Интервью

Яхшилар суҳбати – энг самарали муолажа

Яхшилар суҳбати – энг самарали муолажа

Яхши одамлар суҳбати киши пайқамаган лекин жуда кучли муолажалардан. Зеро биз кўп иллатни айнан бемаъни, бемаза одамлардан, яхши фазилатларни самимий, билимли инсонлардан юқтириб оламиз. Ишонмасангиз, охирги пайтларда нима китоб ўқиганингиз, қайси бир илмли, зиёли одам билан суҳбат қурганингиз, қайси театр ёки ҳиёбонга оёқ билан эмас, дил билан чопиб борганингизни эсланг.

Тишлари соғлом боланинг ўзи ҳам соғлом бўлади

Тишлари соғлом боланинг ўзи ҳам соғлом бўлади

Кичкинтойларни тиш оғриғи кўп безовта қилади. Чунки аксарият болалар тишини ювишни ёқтиришмайди ва тиш эмалини емирадиган ширинликларни хуш кўришади. Стоматологларнинг айтишича, тишлар қанча озода тутилса, шунча кам оғрийди. Лекин тишлари оғримаса ҳам болани стоматолог кўригига тез-тез олиб бориб, шифокор маслаҳатини олиб туриш лозим. Олий тоифали шифокор, ортопед-стоматолог Жаҳонгир Ҳасанов болаларнинг оғиз бўшлиғини тоза тутиш, кичкинтойларда кариеснинг олдини олиш борасида суҳбатлашдик.

Матонат мадҳияси

Матонат мадҳияси

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек оилаларидан минглаб ўғлонлар урушга кетиб қайтмаган. Она зоти учун фарзанд доғидан ҳам оғир йўқотиш борми?! Зангиоталик Зулфия Зокированинг ҳам бир эмас, нақ беш нафар ўғли кўнгиллилар сафида фронтга кетди. Улардан биронтаси ҳам оила бағрига қайтмади…

Сиз учун ҳақиқат нима?

Сиз учун ҳақиқат нима?

Қодирийни эсланг. Уни сотганлар, душман қўлига айбнома битиб тутганлар бир муддат халқ кўзига даҳо бўлиб кўринишга уринди, том-том китоблар чоп этди, “академик шоир”, “давлат мукофоти лауреати” ва ҳоказо бўлди. Гарчанд то бугунгача бу сотқинларнинг авлодлари ва шогирдлари Қодирийнинг музейи очилишига ёки ҳайкали қўйилишига қаршилик қилиб келсалар-да, исталган ўқувчидан ва ҳатто ҳаққоний илм аҳлидан сўранг: «Ўзбекнинг биринчи рақамли ёзувчиси ким?” деб, “Қодирий!” – деб жавоб беради.