Витаминлар етишмаса, дори ичишга шошилманг

Кўпинча фасллар алмашинганда одам организмида витамин танқислиги сезилади. Бу ҳолат кўпинча тўлақонли овқатланиш рационига амал қилмайдиган, вақтида овқатланмайдиган ва мева-сабзавотларни, дуккаклиларни севмайдиган инсонларда кузатилади.

Бу ҳол сиздаги кўз ёшланиши ва хиралашиши, хотира бузилиши, уйқучанлик, тери ёрилиши, тирноқ ва сочларнинг мўртлашуви, юз рангпарлиги кўринишида намоён бўлади. Бундай вақтда дориларга ружу қўйманг. Шунчаки қандай витамин қайси маҳсулотда борлигини билиб олинг ва ушбу маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилинг.

Эксперт: Собир Ҳамидов, шифокор ва табиб
  • B1 витамини камайиб кетса, кишида паришонхотирлик рўй беради. Хотира пасаяди, тез шамоллайдиган бўлиб қолади ва иштаҳа бўғилади. Бу дармондори гўжа ош, сули, арпа нон, қўй гўшти, тарвуз, қулупнайда бўлади.
  • В2 витамини танқис бўлса, кўз ёшланаверади, камқонлик келиб чиқади, киши дармонсизланади. Лаблари бичилиб кетадиган бўлиб қолади, лаблар устида ажинлар ҳам пайдо бўлади. Бу витамин тухум, қўй гўшти ва пишлоқда бор.
  • Б3 витамини пигментация учун жавобгар. У етишмаса соч оқаради. У барча турдаги ўсимлик ва гўштларда бўлади.
  • B4 витамини ҳужайралараро сигналларни бошқаради, жигардан ёғларни ҳайдашга жавоб беради. Ёғ балансини сақлаб, юрак-қон томир тизимини қўллаб қувватлайди. Гўштда, асосан жигар ва буйракда, балиқ, творог, пишлоқда, дуккаклиларда, карам, исмалоқ, помидор ва сабзи таркибида бу витамин кўп бўлади.
  • В5 витамини ичаклар учун кераклидир. У гемоглобин, ёғ, углевод, оқсил ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этади, диққатни яхшилаб, қувватни оширади. Бу витамин донли маҳсулотларда (сули, гречка), дуккаклиларда, хамиртуруш, жигар, ёғли балиқ, мол гўшти, брокколи, пиёз, тухум, помидор, картошка, қора нон, ёнғоқ, қўзиқорин, сут, авокадо, туршак, хурмо таркибида сақланади.
  • В6 витамини асаб тизими ва оқсиллар алмашинуви учун зарур. Бу дармондори камайиб кетиши натижасида кишининг юраги ўйнайдиган бўлиб қолади. Бу дармондори арпа нон, карам, жигар, сут, картошка, сабзи, тухум, сариёғ, гуруч, буғдой, сабзи, қовоқ, сузма, пишлоқ ва балиқда мавжуд.
  • Б9 витамини барча ички органлар соғлиги, тери қуримаслиги ва соч тўкилмаслиги учун зарур. Бу витамин лавлаги, тарвуз, қовун, творог, олма, сабзи, карам, тухум ва пиёзда кўп бўлади.
  • В12 витамини организмда кам бўлса, камқонлик, тилнинг шишиши ва яллиғланиши, диққатнинг бузилиши, хотира ёмонлашуви, холсизлик, озиб кетиш кузатилади. В12 витамини сут, пишлоқ, гўшт, жигар, буйрак, тухум сариғи таркибида бўлади.

Фарангиз АТАБАЕВА тайёрлади

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: