ТЎЙ ДЕБ, ҚАРЗГА БОТМАНГ!


Ортиқча
дабдаба ёшларнинг бахтини зое қилаяпти

Ўзбек халқининг энг севимли маросимларидан бири – тўй. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бу анъана халқимизнинг шодлик ва қувонч тимсоли ҳисобланади. Аммо охирги йилларда баъзи тўйлар обрў кўрсатиш воситасига айланиб, ортиқча харажатлар билан ўтмоқда.

Одамлар нима деркин?” 

Маҳалла ёшларидан бири шундай дейди:

Бизга тўй қилишдан кўра, уй-жой олган яхши эди. Лекин ота-оналаримиз “Одамлар нима дейди?” деб, ресторанда тўй қилиб беришди. Ҳозир эса қарзини қайтариш учун ойим билан дадам тиримсиз ишлаб чарчаб қолишяпти…

Бу каби воқеалар республикамизнинг барча ҳудудларида учраб турибди.

Бухородагишоҳонатўйнинг оқибати

Бухорода ўтган йили бир йигит уйланди. Ота-онаси обрў учун катта ресторанда тўй қилди. Бир кечага фалон пул харажат қилинди. Маблағнинг катта қисми банк кредити ҳисобидан тўланди.

Тўйдан кейин ёш оила кредит тўловидан бош кўтаролмади. Ортиқча босим сабаб тортишувлар кўпайди, ҳатто оилада инқироз юзага келди.

Ортиқча харжатлар сабаб оиланинг кредит тўлови ёшлар ҳаётига оғир юк бўлди. Бир йил ўтмасдан янги оилада зиддиятлар бошланди. Яқинларидан бири шундай деди:

Тўйимиз шу қадар шоҳона бўлгани билан, ҳали-ҳануз қарздан бошимиз чиқмаяпти. Шунча пулга уй ёки машина олиб қўйсак, болаларга ёрдам бўларди”.

Қўшнисининг гапи:

Тўйда кўпчилик ҳайратланди, лекин икки ой ўтмай оилани қарз қамраб олди. “Ҳаммада – пулни қаердан топамиз?” деган ташвиш. Бу каби ташвишлар икки ёшга бахтли бўлишга ҳалал беради.

Нуроний отахоннинг маслаҳати

Маҳаллада обрў-эътибор қозонган 65 ёшли отахон шундай дейди:

Биз ёшлигимизда тўйларимиз содда ўтарди. Биргина қўй сўйиларди, бир қозон ош пишириларди, оғзи теккан барча дуо қиларди. Ҳеч ким тўй қилишда ким ўзарга ўйнамасди. Асосийсиикки ёш бахтли бўлиши муҳим эди. Ҳозир эса исроф, дабдаба орқали бахт топаман деб адашишяпти”.

Ёшларнинг фикри

Бугунги ёшлар анъаналарни ҳурмат қилади, лекин уларнинг кўпчилиги ортиқча харажатларга қарши. Менимча, 500 киши чақирилган тўйдан кўра, 50 киши самимий йиғилган тўй-маросим яхши. Қолган маблағ уй ёки таълимга сарфланса, ёшларга катта ёрдам бўлади.”

Кераксиз урф-одатлар

Ҳозирги кунда баъзи тўйларда қимматбаҳо тортни кўтариб кириш, пул сочиш мусобақаси кенг тарвалган. Қўшиқчи ва шоуменларга ортиқча маблағ сарф қилиш одатга айланди.

Аммо бу нарсалар оилага обрў эмас, фақат қарз ва ташвиш олиб келмоқда.

Нима қилиш мумкин?

Ҳозирга вақтда давлатимиз раҳбари томонидан тўйларда кераксиз тадбирларни ва меҳмонлар сонини қисқартириш бўйича кўрсатма берилган.
Ёшларга молиявий саводхонликни ўргатиш,
маҳалла ва жамоатчилик ўртасидаги фаолликни кучайтириш чоралари яхши натижа бермоқда.

Аслида тўйбахт, қувонч  маросими бўлиши керак. Ортиқча дабдаба учун қилинган қарздорлик эса ёшларнинг келажагига оғир юк бўлади. Жамиятда содда тўй қилиш ва бу борада танловни ёшларнинг ўзига қўйиб бериш вақти келди.

 Зебонисо РАСУЛОВА, ЎзЖОКУ талабаси

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: