“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Кембриждаги Калифорния университетининг институти, Марказий Осиё форуми ва археометаллургик тадқиқотлар институти, Борнмут университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар акадмияси Археологик тадқиқотлар институти Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси кўмагида бир қатор тарихий ёдгорликлар, жумладан Ахсикент шаҳарчасида виртуал ўлчамдаги мультимедиа маҳсулотлари яратишни йўлга қўйиш ниятида.
17 сентябрь куни Лондон шаҳрида ўтказилган “Янги Ўзбекистон. Бебаҳо маданий ташаббуслар” номли медиа-тадбирда Лондон Университети коллежи Археологи институти мутахассиси Гай Жўраевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш режалари хилма-хил ва у илмий жамоатчиликнинг юксак эътиборини торта олади. Бу ўринда сўз Марказий Осиёнинг археологик ландшафтига бағишланган лойиҳа ҳақида сўз бормоқда.
«Биз археологик ва меъморий ёдгорликлар бўйича архив ва тарихий маълумотларни рақамлаштирамиз. Умид қиламизки, бу лойиҳа Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон маданий мероси ҳақида мукаммал маълумотлар базасини яратиш имконини беради. Зотан бу замин аввалдан қадимий материаллар ва ёдгорликларнинг энг катта марказларидан бири бўлиб келган” – дея таъкидлайди олим.
«Бугун “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси бизда жуда катта қизиқиш уйғотмоқда. Чунки бу лойиҳанинг натижалари нафақат мен ва менинг ҳамкасбларим, балки бутун Ўзбекистон аҳолиси, ҳатто бутун дунё учун катта аҳамиятга эга. Лойиҳа маърифий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга, шунинг учун биз унда иштирок этиб, бутуркумни яратишда мультимедиа воситалари, илм-фандаги замонавий илмий ишланмалар билан фаол иштирок этмоқчимиз”, – дея қўшимча қилди олим.
“Бугун “Ўзбеккино”нинг энг муҳим вазифаларидан бири – ёшлар учун ҳужжатли ва маърифий фильмларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иборат, — дейди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Абдухолиқов. – Аммо бундай маҳсулотлар ёшлар қабул қила оладиган форматда узатилиши лозим. Бунда бизга виртуал имкониятлар асосида яратилган сўнгги ишланмалар ёрдамга келади”.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир Ўзбекистон ҳукумати, мамлакатимизнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчихонаси кўмагида, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти, ЎзЭОАВМА, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва нефть хизматларини кўрсатувчи халқаро «Eriell Group» компанияси билан ҳамкорликда ўтказилди.