Маданият

Ozarbayjon madaniyatining tarixiy ildizlari va qadriyatlari

Ozarbayjon madaniyatining tarixiy ildizlari va qadriyatlari

Ozarbayjon madaniyati ming yillar davomida shakllangan, turli sivilizatsiyalar ta’siri bilan boyigan va bugungi kunda ham o‘zining noyobligini saqlab qolayotgan ko‘p qatlamli hodisadir. Ozarbayjon hududi qadim zamonlardan Sharq va G‘arb o‘rtasida ko‘prik vazifasini bajargani sababli, bu yerda turli madaniyatlar, dinlar va etnik guruhlarning o‘zaro ta’siri yuz bergan.

Мобил телефон ўқувчи учун зарарми?

Мобил телефон ўқувчи учун зарарми?

Ҳозирда телефон ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. У орқали ахборот оламиз, яқинларимиз билан мулоқот қиламиз ва билимларимизни оширамиз. Бироқ телефондан нотўғри фойдаланиш, айниқса мактабда, жиддий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Дарс вақтида айрим ўқувчиларнинг эътибори ўқитувчида эмас, балки телефонда бўлиб қолмоқда. Шу ўринда таълим жараёнида телефон ва интернетни бутунлай чеклаш тўғрими?

Мобил телефон дарс жараёнида ўқувчиларнинг диққатини чалғитади, натижада мавзу тўлиқ ўзлаштирилмайди ва баҳолар пасаяди. Бундан ташқари, телефондан ортиқча фойдаланиш кўзнинг чарчаши, вақтни беҳуда сарфлаш ва билимга бўлган қизиқишнинг камайишига олиб келади.

Ролни қойиллатиб, дубляжни «гумбурлатган» Ҳамза Умаров

Ролни қойиллатиб, дубляжни «гумбурлатган» Ҳамза Умаров

Қаҳрамонларининг феъл-атвори ва хусусиятларини бир оз бўрттириб ифодалаши, сўзларини дона-дона ва жарангдор талаффуз қилиши, қўшиқларини қаҳрамон ҳолатига сингдириб юбориши, қарама-қарши ҳис-туйғуларни кучли психологик драматизмда етказиши билан Ҳамза Умаровнинг санъати алоҳида ажралиб туради.

Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди

Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди

Астрахан вилоятидаги «Ўзбекистон» ўзбек маданиятини сақлаш ва ривожлантириш жамоат ташкилоти томонидан буюк ўзбек шоири ва давлат арбоби, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган адабий-мусиқий кеча ўтказилди.