Тренингга пойтахт ва вилоятларда фаолият юритаётган журналистлар, тренер сифатида Қирғизистондан икки нафар халқаро экспертлар — Савия Хасанова ва Алтинай Мамбетовалар таклиф қилинган.
Дата журналистика фактлар ва рақамлар билан ишлайди. Тўғри, рақамлар кўп нарсани ҳал қилолмайди аммо уларда ҳақиқат акс этади. Улар орқали ютуқ ва камчиликларни таҳлил, мулоҳаза қилиш, муҳокама этиш, хулоса қилиш, келгусидаги ишларни режалиштириш мумкин.
Баъзан статистика маълумотларини кўриб туриб, улар қай даражада тўғри экан, деб ўйланиб қоламиз. Масалан айрим манбаларда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи ҳақида ўтган йилларда эълон қилинган сатистикалар муайян эътирозларга сабаб бўлганди. Бу йил эса ижтимоий тармоқларда раҳбарлардан бирининг «биз гўштни кўп еймиз» деган фикри кенг муҳокама этилмоқда. Бу гапга кимдир қарши бўлса, кимдир ижобий фикр билдиряпти. Айтиш ўринлики, бу борада ҳар ким ўзича ҳақ. Масалан, ўша гапирган одам ўзи каби ижимоий таъминланган аҳоли вакилларининг турмуш тарзидан келиб чиқиб хулоса қилган бўлиши мумкин. Чунки айрим халқаро статистика ва рейтинг агентликлари Ўзбекистон аҳолиси энг сергўшт ва серёғ овқатларни истеъмол қилиши ҳақидаги хулосаларни эълон қилган. Улар Ўзбекистон носоғлом овқатланиш бўйича олдинги ўринларда туришини ҳам қайд этган. Дарҳақиқат, биз кузатган бир қатор халқ вакилларининг овқатланиши билан таққослаганда бу гапга эътироз билдириб бўлмайди. Чиндан ҳам биз гўштли, қовурилган, ҳазм қилиш қийин бўлган овқатларни кўп истеъмол қиламиз.
Лекин иккинчи томондан, ҳудудларимизда кам таъминланган ижтимоий қатламлар ҳам бор. Улар пенсионерлар, ногиронлар, талабалар, кўп болали ва боқувчисини йўқотган оилалар… Албатта, уларнинг турмуш тарзи ва овқатланиш рационини таҳлил қиладиган бўлсак, ҳаммаси ҳам кўп гўшт еяпти, ҳатто етарли миқдорда гўшт маҳсулотларини истеъмол қиляпти, деб айта олмаймиз.
Демак ҳар бир инсоннинг фикрини ҳурмат қилиш керак. Статистика агентликлари қайдларида келтирилган маълумотларни нотўғри деб бўлмайди. Негаки статистикани аниқлаш вақтида ўша сўровнома ёки ҳисобот олинадиган ҳудуд, соҳа, қатлам – барчаси маълумотларни тўпловчи мутахассисларнинг танлови асосида ўтказилади. Шунинг учун унинг қамрови маълум мавзуда бутун мамлакатдаги аҳволни белгилашга асос бўлолмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳар бир журналист ўз таҳлилини амалга ошириши, бу борада ЮНЕСКОнинг Ташкентдаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон замонавий журналистикасини ривожлантириш маркази томонидан ташкиллаштирилаётган тренингларда қатнашиб, олган билим ва кўникмалари асосида ўзи қизиққан жиҳатларни ўрганиши, мустақил сўровномалар ўтказиб, таҳлилий мақолалар ёзиши мумкин.
Манзура БЕКЖОНОВА
Ўхшаш хабарлар
-
Америкалик муҳандис Темурийлар даврини виртуал реалликда яратмоқчи
-
КИБЕР ЖИНОЯТЧИЛИК ҲУЖУМИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
-
МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ҚУРЪОН КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ
-
Гендер тенгликни таъминлашда фуқаролик жамияти ролини кучайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда
-
Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона ва тўғри йўли