Ўзбекистондаги сайғоқлар сони 200 тадан ошмайди

Халқаро Пресс клубда 22 май — Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан “Ўзбекистонда биохилма-хиллик: халқаро талаблар, экологик маданият ва долзарб масалалар уйғунлиги“ мавзусида сессия ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сессияда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров биохилма-хилликни сақлаш бўйича юртимизда қилинаётган ишлар, мавжуд муаммолар хусусида тўхталиб ўтди.
Б.Қўчқоровнинг таъкидлашича, соҳада узоқ йиллардан бери бир қатор муаммолар йиғилиб қолган. Улар иқтисодий муаммолар, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, йўқотилган турларни қайта тиклаш, бошқарув соҳасидаги масалалар билан боқлиқ. Шунингдек, соҳага оид қонунчиликни амалга жорий этишда, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш борасида ҳам муаммолар мавжуд.
Маълумот учун: биохилма-хиллик деганда ўсимлик, ҳайвонот ва экологик ранг-барангликни сақлаб қолиш масалаларини тушунамиз. 1995 йилда Ўзбекистон биохилма-хиллик бўйича халқаро конвенцияга аъзо бўлган. 
Сессияда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлим бошлиғи Ҳалилулла Шеримбетов биологик ресурсларни иқтисодий баҳолаш борасида тўхталиб ўтар экан, йўқолиб кетган ва йўқолиш хавфи бўлган ўсимлик ва ҳайвонлар борасида ўз таҳлилларини тақдим этди.
Тадбирда айтилишича, ўтган асрнинг 60-йилларигача Ўзбекистонда Турон йўлбарси бўлган, мана шу тур бугунга келиб йўқолиб кетган. Бунга сабаб тўқайзорларнинг кескин камайганлиги, бу ноёб ҳайвоннинг яшаши учун қулай шароит йўқолганлигидир. Дунё ташкилотлари маълумотига кўра, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан ноқонуний савдо қилиш даромади гиёҳванд моддалар савдосидан кейинги ўринда туради.
Сессияда айтилишича, ўтган асрнинг 70-80 йилларида Устюртда сайғоқлар сони бир миллиондан ошиқ бўлган. Ҳозир улар сони уч мингдан ошмайди, Ўзбекистондаги жониворлар сони бор йўғи 100-200 бош атрофида. Сайғоқларни шохи учун ов қилишади ва шох нархи минг АҚШ долларигача баҳоланади.
ЎзА

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: