Ҳақиқатга кўксини қалқон қилган Карим Баҳриев ёди
Ўзбекистонда мустақил матбуот ривожи ва медиа соҳасининг ҳуқуқий асосларида муҳим из қолдирган таниқли ўзбек журналисти, публицист ва таржимон Карим Баҳриев 29 март куни 64 ёшида вафот этди. У парламент депутати, илк мустақил газета бош муҳаррири, медиа соҳаси эксперти сифатида сиёсий ислоҳотлар, сўз ва матбуот эркинлиги йўлида жонбозлик кўрсатган устозлардан эди.