Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 14 факт

Шоҳ ва саркарда, шоир ва файласуф Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида сўз кетганда унинг сиёсат, адабиёт, иқтисод, жуғрофия бобида авлодларга қолдирган буюк маданий меросларини эслаш ўринли.

 

Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади. Искандари Мақдуний, Суқрот, Арасту, Буқрот, Еврипид, Ҳомер кабиларни эслаганимизда, миллатларнинг буюк меъроси, маданияти қанчалар улуғворлиги ва нафосати намоён бўлади. Ҳеч Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса нафақат ўзбек миллати, балки дунё тарихида ўчмас из қолдирган боболаримиздан бири. Шоҳ ва саркарда, шоир ва файласуф Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида сўз кетганда унинг сиёсат, адабиёт, иқтисод., жуғрофия бобида авлодларга қолдирган буюк маданий меросларини эслаш ўринли, албатта. Бугун, 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига қутлуғ 533 йил тўлди. Шу муносабат билан улуғ бобомиз ҳақидаги 14 та фактга эътиборингизни қаратмоқчимиз.

1.Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асл исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо бўлиб, Бобур унинг таҳаллусидир.

2.Бобурнинг отаси – Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси – Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинт қизи эди.

3.Бобурнинг онаси ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, Бобурга ҳокимиятни бошқариш ишларида фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида унга ҳамрохлик қилган.

4.Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан “Бобур” (“Шер”) лақабини олган.

5.Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июн ойи).

6.Бобурнинг “Бобурнома” – Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон халқларининг XV аср охири, XVI асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўзида акс эггирган бўлса ҳам, шу билан бирга жуда кўп долзарб иқтисодий, ижтимоий масалалар, юқорида номлари келтирилган вилоятларнинг ўзаро сиёсий-иқтисодий ва савдо муносабатлари, жуғрофий мавқеи, иқлими, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тоғлари, дарёлари, халқлари, қабила ва элатлари ва уларнинг яшаш шароитлари, урф-одатлари, муҳим тарихий иншоотлари – ҳиндулар ва мусулмонларнинг ибодатхоналари, тўй ва дафн маросимлари ҳақида ниҳоятда нодир маълумотларни ўзида қамраб олган шоҳ асардир. Шу боис “Бобурнома” тарихий ва адабий мерос сифатида дунё олимларини ҳайратда қолдириб келмокда.

7.Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида роман ёзган “Бобурнома”нинг инглиз таржимони Уилям Эрскин Бобурни Осиё подшоҳларига қиёсан шундай баҳолайди: “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.

8.1522 йилда ўғли Ҳумоюнга атаб ёзган “Мубаййин” номли асарида ўша замон солиқ тизимини, солиқ йиғишнинг қонун-қоидаларини, шариат бўйича кимдан қанча солиқ олиниши ва бошқа масалаларни назмда изоҳлаб берган.

9.Бобурнинг аруз вазни ва қофия масалаларига бағишланган “Муфассал” номли асари ҳам бўлганлиги маълум, бироқ бу асар бизгача етиб келмаган.

10.Бобур 1530 йил декабрь ойида, Агра шаҳрида вафот этди ва кейинроқ унинг васиятига кўра фарзандлари унинг хокини Қобулга олиб келиб дафн этдилар.

11.Алишер Навоий ва Бобурнинг шахсий муносабатлари 1500 йиллар – Бобурнинг Самарқандни иккинчи маротаба қўлга киритганидан бошланган.

12.1519-1525 йилларда Ҳиндистонга 5 марта юриш қилган. Уч асрдан ортиқ давом этган (1526-1858) бобурийлар салтанатига асос солган.

13.Шаҳар ва жой номларининг бундай фожеавий номланиши Хўжанд ва Конибодом ўртасидаги Ҳодарвеш чўлидаги бир воқеа билан яна бир карра далиллангани диққатга сазовордир (матн табдили): «Хўжанд билан Кандибодом орасида бир дашт бор. Номи – Ҳодарвешдир. Ҳамиша бу даштда шамол эсади. Марғилон унинг шарқидадир, ҳамиша бундан шамол боради. Хўжанд ғарбидадир, доим ундан шамол келади. Қаттиқ шамоллари бор. Дерларки, бир неча дарвеш бу даштда қишда қаттиқ шамолга йўлиқиб, бир-бирларини тополмай, “Ҳо, дарвеш!”, “Ҳо, дарвеш!”, дея-дея ҳалок бўлибдилар. Ўшандан бери бу даштни Ҳодарвеш дерлар”.

14.У 9 қиз ва 9 ўғилнинг отаси эди. Уларнинг 11 нафари болалигидаёқ вафот этган. Тирик қолган фарзандлари: Ўғиллари Хумоюн (1508 — 1556), Комрон (1509 — 1557), Аскарий (1512- 1558), Ҳиндол (1518-1551). Қизлари, Гулрангбегим, Гулчеҳрабегим, Гулбаданбегимлар.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: