Бугун 24 сентябрь куни Тошкентдаги «Зарафшон» мажмуасида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ҳамкорлигида «Ўзбек киноси кеча ва бугун: муаммолар ва истиқбол» мавзусида ижодий кинофоруми ташкил этилди.
Унда қатнашган киноижодкорлар, таниқли кинорежиссёрлар, киношунослар, давлат ва хусусий киностудиялар раҳбарлари, таниқли ёзувчи ва композиторлар соҳада ечимини кутаётган масалалар ва уларнинг ечими юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Маълумки, кейинги йилларда тарихий фильмлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз ва ҳукумат раҳбарларининг талаби, кенг томошабинлар оммасининг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда Ватанимиз тарихини ҳаққоний акс эттирувчи фильмларни тасвирга олиш бўйича назарий таклифлар ўртага ташланмоқда. Лекин бу борада иқтисодий эҳтиёжлар мавжудлиги ва профессионал кадрлар камлиги сабабли муайян қийинчиликларга дуч келинмоқда.
Хусусусан тарихий мавзудаги фильмларни суратга олишнинг ўзига хос талаблари мавжуд. Асосий муаммо шундаки, тарихий фильмлар ва сериалларни тасвирга олиш катта молиявий харажатларни талаб қилади. Шу муносабат билан тадбирда иштирок этган тажрибали мутахассислар томонидан тарихий мавзудаги фильмларни суратга олишни молиялаштириш ва алоҳида имтиёзлар жорий этиш бўйича таклифлар берилди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Бахтиёр Ихтиёров, Хайрулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Жамилова, Ражаб Адашев, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Зулфиқор Мусоқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев ва бошқалар сўзга чиқишди.
Айтиб ўтилганидек, жаҳоннинг барча телекомпанияларида телесериаллар намойиши эфир вақтининг сезиларли қисмини эгаллайди. Шунинг учун миллий телесериалларни ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонда эса миллий сериалларни ишлаб чиқиш тизимли равишда ташкил этилмаганлиги сабабли телеканалларда эфир вақтининг асосий қисмини хорижий маҳсулотлар эгаллаган. Бунинг салбий томони шундаки, томошабин миллий маданий қадриятлар ўрнига хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг ғояларини ва зарарли оммавий маданият элементларини қабул қилмоқда.
Айтиш ўтилганидек, жаҳоннинг барча телекомпанияларида телесериаллар намойиши эфир вақтининг сезиларли қисмини эгаллайди. Шунинг учун миллий телесериалларни ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонда эса миллий сериалларни ишлаб чиқиш тизимли равишда ташкил этилмаганлиги сабабли телеканалларда эфир вақтининг асосий қисмини хорижий маҳсулотлар эгаллаган. Бунинг салбий томони шундаки, томошабин миллий маданий қадриятлар ўрнига хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг ғояларини ва зарарли оммавий маданият элементларини қабул қилмоқда
Шу сабабли хорижий аудиовизуал маҳсулотлар ўрнига миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини самарали ташкил этиш лозим. Таъкидланганидек ҳозирги вақтда кинематографияда видеографика, компьютер воситасидаги тасвирга олиш технологиялари, видеоэффектлар ва бошқа қимматбаҳо замонавий хизмат турлари пайдо бўлмоқда. Улардан унумли фойдаланиш киномаҳсулотлар сифатини оширишга ҳисса қўшади.
Форум иштирокчилари бу муаммоларни ҳал этиш учун давлат хусусий шериклиги асосида “Миллий сериал” номли продюсерлик марказини ташкил этиш таклифини илгари суришди. Мазкур марказ қошида мавжуд ижодий-техник имкониятларни бирлаштириш, сериаллар ишлаб чиқариш ва намойиш этишда тажрибага эга бўлган хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш зарурлиги айтилди.
Дарҳақиқат миллий кинофильмлар, айниқса болалар учун кино мультипликацим-фанга қизиқтирадиган мультфильмлар яратишда бизда тажрибали мутахассислар етишмайди. Мавон асарлар яратиш бўйича сезиларли ютуқларга эришиш қийин бўляпти. Мутахассислар миллий мультипликацияни ривожлантиришда ҳам жиддий муаммолар мавжудлиги борасида тўхталдилар. Масалан, замон талаблари асосида болалар аҳлоқ-одоби ва тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган, уларни илжуд таълим муассасаларида мультипликаторлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилмаган. Бу борада Камолиддин Беҳзод номидаги миллий дизайн ва рассомчилик институтида аниматорлар тайёрлаш бўйича махсус факультет ташкил этиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Ўзбекистонда мавжуд Киноарбоблар уюшмаси нодавлат ташкилот ҳисобланади. Айни пайтда у ҳеч қандай ташкилот томонидан молиялаштирилмайди ва ўзи маблағ ишлаб топиш имкониятига эга эмас. Ижодкорлар бу уюшмани доимий молиялаштириш механизмини яратишни, масалан уни “Илҳом” фондига бириктириб, профессионал кинематографлар уюшмаси мақомини бериш таклифини билдиришди.
Шу жумладан, соҳада фаолият кўрсатаётган ижодкорларни молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, дам олишини ташкиллаштириш ва зарур имтиёзлар билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.
Форумда ўзбек киносининг асосчиси Худойберган Девонов томонидан ўтган асрнинг бошларида Хива хонлигида суратган олинган тарихий ҳужжатли фильмлар, “Насриддин Бухорода”, “Алишер Навоий”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Шум бола”, “Ёр-ёр”, “Маҳаллада дув-дув гап” ва бошқа фильмлардан лавҳалар кўрсатилди.
Ижодий Форум доирасида яқинда Россиянинг “Киношок” фестивалида «Гран-при»га сазовор бўлган “Иссиқ нон” фильми ижодкорлари тақдирланди.