Мустақил Ўзбекистон тарихидаги биринчи ГЭС фойдаланишга топширилди

Туябўғиз сув омбори қошидаги янги қурилган кичик ГЭС ўн тўрт ой ичида битказилди. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ўз интервьюсида маълум қиишича илгари бундай иншоот барпо этиш учун камида уч йил вақт сарфланар эди.

ГЭС лойиҳавий қиймати 15,8 миллион долларга тенг. Шундан 8,1 миллион доллари ХХР «Эксимбанки» томонидан молиялаштирилди.

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани, айниқса, Туябўғиз қишлоғи аҳолиси янги ГЭСнинг ишга туширилганидан жуда хурсанд. Сабаби, энди улар чироқ ўчишидан хавотир олишмаса ҳам бўлади.

Янги ГЭСнинг умумий қуввати 11,4 МВтга тенг. мутухассислар бу йили ўртача 41,2 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, Бир минг олти юз хонадоннинг электр токига бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланади, деганидир.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 37 та ГЭС фаолият кўрсатаётган эди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: