Винницада 60 дан ошган хонимлар орасида гўзаллик танлови ўтказилди

Украинанинг Винница шаҳрида 60 ёшдан ошган аёллар орасида «Госпожа 60+» гўзаллик танлови ўтказилди.

«Корреспондент.net» интернет нашри хабарида ёзилишича мазкур танловда саккиз нафар аёл иштирок этган.

Уларнинг энг кичиги «60 ёшлар атрофида», энг каттаси эса 80 ёшда бўлган. Танловга тайёргарлик ишлари бир неча ой давом этган. Айни тадбир куни эса зал томошабинларга лиқ тўла бўлган.

Танлов қоидалари бошқа ҳар қандай гўзаллик танловлар каби деярли бир хил: ўзини таништириш, миллий кийим ва кечки либосларда саҳнага чиқиш ҳамда тайёргарликсиз бошловчининг саволларига жавоб бериш.

«Госпожа 60+» номига Татьяна Чикирякина, «Вице-Дам 60+» номига эса Анна Плотицкая сазовор бўлган.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан шунингдек, «Бетакрор хоним», «Иқтидорли хоним», «Сирли хоним», «Дилбар хоним» каби номинациялар бўйича ҳам ғолибларни аниқланган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: