Лимфани табиий тозалаш усуллари

Ибн Сино: “Танада тўртта унсур тоза бўлса, одам касал бўлмайди”, деб таъкидлаган. Булар – савдо, сафро, қон, балғам. Савдо – лимфа шуларнинг бири. Замонавий тиббиётда бу атама “лимфа” дейилади. Лимфа тизими организмни турли токсинлардан, вирус ва бактериялардан тозалаб туради. Лимфа суюқлиги танани турли касалликлар, турғун моддалардан, умуман қаришдан ҳимоя қилувчи восита. Бир кунда танадан 3 литр миқдорида лимфа айланиб, ундаги ортиқча сув ва ёғларни ҳайдайди, турли инфекцион касалликлардан муҳофаза қилади.

Ҳозирги пайтда кунимиз кўпроқ ўтириш, камҳаракатлик билан ўтгани боис, лимфа тизимида ҳам турғунлик кузатилади. Одам кўп ҳаракат қилса ва машқлар билан шуғулланса мушакларнинг ҳаракатидан лимфа тизими фаоллашади ва ортиқча суюқликни ташқарига ҳайдайди. Шу тариқа танадаги шишлар кетади. Агар ишионгиз ҳаракатсизлик билан боғлиқ бўлиб, турли машқлар бажаришга хафсала қилмаётган бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда лимфани табиий тозалаш усулларини қўллаб, танадаги ортиқча шишлардан қутулишингиз мумкин. Ушбу табиий тавсиялар сизга лимфани фаоллаштиришга ёрдам беради.

Кашнич ва занжабил

Остеохондроз, артритлар ҳам танадаги шишларга сабаб бўлади. Бунда кашнич (петрушка)ли дамлама ёрдамга келади. Бу дамлама иштаҳа бўғиш хусусиятига ҳам эга. Ярим боғлам кашнични майдалаб, 1 чой қошиқ занжабил (имбирь) ва битта лимон пўстини термосга солинг ва устидан 300 мл қайнаган сув қуйиб, 30 дақиқа тиндиринг. Овқатдан ярим соат олдин 100 мл дан ичинг.

Сабзавот шарбатлари

Шарбатлар ҳам лимфани тозалаш, шиш ва суюқликни ҳайдаш хусусиятига эга. Бундай шарбатлар овқат ҳазмини тезлаштириб, ичакларни тозалайди. Бодринг, шивит (укроп) ва оқ карамни бир хил миқдорда олинг ва сувини сиқинг. 100 мл сабзавот шарбатига 1 дона лимон суви сиқиб овқатдан ярим соат олдин ичинг. Ёдда тутинг, шарбатлар 5 дақиқа ўтиб ўз фойдали хусусиятларини  йўқота бошлайди. Шунинг ҳар сафар янгисини тайёрлаб қабул қилиш керак.

Лимон ва асал

Бир стакан (200 мл) илиқ сувга 2 ош қошиқ лимон шарбати ва 1 ош қошиқ асал аралаштиринг. Бу суюқликни эрталаб оч қоринга нонуштадан 30 дақиқа аввал кичик қултум билан ичинг.

Шаҳризода АТАБАЕВА

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: