IV Халқаро конгрессда АҚШ, Италия ва Ҳиндистонда сақланаётган маданий меросимиз тақдимоти ўтказилади

2020-йилнинг 15-18 декабрь кунлари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Тошкентда анъанавий Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс асоси»  IV Халқаро конгрессини ўтказади.

Конгресснинг биринчи куни чет эллик ва ўзбекистонлик олимлар Ўзбекистоннинг қадимий маданий мероси борасида ўтказилган тадқиқотлар натижалари ва улар юзасидан ўзларининг хулосаларини тақдим этишади.

Мазкур халқаро конгресснинг иккинчи куни, яъни 16-декабрда маданий меросимизни ўрганиш ва оммалаштиришга оид лойиҳа ҳомийлигида бўлиб ўтади. Бундан асосий кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг чет эллардаги маданий меросини қайтариш ва халқимиз маданий меросини шу кунгача ўз жамланмаларида сақлаб ҳамда тарғиб қилиб келаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик уфқларини кенгайтиришдан иборат.

Айнан ҳафталикнинг иккинчи кунида пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида ташкил қилинадиган тадбирлар доирасида “Ўзбекистоннинг маданий мероси Италия тўпламларида”, “Ўзбекистоннинг маданий мероси AҚШ ва Канададаги шахсий коллекцияларда”, “С.М. Прокудин-Горский ва унинг AҚШ Конгресси кутубхонасидаги Туркистон фотосуратлари цикли”, “Ҳиндистон Миллий музейида Ўзбекистоннинг маданий мероси”, “Рампур Раза кутубхонаси фондидаги Ўзбекистон қўлёзмалари (Ҳиндистон)”, “Сўғдиёна — Ипак йўлининг юраги” туркумидаги янги китоб-альбомларнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Ушбу маданий мерос ҳафталиги ва IV Халқаро конгресс дастурида белгиланган барча тадбирлар, намойишлар ва тақдимотлар юртдошларимизга халқимизнинг азалий маданий мероси ҳақида кенг тушунча бериши ва уларни тарғиб ва тадқиқ қилишга қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.

 

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: