Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 13-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2009 йил 2 сентябрда ташкил этилган. Мактаб-интернатни илк битирувчилар 2018-2019 ўқув йилида тамомлади, шудан 78.6 фоиз ўқувчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, талабалик бахтига мушарраф бўлди. Қувонарлиси, ушбу ўқувчилардан икки нафари давлат гранти асосида энг юқори балл тўплаб, биринчи ўринда олийгоҳларга қабул қилинди.
2019-2020 ўқув йилида эса мактаб-интернатнинг 92.4 фоиз битирувчиси ўқишга қабул қилинди. Ушбу кўрсаткич билан мактаб-интернати Қорақалпоғистон Республикаси мактаблари рейтингида 1-ўринни эгаллади.
Мактаб-интернат директори Акбар Райимов ўқувчиларни нафақат олий таълим муассасаларига кириши, балки уларни фан олимпиадаларида ҳам фаол иштирок этиб, муваффақиятга эришишига катта эътибор қаратади:
2019-2020 ўқув йилида мактаб-интернатимизда ўқиш истагини билдириб жами 117 нафар ўқувчилар ҳужжат топширди. Давлат тест маркази ва Республика ташхис маркази томонидан ўтказилган синовлар натижасига кўра, иккала синовдан 70 фоиздан ортиқ натижа кўрсатган 30 нафар ўқувчи 7-синфга қабул қилинди.
Мактаб-интернатида 1 сменада дарс машғулотлари ўтказилади. Асосий дарс машғулотлари тамом бўлгандан сўнг ҳар бир синф ва ўқувчилар алоҳида ўзининг олий ўқув юрти учун танлаган йўналишлари бўйича (иккита фан кўзда тутилган, ҳафтасига ҳар бир фан учун 3 кундан 6 кун, масалан физика ва математика, математика ва инглиз тили, математика ва кимё, кимё ва биология олий таълим йўналиши ва қизиқишига қараб) барча фан тўгараклари ташкил қилинган. Ўқувчиларнинг барчаси асосий дарслар тамом бўлгандан кейин ҳафтасига 6 кун соат 17:00 гача фан тўгаракларига жалб қилинади.
7-синф ўқувчилари билан ишлаш: Ўқувчиларнинг барчаси билан юзма-юз суҳбат ўтказаман. Уларнинг оиласи, қизиқиши ва келажакдаги режалари билан қизиқаман. Таълим муассасамизда синфлар математика ва физика фанига ихтисослаштирилган. Ҳар бир ўқувчининг қизиқишига кўра қайси фан бўйича тўгаракка қатнаши ва қўшимча адабиётлар ўқиши кераклигини белгилаб олганмиз. Ўқувчиларга ўзи қизиққан соҳа бўйича адабиётлар тавсия қиламиз. Ҳафта давомида ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўзлаштириш натижаларини кузатиб, улар билан ўқитувчилар индивидуал ишлашни давом эттиради.
8-синф ўқувчиларига эътибор. 8-синф ўқувчилари билан келгусида қайси касбни танлаши бўйича қайта суҳбат ўтказилади. Уларнинг қайси соҳага қизиқишини аниқлаб, 7-синфда ўқиган адабиётларига қўшимча тарзда яна вазифалар берилди. Бу ўқувчилар билан қайси олийгоҳ талабаси бўлмоқчилиги ҳақида суҳбатлашилиб, йўналиш аниқ белгилаб олинди.
9-синф ўқувчиларининг олимпиадада иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилади. 2019-2020 ҳамда жорий ўқув йилида ўтказилган фан олимпиадасининг туман босқичида ўқувчиларимиз муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижаларга эришди.
10-синф ўқувчиларининг ҳар бир билан ўқитувчилар индивидуал иш олиб боришни йўлга қўйган. Ҳозирги кунда мактаб-интернатида 10 та синфда жами 299 нафар ёшлар таълим-тарбия олиб келмоқда. Уларга билимли ва тажрибали 34 нафар ўқитувчи илм сирларини ўргатиб келмоқда. Физика ва математика ўқитувчиларига дарс соати 1 ставкадан ортиқ берилган. Рағбатлантириш учун физикадан 2 нафар ўқитувчига 0.5ставкадан қўшимча лаборант штатлари берилган. Кимё ўқитувчиларига ҳам худди шундай.
11-синф ўқувчилари дарсдан кейинги вақтини кўпроқ ўзи қизиққан фан тўгараклари хонасида ўтказиши таъминланади. Жумладан, химия-биология, физика ўқув лаборатория хоналари машғулотлар ўтиб, замонавий компьютер техникалари ёрдамида билимини бойитади. Ўқувчиларга ахборот коммуникация технологиялари ва электрон дарсликлар, интернет билан ишлаш имконияти яратиб берилади.
Ўхшаш хабарлар
-
Америкалик муҳандис Темурийлар даврини виртуал реалликда яратмоқчи
-
КИБЕР ЖИНОЯТЧИЛИК ҲУЖУМИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ
-
МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ҚУРЪОН КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ
-
Гендер тенгликни таъминлашда фуқаролик жамияти ролини кучайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда
-
Янги Ўзбекистон тараққиётининг ягона ва тўғри йўли