Улар Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳатга чиққан. 10 ой ичида турли мамлакатлар ва одамларнинг яшаш тарзи билан танишишни мақсад қилишган, – дея хабар бермоқда ЎзА.
Сайёҳлар 2019 йилнинг сентябрь ойигача Хитойнинг шимолий қисмидан жанубигача кесиб ўтишни мақсад қилишган. Кейин Лаос, Таиланд ва Малайзияга бориб ўз саёҳаттга яку ясашади.
– Ўзбекистонга етиб келганимизга тўрт кун бўлди, – дейди Тоби Ван Деиснер. – Юртингизга ўндан ортиқ давлатдан ўтиб, етиб келдик. Бу мамлакатга келиш кўп йиллик орзуйим эди. Мен юртингиз ҳақида жуда кўп китоблар ўқиганман. Ўша китоблар орқали Ўзбекистон ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдим ва бу оиламизни ватанингизга саёҳат қилишга ундади. Турмуш ўртоғим билан мамлакатингиздаги тарихий обидалар, халқнинг урф-одатларини ўз кўзимиз билан кўришга ошиқдик. Хивага келишдан аввал Нукусда бўлдик. Нукус билан Орол денгизи ва ҳатто Хиванинг ҳам табиати, одамлари бир-биридан фарқ қилар экан. Бу бизда катта таассурот қолдирди. Биз энди олдин Бухорони, кейин Самарқандни томоша қиламиз.
Назаримда Бухоро ва Самарқанднинг табиати ва одамлари ҳам ўзгача бўлса керак. Хивада бир оилани учратдик. Улар бизга жуда кўп ёрдам беришди. Энг қизиғи эса самимий, дилкаш ва меҳмондўстликлари бир-биридан умуман фарқ қилмайди. Саёҳатимиз ҳақида батафсил маълумот polarsteps.com/sirmobi ва шахсий веб-сайтимда бериб борилмоқда. Унда бошимиздан ўтган барча воқеаларни ёзамиз, суратлар ва видео лавҳаларни жойлаштирамиз. Бу маълумотлар Ўзбекистонга туристлар оқими кўпайишига ҳам хизмат қилади, деб ўйлаймиз.