Халқимиз кутган фильмлар яратилмоқда

Ижтимоий тармоқларда ўзбек киноларининг савияси тушиб бораётгани ҳақидаги эътирозларга кўзимиз тушади. Бу эътирозларга маълум бир даврда кинотеатрларда тинимсиз намойиш этилган, соҳага алоқаси бўлмаган одамлар томонидан ишланган фильмлар ҳам сабаб бўлганини айтиш лозим.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан миллий кинофильмлар ишлаб чиқариш жараёни жадаллашмоқда. Соҳада амалга оширилаётган ишлардан бош мақсад — халқимиз учун манзур бўладиган киноасарларни ишлаб чиқаришдир.

Бугунги кунда матбуотда, ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида ўзбек киноларининг савияси тушиб бораётгани ҳақидаги эътирозларга тез-тез кўзимиз тушади.

Одатда эътироз билдирган кинотомошабинлар ўз фикрларини мисоллар билан далиллашмайди. Умумий тасаввур ва фикрлар жамиятда акс-садо беради ва бугунги аксарият томошабинларда миллий кинофильмларга нисбатан совуққон кайфият пайдо бўлади. Шунингдек, бу каби эътирозларга маълум бир даврда кинотеатрларда тинимсиз намойиш этилган, соҳага алоқаси бўлмаган одамлар томонидан ишланган фильмлар ҳам сабаб бўлганини айтиш лозим.

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан миллий кинематография соҳасини ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу эътибор самараси ўлароқ, «Исломхўжа», «Абу Исо Муҳаммад Термизий», «Саид билан Саида», «Берлин-Оққўрғон», «Иссиқ нон» каби бадиий фильмлар яратилди. Ушбу картиналар киношунослар эътирофига сазовор бўлди, томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. «Абу Исо Муҳаммад Термизий», «Берлин-Оққўрғон», «Иссиқ нон» фильмлари халқаро кинофестивалларда иштирок этиб, кўплаб ютуқларга эришди.

Айни пайтда «Қўқон шамоли», «Авлоний», «Биринчи август» каби бадиий фильмларининг премъерасига тайёргарлик кўрилмоқда. Тез орада «Ибрат», «Муҳаббат баҳори», «101-рейс», «Рангсиз тушлар» картиналари ҳам халқимиз эътиборига ҳавола этилади.

Ушбу картиналар халқимиз кутган миллий фильмлар бўлишига умид қиламиз ва барча кинотомошабинларни яқинлашиб келаётган премьераларга чорлаймиз.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: