Қандай чизиқлар чизишингиз руҳий аҳволингизни аниқлаб беради (Психологик тест)

Деярли барча одамлар ўйлаганда ёки ташвишланган лаҳзаларида ҳар хил чизмаларни чизишга мойилдирлар. Сиз ҳам ручка ёки қалам олиб, қоғозга бирор нарса чизинг. Сизнингча, бу шунчаки тартибсиз чизиқларми? Йўқ! Улар бизнинг ҳозирги ҳолатимиз ва шахсий фазилатларимиз ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Чизмангизни юқоридаги расмлар билан солиштиринг ва энг ўхшашларини танланг. Бу психологик тест сиз ҳақингизда бўлади.

Агар ҳозир қўлингизда қалам ва қоғоз йўқ бўлса, диққатингизни ўзига тортадиган битта чизмани танлаб унинг изоҳини ўқинг.

Панжара

Сиз мураккаб қарорларни мустақил қабул қилишдан қўрқасиз, чунки хато қилишингиз мумкин. Биласизми, қарорни кечиктиришнинг ҳожати йўқ, вазиятни тўлиқ таҳлил қилинг. Бундан ташқари, сиз тезда қарор қабул қилишингиз шарт эмас, чунки аввал яхшилаб ўйлаб кўришингиз керак. Агар доимий равишда бундай чизмаларни чизсангиз, бу сизнинг иккита тенг мақсад ёки эҳтиёжингиз борлигини англатади. Эҳтимол, сизни икки хил касб қизиқтиради, улардан бирида сиз ўзингизни англагансиз, лекин иккинчиси ҳали ҳам сизнинг севимли машғулотингиз. Ёки сиз ҳозир чорраҳада турибсиз, чунки сизда кейинги ҳаётни тартибга солиш учун иккита йўл бор, лекин ҳар бирида тахминан бир хил миқдордаги ижобий ва салбий томонлар мавжуд. Асосийси, бу икки соҳа сиз учун бир хил даражада муҳимдир. Албатта, иккаласини ҳам амалга ошириш имкониятини топишга ҳаракат қилинг ёки оқилона муросага келинг.

Тўлқинсимон спираль

Сиз ҳозир келажак устида ишлаяпсиз. Сизнинг ҳаракатларингиз жорий лойиҳани ёки ижтимоий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган. Бироқ, сиз тугалланмаган муносабатлар ёки охири қўйилмаган воқеалар ҳақида ташвишланасиз. Ўзингизни ҳозирги ишлар ва мақсадларга тўлиқ бағишлаш учун бирор нарсани тузатиш ёки тугатишни хоҳлайсиз. Шунинг учун, хулоса чиқариш ва келажакда қандай тажрибага эга бўлиш кераклигини тушунишингиз керак. Ўзингизга саволлар беринг: «Нега бу менинг ҳаётимда содир бўлди? Бу менга нимани ўргатди? Келажакда нима қила оламан?” Хатолар устида ишланг, лекин атрофдаги негатив фирклайдиган одамларнинг сиз ҳақингизда ижобий гапиришларини кутманг. Илм учун тақдирга «раҳмат» айтинг ва ўзингиз хоҳлаганингиздек яшанг, тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда фақат олдинга интилинг.

Кесишган чизиқлар

Чизиқлар сизнинг мураккаб муаммоларни ҳал қилаётганингизни билдиради. Сиз нималар содир бўлаётганини ҳавотир ва масъулият билан ҳис қиласиз, бу сизнинг жисмоний ва ҳиссий ҳолатингизга ҳам таъсир қилади. Шунга қарамай, ҳар қандай синов сизга куч тўплаш, янги ресурсларга эга бўлиш, янги мақсадлар қўйишга имкониятдир. Қийинчиликлар шуни кўрсатадики, биз ўзимизни охиригача ҳаётга тайёрламаганмиз. Сиз шахсан нима қилиш кераклигини, қандай имкониятларга эга эканлигингизни, нимага ва кимга ишонишингиз мумкинлигини тушунинг. Ҳа, олдингизда панжара кўряпсиз. Аммо тасаввур қилинг, бу дераза ва унинг орқасида ёруғ дунё турибди. Руҳиятингиздаги панжараларни олиб ташлаш. Бунинг учун сизда куч ва билим етарли.

Гажаклар

Сиз ижод одамисиз, сизда катта салоҳият ва ўзига хос қарашлар бор. Шунингдек жуда кўп ғоялар ва уларни амалга ошириш истаги бор, лекин сиз ҳали энг муҳимини танлай олмаяпсиз. Бошида қайси соҳада кўпроқ имконият ва маблағингиз борлигини аниқланг. Бугун ўзингизга нима кераклигини, ишларингиздан қандай натижа олишни хоҳлаётганингизни батафсил тушуниб олинг: янги маҳсулотми, шон-шуҳратми ёки пулми? Шунда сизга қайси йўналишда ҳаракат қилиш аниқ бўлади. Агар сизга яқин, обрўли одам бўлса, у билан маслаҳатлашинг. Лекин ўзингиз бир қарорга келинг.

Айланалар

Айни пайтда сиз бирор нарсадан ҳафасиз, эҳтимол ғазабдасиз ва ҳамма нарса сизга қаршидек бўлиб туюляпти. Бу ҳаётий зиддиятлар ҳисси, баъзи нохуш воқеалар ёки умидларнинг қулаши билан боғлиқ. Аммо, агар сиз бу ҳис-туйғуларни бошдан кечирган бўлсангиз, сиз ҳақиқат билан юзма-юз келгансиз. Бундан тўғри хулоса чиқариш, бу мағлубият эмас, тажриба бўлганини тушуниш керак. Янги куч тўплаб яна ҳаракат қилиш зарур. Ўзингиз тўлиқ ишонадиган одам билан маслаҳатлашинг. Агар маслаҳат берадиган кишингиз йўқ бўлса, нима бўлганини дўстингизга сўзлаб беринг. Руҳий кучни тиклаш учун сизга янги билимлар керак бўлади. Ҳатти-ҳаракатларингизга баҳо беринг. Эҳтимол, сиз ҳаддан ташқари ҳиссиётлар туфайли бирор нарсани унутгандирсиз. Ҳар бир инқироз – бу имконият. Ҳар бир қийинчиликда имконият борлигига ишонинг.

Тўртбурчаклар

Эҳтимол, сиз ўз шахсингизни қидириш жараёнидасиз. Ёки сиз дунё ўзгараётганини ҳис қиляпсиз ва уни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпсиз. Шунингдек, сиз янги ҳаёт яратишга ҳаракат қиляпсиз, режалар тузяпсиз ва ўтмишни келажак билан боғлай олмасдан хавотирдасиз. Дарҳақиқат, сизда жуда кўп “қурилиш материаллари” бор. Улардан қандай барқарор тузилмани қуришингиз мумкинлигини тушунишингиз керак. Барча вазиятларни (ҳаёт синовлари, қобилиятлар, муваффақиятлар, алоқалар, ютуқлар) баҳоланг, барча ресурсларни ҳисобга олинг, ёрдамчиларни топинг, ҳаракатлар режасини тузинг. Ва янги барқарор “бино” тайёр бўлади.

Ўрама

Эҳтимол, сиз ҳаётингизда уйғунлик ва мувозанатни топишга интиласиз. Аммо бу жараён мураккаб ва чексиздир. Сиз ҳамма нарса мукаммал бўлишини хоҳлайсиз, лекин ундай эмас. Ўзингизга ва атрофингиздагиларга қаттиққўл бўлманг. Ҳаётни шундай қабул қилинг: топилмалар ва йўқотишлар, учрашувлар ва ажралишлар, қувонч ва қайғулар билан. Ва биринчи навбатда, ўзингизни барча афзалликларингиз ва камчиликларингиз билан қабул қилинг. Ўзингизнинг кучли томонларингизга эътибор қаратинг ва заиф томонларингизни қопланг. Ҳар бир инсон ноёб ва такрорлас. Ҳар ким ўз ҳаётини тўлиқ яшаши керак. Агар ҳозир қаерга ва нимага интилаётганингизни тушунсангиз, ажойиб лаҳзаларни қўлга кирасиз.

 

Вертикал эгри чизиқ

Сиз ўзингиз яратган тебранишлар туннелида яшаяпсиз. Бир томондан, сиз ўз мақсадларингизга борасиз, иккинчидан, кўтарилиш ва пасайишларни бошдан кечирасиз. Сизга ҳамма нарса бир хил бўлиб туюлади, барча умидлар ва ташаббуслар ўз вақтида кутилган натижани келтирмайди. Бироқ, сабрли бўлинг ва дам олишни ўрганинг. Сизнинг истакларингизни амалга ошириш учун кўпроқ вақт керак бўлади. Чидамлилигингиз ва кичик ғалабаларингиз учун ўзингизни мақтанг, танаффус қилинг ва барча эҳтиёжларингизни ҳисобга олган ҳолда ҳаёт режангизни қайта кўриб чиқинг.

Синов натижасини ташхис ёки башорат сифатида қабул қилманг. Эътибор беринг ва ўзингизни қулайроқ ва бахтлироқ ҳис қилиш учун ҳозир нима қилишингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг. Ҳаммаси сизнинг қўлингизда!

Манзура БЕКЖОНОВА тайёрлади

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: