Ҳаётимиз хавфсизлигининг мазмун-моҳияти

Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги қадим замонлардан то ҳозирги кунимизга қадар инсоният илмий ва амалий қизиқишларининг энг муҳим бир томони бўлиб келган. Одамзод ҳар доим ўзининг хавфсизлигини таъминлашга интилади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан бу масалалар махсус билимларни талаб килади. Бизнинг давримизда хавфсизлик муаммолари янада кескинлашди. Мамлакат ва жамият Бахтсиз ходисалар, ёнғинлар, авариялар ва талофатлардан улкан зарар кўриб келмоқда.

Шунинг учун хавфлардан ҳимояланиш масалаларида одамларни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг жамиятимизни барқарорлаштиришда ҲФХ муҳим ижтимоий рол ўйнайди ва халқ хўжалигининг фаолияти хавфсизлиги даражасини оширишга улкан хисса қўшади.

1990 йил 27 апрелда собиқ иттифоқ Давлат таълими комитети коллегияси таркибидаги «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» илмий-методик Кенгашига қўшилган илмий ва педагогик жамоатчилиги ташаббуси билан «Меҳнат мухофазаси ва фукаро мудофааси масалаларини қайта кўришнинг биринчи даражали чоралари» масаласи кўрилади. Шундан кейин 1990 йил июлда Коллегия қарори материаллари натижасида олий мактаб ўқув Машғулот саволларида ўқитилиб келаётган «Меҳнат мухофазаси» ва «Фуқаро мудофааси» фанлари ўрнига «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» (ҲФХ) деб ном олган янги фанни киритиш ҳақида буйруқ берилди. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу янги фан олдинги ўқитилиб келинган фанларни инкор қилмайди ва воз кечмайди, аксинча уларни ривожлантиради ва уларнинг охирги ютуқларига суянади, бир вақтнинг ўзида ҲФХ фани — янги предметдир, у маълум қоидаларнинг механик равишда ўқитилиши эмасдир.

Янги фаннинг марказий эътиборида инсоний жамият ривожланишининг мақсади туради.

Меҳнат мухофазаси инсоннинг ишлаб чиқаришдаги шароитлари билан қизиқади, фуқаро мудофааси эса унинг фавқулодда ҳолатлари билан қизиқади ва ўрганади. ҲФХ эса кишилик жамиятининг хамма холатлардаги шароитлари билан қизиқади ва ўрганади. Бошқача қилиб айтганда, ҲФХ меҳнат мухофазаси ва фуқаро мудофаасига қараганда кенг ва универсалдир, яъни улар аниқ вазиятларда хавфсизликни таъминлашнинг қисман ҳолатларини ўрганади. ҲФХ фан ва техника ривожланишининг мантиқий асосида вужудга келди.

Ўзбекистон Республикасида ҳам фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғини инсон фаолиятининг барча соҳаларида муҳофазалашда “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” (ҲФХ) фани асосий ўринлардан бирини эгаллайди.

Техносфераларда ишлаб чиқариш жараёни бузилиши, ишловчилар учун санитария ва гигиена меъёр ва қоидаларини яратилмаслиги, муҳит ривожланишдаги нохуш вазиятларнинг мураккаблашуви, давлатлар ўртасида инсоният ҳаётига хавф-хатар солувчи ҳолатларнинг рўй бериши, инсоният томонидан қўлланилаётган турли заҳарли ва зарарли моддалар ва воситалар кўплаб хавфларни юзага келтириб, инсонларнинг ҳаётий фаолиятига, соғлиғига, атроф-муҳит тозалигига ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига таҳдид солмоқда. Шу сабабли ҳам мамлакатимизнинг энг муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалари қаторида аҳоли ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари долзарб ўрин олган. Айнан шу муаммоларнинг эчимини “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани ўрганади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли асарида: “Мамлакатни жадал ривожлантириш борасидаги дастур”ий вазифаларни амалга оширишда фанни ва илмий инфраструктурани ривожлантириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Давлат фаолиятининг муваффақияти ҳозир кўп жиҳатдан фан — техника тараққиёти ютуқлари, чуқур илм талаб қиладиган технологиялар қанчалик кенг жорий этилаётгани, кадрларнинг касб тайёргарлик даражаси билан белгиланади» — деб уқдириб ўтганлар.

Кўп босқичли таълим тизимига биноан Республикамиздаги барча университет ва институтларда таълим олаётган бакалаврларнинг ўқув Машғулот саволларига «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг киритилиши бўлғуси мутахассисларнинг билимини чуқурлаштиришга, ҳар хил турдаги шикастланишлар ва касалланиш ходисаларини олдини олишда хамда баркамол, соғлом кадрларни тайёрлашда ёрдам бериши сўзсиздир.

“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанининг мақсади — ишлаб чиқаришда ва фавқулодда ҳолатларда хавфсизликни таъминлаш ва яхши иш шароитларини яратиш учун инсонларни назарий ва амалий жихатидан тайёрлаш ҳамда экстремал вазиятларда кандай ҳаракат қилиш ва ўргатишдан иборатдир.

ҲФХ фанининг диққат марказига кўйилган мақсад бу инсоннинг жамият тараққиётидаги роли. Меҳнат мухофазаси инсонни ишлаб чиқаришдаги ахволи, у билан борлиқ масалаларни ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб кўяди.

“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” илмий фан сифатида ўзининг назарияси, методологияси ва методларига эга ва бир вақтнинг ўзида қуйидаги: мухандислик психологияси, одам физиологияси, меҳнат мухофазаси, экология, эргономика ва бошқа фанларнинг ютукларига суянади, “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” методологик базасининг тизимли таҳлилдир.

ҲФХ фанини ўқитишдан мақсад — “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанини ўрганиш нафақат техносферада хавфлар туғилганда, балки ишловчиларни касб касаллигига чалинишларини қисқартириш, бахтсиз ҳодисалар олдини олиш, шунингдек, биосферада (атроф-муҳитда) юз берадиган фавқулодда вазиятларда инсонлар ўлими ва моддий зарарлар миқёсини камайтириш имконини беради.

ҲФХ фанини вазифаси — Ҳаёт фаолиятида юзага келадиган хавфларни идентификациялаш ва уларни ўрганиш, ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, техносферада касб касалликларини камайтирадиган ва бахтсиз ҳодисаларни олдини оладиган чора-тадбирларни ўрганиш, шунингдек, аҳолини табиий офат, авария ва ҳалокатлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш, зарарланган шикастланиш ўчоқларидаги фуқароларни қутқариш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда ёнғинга қарши хавфсизлик чораларини кўриш, жароҳат олганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва бошқа муҳим вазифаларни бажара оладиган билим, кўникма ва касбий малакага эга мутахассисларни тарбиялашга қаратилган.

М.П.Муродов, Олмазор тумани ФВБ П ва НБ инспектори, лейтенант 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: