Маълум бўлишича, бугунги кунга келиб ҳар куни халқаро интернет тармоғида 420 мингдан зиёд зарарланган дастурий вируслар тарқатилмоқда. 2006 йилларда ушбу кўрсаткич 1,4 мингтани ташкил қилар эди. Бу эса халқаро интернет тармоғидаги киберҳужумлар диапазони ўтган ўн саккиз йил ичида камида 400-500 марта ошганидан далолат беради.
Айни пайтда хакерлар томонидан вируслар орқали амалга оширилаётган киберҳужумлар жуда хатарли тус олмоқда. Тарқатилаётган вирусларнинг аксарияти банк хизматларини кўрсатадиган жаҳон ахборот тармоғини заифлаштириш орқали, у ердан молиявий маълумотларни ўғирлашни кўзлайди.
2024 йил таҳлилларидан маълум бўлишича, банк-молия соҳасидаги йирик муассасалар, онлайн тўлов жараёнларини амалга оширувчи тизимлар, савдо мажмуалари, меҳмонхона ва савдо терминаллари энг кўп фойдаланиладиган марказлар хакерларнинг асосий диққат марказида туради.
Мисол учун, Carbanak кибер жиноятчилик гуруҳи ҳамда унинг SWIFT номли хакерлари банк ва бир қатор молиявий институтлардан ҳар йили 1 млн АҚШ долларидан зиёд маблағни ўғирлайди. Бу турдаги жиноятларни амалга ошириш катта маблағ келтиргани ҳамда бу жиноятларни фош этиш қийин бўлгани сабабли ҳам, бугун хакерлик жиноятлари ва шунга ўхшаш ахборот хуружлари сони ортиб бормоқда.
Шунингдек, бугунги кунда дунёда ҳар 39 дақиқада хакерлик ҳужумлари уюштирилади ва бундан ҳар йили 60% инсонлар кибер хужумдан зарар кўришади. Шу муносабат билан бу соҳада содир қилинаётган ёки содир этилиши режалаштирилаётган жиноий қилмишларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларнинг содир этилишига олиб келган омилларни чуқур таҳлил қилиш, амалга оширилган кибер таҳдидлар ва ахборотлаштириш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича тергов амалиётини тубдан такомиллаштириш долзарб масала саналади.
Шу ўринда айтиш мумкинки, фирибгарлардан огоҳ бўлинг, бегона шахсларга банк картангиз тўғрисидаги маълумотларни зинҳор берманг. Акс ҳолда кибер жиноятчилар томонидан сизнинг банк пластик картангиздан номаълум сабабларга кўра пул ечиб олиниши ва сизнинг номингизга банкдан кредит олиниши мумкин.
Сиз ўзингиз ишонган инсонга банк пластик картангизни 16 та рақамини беришингиз мумкин. Бироқ ўзингизни исм ва фамилиянгизни, банк пластик картасини амал қилиш муддатини хамда телефон рақамингизга уланган пластик карта бўйича келган СМС тасдиқлаш кодини бегоналарга зинҳор берманг.
Кибер жиноятчилар ва фирибгарлар томонидан Сиз тасодифий ўйинда ғолиб бўлдингиз, совринни олишингиз учун картангиз маълумотларини ва телфонингизга келган кодни бизга айтишингиз керак, мазмунидаги, бундан ташқари Сиз olx.uz иловасига қўйган эълонингиз бўйича маҳсулотни харид қилмоқчиман. Банк пластик картангизга олдиндан аванс юбормоқчиман, фақат менга аввал карта маълумотларингизни сўнгра СМС даги тасдиқлаш кодини маълум қилинг дейишса асло рози бўлманг. Ёки ўзини Миллий банк ходими деб таништириб, сизнинг пластик картангизга кибер жиноятчилар томонидан ҳужум бўлаётганлигини, зудлик билан телефон рақамингизга келган СМС кодни унга айтишни, у пластик картада мавжуд пул маблағини сақлаб беришини айтса ишонманг. Бу ҳолда телефон рақамингизга келган СМС кодни қўлга киритиб, пластик картангиздаги бор пуллар кибер жиноятчилар томонидан ўзлаштирилади.
Ҳурматли фуқаролар, сиз ҳозирги кунда ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб, содир этилган (кибер) жиноятчиликдан азият чекяпсизми, сизга тегишли бўлган мол-мулкка бўлган ёки бошқа турдаги ҳуқуқларингиз поймол бўлмоқдами — унда сиз ўрнатилган тартибда давлат органларига мурожаат этинг. Сизнинг мурожаатларингиз эътиборсиз қолдирилмасдан, қонуний тартибда кўриб чиқилади ҳамда бу ҳақда сизга маълум қилинади. Ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз поймол бўлишига йўл қўйманг.
Жасур БЕГМАТОВ, Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими Ахборот Тахлил бўлинмаси катта суриштирувчиси майор
Ўхшаш хабарлар
-
Тўсиқсиз ёки инклюзив муҳит – ногиронларнинг фуқаролик фаоллиги кафолати
-
Америкалик муҳандис Темурийлар даврини виртуал реалликда яратмоқчи
-
МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ҚУРЪОН КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ
-
Гендер тенгликни таъминлашда фуқаролик жамияти ролини кучайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда
-
Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона ва тўғри йўли