдиган нарса. — Қайси комиссиячилар бўларди. Мактабимизни кўргани катта шаҳардан келган комиссиячилар-да.

— Мен расм олмадим-ку. Емаган сомсага…

— Ука сиз менга мақол айтманг. Нима бўлибди шу расмга озгина хисса қўшсангиз. Мактабимизни ҳозир ҳам тилдан қўймай мақтаб юришибди.

Ушлаб бўлдингизми?, — дедим яна асабийлашиб.

— Йўқ, йўқ, иннанкейин ёшуллимиз Чўлпонойнинг китобларидан битта оласиз.

— Қанча?

— Атиги беш минг.

— Қанақа китоб экан?

— «Овқат тайёрлашда ишлатиладиган асбоблар». Бунда ука овқат еганда санчқи билан қошиқни қандай ушлаш кераклиги ҳам ёзилган.

— Буни нимаси янгилик. Шу-ям китобми?

— Хай-хай ёшулли эшитмасин. Уят бўлади-я… Олмасангиз пулни бера олмайман. Директорга учранг. Хўш, «Иннанкейин» домла Хунарийнинг юбилейларига.

— Ия бизга нима дахли бор Хуранийнинг…

— Ундай деманг, сизу, бизни шу кишининг рухи қўллаб турибди. Яна ухлаганингизда жин босмасин. Ўзи озгина, маошингизнинг уч фоизи холос.

— Чегирмангиз томом бўлдими, ўзи қанча қолди менга тегишлиси,- дедим тутоқиб.

— Зарда қилманг. Мен «Ихтиро» қилаётганим йўқ буни. Хўш, иннанкейин «Жоним манинг» гурухи концертига мана бу чипталар. Пулни ўқувчиларингиздан оласиз. Мен эса сиздан…

— Бу чипталарнинг вақти ўтган-ку.

— Мен нима қилай, бу йил келмасалар келгуси йил… Хўш иннанкейин «Цветовод» газетасига бир дона обуна бўласиз.

— Бу бизнинг мутахассислигимизга тўғри келмайди-ку. Яна рус тилида экан. Ўзбекча бўлса ҳам майли эди.

— Гул етиштиришни ўрганамиз. Ўзбекча обунаси бошқа мактабларга бўлинган.

Бизга ўрисчаси тушган. Русча-Ўзбекча луғат олинг ўрганиб кетасиз.   «Иннанке- йин»…

— Кечирасиз, шу чегирмаларни ярмини келгуси ойда ушлаб қолсангиз.

— Келгуси ойдаги чегирмалар ҳам  тайёр турибди — мана. Қарзни нариги ойга ўтказиб нима қиласиз. «Иннанкейин»…

Кўзим олди қоронғулашиб, бошим ғувиллаб кетди. Қодир чўтирни ора-сира овози эшитилиб турарди.

— Қайданам келгуси ойдаги «Чегирма»ни кўрсатдим-а. Ахир унга яна бир ой бор-у. Хай ким бор, ёрдам беринглар,  сув олиб чиқинглар, сув.

 

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

«XIVA TОNGI» газетаси бўлим мудири,

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аoзоси.

Хива шаҳри, Нажмиддин Кубро кўчаси 46 уй.

 

 

 

 

СЕН ЎЗИМНИКИСАН

 

Тўхтамурод котибани «ҳай-ҳай тўхтанг» деганига қарамай хонага отилиб кирди-да, гердайиб, савлат тўкиб ўтирган Тўра Тўраевичга қараб туриб қолди. Жиянининг «бостириб» кирганига жаҳли чиққан Тўра Тўраевичнинг ўсиқ қошлари қовоғини тўсгудек пастлаб, бурни эски маҳсидек ғижимланди.

— Киришга-ку кирдинг, ўтир энди! Гапинг бўлса шарта-шарта айт, — деди зарда билан Тўра Тўраевич.

— Айтишга кирдим. Сизни қош қовоғингизга термулгани кирганим йўқ, — дея ўтирди Тўхтамурод.

Жиянининг бунақа оҳангда сўзлаганини илгари ҳеч эшитмаган Тўра Тўраевичнинг капалаги учиб кетди. Гердайишидан ҳеч вақо қолмади. Дарров мулойим бўлиб деди:

— Нима гап? Онанг бир нима деб юбордими-ё? Нима етмаяпти?

— Сизни бир-биридан зўр сўкишларингиз етмаяпти, сўкишларингиз.

— Ҳа, шунга хафамисан. Гап бу ёқда дегин, — деди Тўра Тўраевич ўсиқ қошларини сийпалаб Тўхтамуродни мажлисда анча вақт сўкиб тургани ёдига тушиб.

— Бизни айбимиз нима ўзи? Қандай айб қилганмиз-у мени, қоровулни, боғбонни сўкаверасиз, — деди ҳадиксирашдан асар қолмаган Тўхтамурод. — Мана менга бирорта айб қўймасдан, фақат «сени ўзи нега ушлаб турибман, — ҳеч корга ярамайсан» дейсиз. Мен бир оддий шофёр бўлсам, манзилингизга етиб турган бўлсангиз. Келинойим базмларга пиёда бормаётган бўлса. Нега ҳисоботни вақтида топширмайсан деб боғбонни сўкканингизга ходимлар ерга писиб қиқир-қиқир кулишганини сезиб сезмасликка оласиз. — Нима у бўлим мудирими эди райстатга ҳисобот топширадиган. Ҳисоботни топширишга масoул Толмасовни ўзини нега сўкмайсиз. Тунов куни омбор мудири Тўймас ака билан пивохўрлик қилиб роса пўстагингизни қоқишди. Нима эмишсиз, мажлисни бошида  айтган гапингизга мажлис охирида қарши гапираркансиз. Бир гапингиз боғдан келса, бир гапингиз тоғдан келармиш. Гапингизни туза йўқмиш.

— Ҳе жиян, Толмасовни сўкиб бўлармиди. Илонни ёғини ялаган у. Кўнглига тегадиган гап гапирдинг дарҳол қасд олишга тушади. Толмасовни акаси «налоговой»ни каттаси. Тирноқни ичидан кир қидириб ўзимизни учқўрғонда кўрсатмасин дейман.

— Қоровулимиз Содир бобони туғилган кунида дастурхон атрофидаги ҳаракатингиз ҳаммасидан ошиб тушди. Режалаштириш бўлими бошлиғи Бўрибоев шаoнига ярим соат ҳамдусанолар ўқидингиз. Бўрибоевни умуман нега сўкмайсиз. Бошқармага топшириладиган ҳисоботни ўн кун вақти ўтиб кетди. Телефон устига телефон. Нима Бўрибоевдан бўридан қўрққандек қўрқасизми? ёки «ош-қатиқ» бўлмоқчимисиз у билан?

— Ҳе, билмасанг гапирмасангчи. Ахир у бошқарма бошлиғимиз Хазратқуловнинг хотинларини туғишгангина акаси бўлади-ку. Нима тагимга сув қуймоқчимисан?

— Унда Таннозхонни нега сўкмайсиз. Кийиниш маданиятига эoтибор берайлик, дейсиз-у, нималар кийиб келаётганини кўраётгандирсиз. Қачон қарасанг иш вақтида ўрни бўш. Уни кирмаган косметика салонлари қолмади шекилли. Нима сўксангиз юз ўгирармиди?

Тўра Тўраевич жиянини нимага шаoма қилаётганини билиб турарди. Яқинда хотини идорага келиб Таннозхон билан эр талашиб шунақа жанг қилиб кетдики, ҳатто уларнинг бир-бирларига сўкинишларидан эркаклар уялганидан ерга кириб кетгудек бўлди.

— Энди жиян, идорамизда битта аёл, — деди Тўра Тўраевич ўсиқ қошларини бармоғи билан яна сийпалаб. — Аёл улуғ зот. Шу аёлга ҳам сўксак бизни бандаси у ёқда турсин Оллоҳ ҳам кечирмайди.

— Бу дейман мажлисларда «муборак» кўзингиз яна менга тушади шекилли. Ўзи мени мажлисга нега чақирасиз, десам сўкиш учун экан-да. Мана машинангизни калити. Мен ишдан кетдим.

— Ҳей Тўхтамурод тўхта, кетма жиян. Мажлисда сўкмаган раҳбар раҳбарми. Сен ўзимникисан. Мен энди кимга сўкаман. Қайт орқангга!

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОПИШ – БИЗДАН, СОВУРИШ…

 

(Интермедия)

 

Эшикдан кирган чолга кампир пешвоз чиқади.

Кампир:- (қўлидаги конвертга ишора қилиб): — ўғилгиндан хат келибди, отаси.

ОТА:- Ўқишлари қалай экан? Ўқи-чи.

Кампир (ўқийди): — “Ассалому алайкум, дада. Соғлигингиз яхшими? Чарчамасдан ишлаб юрибсизми? Биламан ўқишим борасида хавотирдасиз. Ўқишлар кетяпти… “

Ота (ўзича): — Кетяптимиш. Кетмай, тўхтаб турармиди?!. Ўқишинг яхшими ёки аҳломи, шу ҳақда ёзмайсанми, хумпар?

Кампир (ўқийди): —   “Биламан, дада, ўтган сафар ёзган хатимдан анча хафа бўлгансиз. Ахир, вақтим зиқ эди-да. Бошқа нарса ёзмасдан, “Дада, салом, пул тамом», деб қўя қолгандим. Ҳа, айтгандай, эсимдан чиқибди. Ҳалим акадан бериб юборган  пулингизни олдим. Палpто ол дебсиз.  Магнитафон олиб қўя қолдим. Дам соз, дам ўқиш дегандек ахир…»

Ота:- (жаҳли чиқиб) Магнитафонга бало борми? Ким қўйибди сенга қўшиқ эшитишни! Артисликка ўқиётганинг йўқ-ку!

Кампир (ўқийди):-  «Биламан дада, мени касал бўлмай юрибдими  деб ҳавотирдасиз. Яқинда  томоғим оғриб қолди. Докторга кўринсам, бўйнингни спирт билан компресс қилиб тур, деди. Бир ўртоғим бўйнингни оппоқ қилиб, боғлаб юрасанми, ўзини оз-моз ичсак тез фойда қилади, деди».

Ота (ўзича):- Ўртоғингдан ўргилдим. Ўзи йўлдошинг қарға бўлса…

Кампир (ўқийди):- «Шунинг учун “оқ”идан оз-моз отиб юрдим. Томоғимнинг яхши бўлиши анча қимматга тушадиган бўлди. Ҳозир қизилидан отаяпман».

Ота:- (жаҳли чиқиб) Бу томоғини даволайман деб ўғлинг пияниста бўлиб кетмасайди!

Кампир (ўқийди):- «Дада, аввалги хатингизда қишлоқдаги болаларни кўриб турасанми, салом айт деган эдингиз. Яқинда Ўрозмат ака, Саид қассоб, ху анави сувоқчи Қўшназар аканинг ўғиллари квартирамга келишди. Дуои саломингизни айтишди. Шу куни ҳаммамиз биргалашиб концертга бордик. Ўзиям чет эл эстрадаси  экан. Билет топиш жуда қийин бўлди. Қўлдан олишга тўғри келди. Телпак ол деб юборган пулингиз ҳам кетди. Бош омон бўлса, дўппи топилар… Сочим анча ўсиб қолди. Телпакдан иссиқ тутади».

Ота (четга туфлаб):- Сочини олдирмаётган бўлса, худди жиннининг ўзи бўлгандир?!

Кампир (ўқийди):- «Дада, онанг сенга қиз қидириб юрибди ёзда тўй қилмоқчимиз дебсиз. Қиз қидириб овора бўлиб юрманглар. Ўзимдан етти ёш катта бўлса-ям биттасига уйландим. Уйланганимга ярим йил тўлганига қарамай келинингиз билан иноқ яшаб юрибмиз».

Ота (жахли чиқиб):- Нима дейди?  Уйланмай ҳар бало бўл! Кимга уйландинг? Насл — насаби, қариндошлари ким. Шу ҳақда ёзмайсанми хумпар. Иш қилиб кетида боласи бўлмасин-ов! Ўқи-чи!

Кампир (ўқийди):- «Дада ҳалиям шу квартирада  турибсанми дебсиз. Неварангиз хархаша қилаверганига хайдаб чиқаришди. Хозир бошқасига кўчдик».

Ота:- Нима? Невара?!  Ўргилдим сендақа отадан,  айтдим-а кетида боласи бўлмаса – деб. Худо хоҳласа бу жойдан ҳам думингни тугсалар керак.

Кампир (ўқийди):- «Стипендия оласанми дебсиз. Хозирча йўқ. Мана шу имтиҳондан яхши ўтсам, олишим мумкин экан. Ўқиш қийин. Энди тўйга деб жамғариб қўйган пулдан қўрқмасдан жўнатаверсангиз бўлади. Хайр дада, пул жўнатсангиз срочний қилиб жўнатинг».

Ота:- Топиш мендан совуриш ўғлингдан экан-да! Э, ўргилдим бундай ўғилдан! Пулни  тез олавериб, ўзи ҳам срочний келмаса гўргайди!

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива туман «Хива тонги» газетаси бўлим мудири.

 

 

 

«БОРИШГА ХОЖАТ ЙЎҚ»

 

— Алло «Тез ёрдам»ми?

— Ҳа!

— Битта аёл ҳушидан кетиб йиқилиб қолди.

— Бемор неча ёшда?

— Ёшини нима қиласиз, тезроқ келсангиз-чи!

— Манзили?

— «Гулзор» кўчаси 15-уй.

— Ёши нечада

— Яна ёшини сўрайди-я?

— Етмишда.

— Қон босими борми?

— Биз қандай биламиз.

— Иссиғи борми?

— Йўқ.

— Тутқаноқи-чи?

— Йўқ.

— Йўталаяптими?

— Йўқ.

— Кўзи очиқми?

— Йўқ.

— Нафас олаяптими?

— Йўқ.

— Унда бензин тақчил пайтда боришимизга ҳам ҳожат йўқ!

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

«БУГУНГИ ИШНИ ЭРТАГА ҚЎЙМА»

 

Меҳнат фани муаллимаси Ёниқбоева   дарсни бошларкан, сўради:

— Бугун машғулотга ким келмади?

— Салимов ва Салиева, — деди синф боши.

— Нега келишмабди?

— Уй вазифасини бажаришмаган…

— Майли. Хозир ўтган дарсдаги вазифаларни баҳолаймиз.

— Шодиев сенга беш! Телевизор яхши ишлаб турибди. — Нурметова сенга ҳам беш. Куйлак зўр тикилган. Модаси ҳам антиқа. — Ҳудди «Модалар уйи»дагидек — Ёниқбоева ўнга, сўлга айланиб намойиш қилди.

Ўқувчилар муаллималарини янги либос билан табриклашди.

— Гулмирзаев сенга икки баҳо, — деди у антиқа «баҳолаш»ни давом эттириб. — Гўшт қиймалагич ишламай қолди… Энди янги мавзуни бошлаймиз, ёзинглар. Мавзу: «Бугунги ишни эртага қўйма».

Ёниқбоева мавзу мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириб, уй вазифаларни тақсимлади. Кейин эсдан чиқмаслиги учун ҳар бир ўқувчига такрорлатди ҳам.

— Абдуллаев, сенга қандай вазифа белгиланди?

— Дадам эшигингизга қулф ўрнатиб бериши керак.

— Тохиров, сенга-чи?

— Томорқангизни хайдаб беришни дадамга айтаман.

— Муродова сенга нима топширилди?

— Деразангизга парда…

— Баракалла, ранги эсингдами?

— Ҳаво ранг.

— Яхшимуродова нимага хаёл суриб қолдинг?

— Торт қандай тайёрланишини ўйлаётгандим.

— …Тикув машинангиз албатта тузатилади…

— Мана дарсимиз ҳам тугади. Аoло баҳо оламан десанглар уй вазифаларни бажариб келинг! Хўш, ўқувчилар, бугун қандай мавзу ўтдик?

Ўқувчилар бараварига: «Бугунги ишни эртага қўйма» деб такрорлашди.

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

 

 

ХОТИНИ КЕТИБ ҚОЛГАН

 

 

Бир йигит сўққабош дўстини таништирмоқчи бўлган қизга рўпара қилиб:

— Мен айтган йигит шу — дебди.

— Кўринишидан яхши йигитга ўхшайди, — деди қиз танишгач.

— Ҳа. Қамалганини ҳисобга олмаганда.

— Қамалган… нега қамалган?

— Отасини урган.

— Отасини нега уради?

— Носга пул бер деб.

— Ҳали нос ҳам чекадими? Нега чекади?

— Ичган пайтда чекади.

— Ие, ҳали ичадиямми? Нега ичади?

— Қисинган пайтда.

— Нега қисинади?

— Хотини кетиб қолган-да.

— А…

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

 

 

 

Ҳажвия

 

ЎХШАТМАСДАН УЧРАТМАС

 

(Ҳушёрхонада ҳушига келган Эшмат ва Қулмат суҳбатидан)

 

Эшмат: Кимсан?

Қулмат: Қулматман. Ўзинг кимсан?

Эшмат: Эшматман.

Қулмат: Қаердансан?

Эшмат: «Гулзор» маҳалласидан.

Қулмат: Ие, маҳалладош эканмиз-ку! Учрашмаган эканмиз. Бу ерга неча бор келишинг?

Эшмат: Сонини билмайман. Ўзинг-чи?

Қулмат: Уйдан кўра бу ерда кўпроқ тунайман.

Эшмат: «Стажинг» неча йил?

Қулмат: Ўн беш йил. Ўзингники-чи?

Эшмат: Йигирма йил.

Қулмат: Дозанг қанча?

Эшмат: Олдиндари уч шиша «чанқоғим»ни босмасди. Кейин иккитага тушди. Ҳозир бир шиша зўрға ичаяпман. Ўзинг-чи?

Қулмат: Бир шишани ичганимдан кейин у ёғини билмайман. Одамларга ҳайронсан, ичмасанг нега ичмаяпсан дейди. Кўп ичсанг бочка дейди.

Эшмат: Ўзлари ича олмайди. Ичганингни кўра олмайди.

Қулмат: Қанақасидан ичасан?

Эшмат: Танлаб ўтирмайман. Қанақаси бўлса ҳам отавераман.

Қулмат: Мен ҳам аралаштириб ичаман.

Эшмат: Ичиш услубинг?

Қулмат: Шишаси билан ғар-ғар ичаман.

Эшмат: Мен ҳам шишаси билан кўтараман.

Қулмат: Ичиш манбайинг нимадан?

Эшмат: Олдинлари хотинимдан ўғирлаб ичардим. Уйдан ҳайдалганимдан кейин шиша ва баклашкаларни йиғиб сотиб ичаяпман.

Қулмат: Мен дуч келган ошхонага кириб хўррандаларга термулиб қараб ўтираман. Раҳмлари келиб қуйиб беришади. Ошхона сотувчилари қайтиб келмаслигимни тайинлайдилар. Айримлари орқамга тепиб, ҳайдаб чиқариб юборишади.

Эшмат: Барибир топиб  ичиш усулинг осонроқ экан. Шиша топиш ҳам осонмас. Шиша йиғувчилар кўпайиб қолган. Бу ердан чиққандан кейин мен ҳам сенинг усулингни қўллайман.

Қулмат: Айтгандай қўлинг нега қизарган?

Эшмат: Уйдан майда-чуйда нарсаларни сотиб, ичиб юрганимни хотиним сезиб юрган экан. Бир куни дазмолни олиб чиқаётганимда қиздириб қўлимга босди. Сенинг бурнинг нега қизарган?

Қулмат: Мен ҳам хотинимдан рўшнолик кўрмадим. Ярамас жазмани билан ёнимдан уялмасдан ўтиб кетди. Сўкингандим, ўйнаши тепди. Тошга тушдим.

Эшмат: Кўзинг тагидаги «кўк чироқ»-чи?

Қулмат: Уйга  лойга думаланиб борувдим. Хотин чўчқа деб киргизмасдан ҳайдаб юборди. Кейин ҳар доим тунайдиган жойимга бораётгандим столбага уриб олдим.

Эшмат: Улфатларинг борми?

Қулмат: Бор эди, ташлаб кетишди. Кисса кавламаганни шерик қилишмайди. Ўзинг-чи?

Эшмат: Ўзимнинг топганим ўзимга!

Қулмат: Худо хоҳласа энди иккимиз шерик бўламиз. Характеримиз ўхшайди шекилли…

Эшмат: Ҳозир аҳволинг қалай?

Қулмат: (Бошини кўрсатиб) тарс ёрилай деяпти. Ўзингники-чи?

Эшмат: Сендан баттарман! Қани иккаламизни тезроқ ароқ заводига олиб кетишсайди…

Қулмат: (Ҳушёр тортиб) Назоратчи келаётганга ўхшайди. Ҳозир олиб кетишади.

Назоратчи: Чиқинглар (ташқарига чиқишади) Безори, текин томоқ ароқхўрлар. Нарядларни ўқийман. Ароқ заводига.

Қулмат: Мен!

Назоратчи: Жойингда тур! Сенга, алоҳида наряд бор. Фермерга!

Эшмат: Мен!

Назоратчи: Жойингда тур! Сенгаям алоҳида наряд келган. Пиво заводига!

Эшмат: Мен!

Қулмат: Мен!

Назоратчи: Сенларга алоҳида наряд келган дедим-ку, ярамаслар. Эшмат — ғишт заводига, Қулмат — асфалpт заводига. Олиб кетинг!

 

Барди ЖУМАНИЁЗОВ.

Хива тумани

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: