Туркияда «Қўрқут ота» II халқаро кинофестивали бошланди

Бурса шаҳрида 17 давлатдан 200 дан ортиқ  киноижодкор ташриф буюрди.

Куни кеча 1 ноябрь куни Туркиянинг Бурса шаҳрида 17 давлатдан ташриф буюрган 200 дан ортиқ  киноижодкорлар иштирокида туркий тилда сўзлашувчи давлатларнинг “Қўрқут ота” иккинчи халқаро кинофестивалига тантанали равишда старт берилди.

Kинофестивалининг очилиш маросими туркий халқлар миллий куй-қўшиқлари ва чиқишлари билан бошланди. Фестиваль ташкилотчилари ва нуфузли меҳмонлар сўзга чиқиб кино саҳасидаги ислоҳотлар ва ютуқлар ҳақида нутқ сўзлашди. Маросим сўнгида қирғиз киноижодкорларининг “Баланд тоғлар маликаси” деб номланган халқ қаҳрамони Қурбонжон додҳонинг жасорати ҳақидаги бадиий фильми намойиш этилди.

Ушбу фестивалда 57 та фильм икки йўналишда ғолиблик учун рақобатлашади. Улар орасида ўзбек киноижодкорларининг иккита картинаси ҳам бор. Булар кинорежиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати” бадиий фильми ҳамда Фурқат Усмоновнинг “Инсон” кўп қисмли хужжатли фильмидир.

Фестивалга 30 дан ортиқ ўзбек делегацияси вакиллари йўл олган бўлиб, бу рақамлар 4 ноябрь куни яна ҳам кўпайиши кутилмоқда. Чунки айнан шу куни фестиваль доирасида “Ўзбек киноси” кунлари бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Тошкентдан киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун ўзбек санъатининг бошқа вакиллари ҳам ташриф буюришади. Шунингдек, ҳозирда Туркияда истиқомат қилаётган ўзбек санъати ихлосмандлари айнан шу куни Бурса шаҳрида жам бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни соат 18:00 да “Қўрқут ота” кинофестивали доирасида “Ўзбекистон киноси кунлари” ҳам бўлиб ўтади. Байрам дастурида ўзбек кино юлдузлари, актёрлар ва режиссёрлар билан ижодий учрашув ташкил этилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: