“4 ёшли боламнинг сочига оқ тушган. Бу нимадан бўлиши мумкин?”
ЭКСПЕРТ: Азиза КАМАЛОВА, педиатр
Ушбу ҳолат энг аввало, наслда учраши мумкин. Шунингдек, аёлнинг ҳомиладорлик пайтида қуйидаги ҳолатларга дуч келишида юз беради:
*ҳомиладор аёлнинг ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида грипп ёки гепатит билан оғриши,
*ҳомиладорликнинг охирги ойларида онанинг сурункали касаллик билан оғриши ва таъсири кучли бўлган антибиотиклар қабул қилиш,
*онанинг буйрак касалликлари билан оғриши.
Тавсия: боланинг юрак-қон томир тизими, ошқозон-ичак, жигар ва буйрак, шунингдек, қалқонсимон без фаолиятини атрофлича текшириш керак.
Бундан ташқари, болада оқ соч толаларининг пайдо бўлишига витамин етишмовчилиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Аммо унга витаминларни фақат шифокор буюриши шарт. Уй шароитида селдир ва сабзи ширасини 2 ош қошиқдан овқатлар орасида ичириш, кунора бир дона тухум сариғи, ҳафтада бир марта мол жигари, анор, қизил олма тановул қилиш керак.
Болани чўмилтиришдан олдин бошига кунжут ва зайтун мойи суртилса ва 15 дақиқадан кейин болалар шампунида соч ювилса яхши фойда беради.