Умуман пандемия даврида хулосасига кўра, кексалар ўзининг, ота оналар болаларининг соғлиғи ҳақида ҳар қачонгидан кўпроқ ҳавотирлана бошлади.
Хўш, ҳавотир ўзи нима, у қандай намоён бўлади, бу ҳолатни қандай енгиш мумкин?
Ҳавотир нима?
Ҳавотир шунчаки стресс ёки безовталик эмас. Булар вақти-вақти билан кузатиладиган табиий реакциялар бўлиб, ҳатто фойдали ҳам бўлиши мумкин.
Аммо мунтазам хавотир ҳисси худди ҳеч аримайдиган қўрқувга ўхшайди. Агар у кучайса, бутун ҳаётингизга эга чиқиши, рисоладагидек ҳаёт кечиришингизга ҳалал бериши мумкин.
Ҳавотир доимий тарзда нимадандир қўрқишингиз, чарчоқ ва диққат жамлай олмасликка сабаб бўлади. Бу ўз навбатида уйқунинг бузилиши ва тушкунликни пайдо қилади.
Танада ҳам кўп ҳолларда симптомлари намоён бўлади, масалан, юракнинг тез уриши, тез нафас олиш, қалтираш, терлаш, ланжлик, ич кетиши ва кўнгил айниши.
Ҳавотир турли шаклларда ва даражаларда — енгилдан ўта оғиргача бўлиши мумкин.
Ҳар 10 одамдан биттаси ҳаётида бир марта бўлса ҳам ҳавотир ёки фобияни бошдан кечиради, аммо буни даволашга уринмайди.
Нима қилиш керак?
Психиатрлар бу борада айрим тавсияларни беради:
- дўст ёки қариндошга айтиш
- қўллаб қувватловчи онлайн ёки офлайн гуруҳларга қўшилиш
- хотиржамлаштирувчи машқларни бажариш.
Жисмоний машқлар, йога, ўқиш ва мусиқа тинглаш каби фаолиятлар ҳам ёрдам бериши мумкин.
Болалар ва ўсмирларчи?
Бу муаммо болаларга ёшига қараб турлича таъсир кўрсатади.
Тадқиқотларда болалар ва ўсмирларни қўллаб қувватлаш учун бешта тавсия ишлаб чиқилган:
- Уларни эшитинг: Улар ўз ҳиссиётлари ҳақида эркин гапира олиши учун улардан мунтазам шаклда аҳволларини сўранг.
- Улар ҳаётидан четда турманг: Уларнинг қилаётган ишига, улар учун муҳим нарсаларга қизиқиш билдиринг.
- Кунлик ижобий режимни сақлашларига кўмак беринг: Уларга ижобий маънода ўрнак бўлинг, ухлаш, овқатланиш ва машқ қилиш вақтлари тартибли бўлишига кўмак беринг.
- Уларнинг қизиқишини рағбатлантиринг: Фаол, ижодкор бўлиш, янги нарсаларни ўрганиш ва муайян жамоанинг аъзоси бўлиш уларнинг руҳий саломатлиги учун фойдалидир.
- Уларнинг гапларини жиддий олинг: Уларнинг гаплари қадрланишини амалда кўрсатинг, уларга қийин ҳиссиётлардан ўтиб олишига кўмак беринг.
Ҳавотирнинг сабаблари
Соғлиқ ва пулдан тортиб иш, мактаб ёки муносабатлардаги ўзгаришларгача, бари ҳавотирга сабаб бўлиши мумкин.
Пандемия даврида яна бошқа сабаблар ҳам пайдо бўлди: масалан вирус юқтириб олишдан, бошқа одамларга касаллик юқтиришдан қўрқиш, ниқоб тақиш, нормал ҳаётга қайтиш ва келажакда нималар бўлишидан ҳавотирлар. Карантин юмшатилгандан бери бу ҳавотирларга барҳам берилди.
Кимлар хавф гуруҳига киради?
Ҳавотир кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Ҳозирги вақтда кўп одамлар ўз ҳаётлари борасида ҳавотир ҳис қилмоқда.
Ҳаётингизда юз берган исталган нарса — катта ўзгаришлар, жароҳатловчи ҳодисалар, барчаси сизни ҳавотирга мойил қилиб қўяди.
Руҳий саломатликда муаммо бўлиши одамни янада кўпроқ ҳавотир ҳис қилишига сабаб бўлади. Шунингдек, қанчалик серҳавотир бўлишингиз сабаби ирсиятингизга ҳам бориб тақалиши мумкин.
Ўсмирлар, ёшлар, махсус таълим олиш талаб қилинадиганлар ва камбағал оилалардан чиққанлар кўпроқ ҳавотирга мойил бўладилар.