ЖССТ коронавирус тарқалишини глобал фавқулодда ҳолат дея тан олди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойда коронавирус тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб тан олди, дея хабар берди Таржимон.

«Мен коронавируснинг глобал даражада тарқалиши сабабли халқаро соғлиқни сақлаш миқёсида фавқулодда ҳолатни эълон қиламан», деди ЖССТ Бош директори Тедрос Адхан.

ЖССТ таснифига кўра ушбу ҳолат «бошқа давлатлар учун соғлиқ учун хавф туғдирадиган фавқулодда ҳодиса» деб ҳисобланади ва «халқаро ҳамжамиятдан потенциал равишда ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришни талаб қилади».

Бироқ, ташкилот товарлар ва одамларнинг ҳаракатланишига чекловлар жорий қилишни тавсия этмайди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг баёнотига кўра, дунё мамлакатлари вирусни эртароқ аниқлаш, беморларни изоляция қилиш ва уларнинг ўзагар аро алоқаларини кузатиш чораларини кўрсалар, коронавируснинг тарқалишини тўхтатиш мумкин.

Куни кеча АҚШ ўз ҳудудида биринчи маротаба коронавируснинг одамдан одамга юққанлигини тасдиқлади.

ХХРда коронавирусдан вафот этганлар сони 170 кишига етди. ЖССТ маълумотларига кўра, Хитойдан ташқарида, 18 мамлакатда 98 та юқтириш ҳолати қайд этилган, уларнинг аксариятида карантин жорий этилган. Хитойдан ташқарида қурбонлар йўқ.

29 январь куни Хитойда 7711 та коронавирус инфекцияси билан холат қайд этилди. Вирус бутун Хитой бўйлаб тарқалганлиги маълум бўлди.

Тавсиялар

ЖССТ Хитойга, бошқа мамлакатларга ва халқаро ҳамжамиятга тавсиялар беради.

Хитойга қуйидагилар тавсия этилади:

Фуқароларга вируснинг тарқалиши ва унга қарши курашиш бўйича янги чоралар тўғрисида мунтазам равишда хабар бериб туриш;

Мамлакатда касалликнинг янги ҳолатларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш;

Шифокорларни инфекциядан ҳимоя қилиш чораларини кўринг;

ЖССТ билан биргаликда ҳозирги пайтда вирус авж олиш сабабларини ўрганиш;

Барча инфекциялар ҳақида тўлиқ маълумотни баҳам кўриш;

Халқаро аэропортлар ва денгиз портларида мониторингни давом эттириш.

ЖССТ ушбу вирус дунёнинг исталган нуқтасида тарқалиши мумкинлигини таъкидлайди, шунинг учун барча мамлакатлар бунга тайёр бўлишлари тавсия этилади.

Гарчи ташкилот мамлакатлар ва одамлар ўртасидаги товарлар ҳаракати эркинлигини чеклашни тавсия қилмаса ҳам, баёнотда бундай чекловчи чоралар «баъзи бир ҳолатларда самарали бўлиши мумкин» деган фикр мавжуд. Дастлаб, бу тавсиялар соғлиқни сақлаш тизими заиф ва аҳолиси ночор бўлган мамлакатларга тегишли бўлади.

Халқаро ҳамжамиятни «паст ва ўрта даромадли давлатларни қўллаб-қувватлашга» чақиради, шундагина улар эпидемияни назорат қилиш чораларини кўришлари мумкин.

Янги вирус ҳақида нималар маълум:

2019-nCoV вируси – ҳали одамларга юқмаган коронавируснинг бир вариантидир.

Коронавируслар – 38 турдаги вирусларни ўз ичига оладиган вируслар оиласи, уларнинг олтитаси (ва янги вирус билан – еттитаси) одамга юқади.

Инфекцион белгилари орасида иситма, йўтал, нафас қисиши каби ҳолатлар мавжуд.

Одамларга ҳайвонларга тегинмаслик, қовурилган ёки чала қовурилган гўшт ва тухумлардан тийилиш ва шамоллаган ёки грипп белгилари бўлган одамлар билан алоқа қилмаслик тавсия этилади.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: