Полда ухлаш фойдалими?

Текис ва қаттиқ пол устида ўрин тўшаб ухлаш умуртқа поғонасини тўғрилашга ва елкаларни керакли даражада текислашга имкон беради. Шу боис шифокорлар умуртқа поғонасида муаммоси бор беморларга полда ухлашни маслаҳат беришади.

Полда ухлаётганда тана ҳолатини доимий равишда ўзгартириб туриш лозим. Бу билан биз мушаклар ва капилляр қон томирлар сиқилиб қолмаслигини таъминлаймиз. Кўпчилик бир марта полда ухлаб кўргач, ўзини яхши ҳис қилаётганини, кучга тўлганини айтади.

Ерда ухлаш учун махсус тайёргарлик кўриш керак. Юмшоқ ўринни қаттиқ полга алмаштириш жараёнида маълум бир қоидаларга амал қилиш лозим.

* Эндигина ерда ётишни бошлаётганлар орқа томони билан ухлашни ўрганишлари лозим. Ён томон билан ухлаш оқибатида мушаклар ва қон томирлари қисилиб акс таъсир – умуртқа қийшайиши юзага келиши мумкин. Шунинг учун қанчалик қийин бўлса ҳам чалқанча ётиб ухлашга ҳаракат қилиш керак.

* Полни доимий равишда тозалаб туринг, чунки сиз энди пастда нафас оласиз, у ерда эса ҳамиша чанг бўлади.

* Ерда ётишингиздан яқинларингизни огоҳлантириб қўйинг. Акс ҳолда кечаси чироқ ёқмай ҳожатга чиқиб келадиганлар устингиздан босиб ўтиши мумкин.

* Совуқ мавсумда жойингизни қалинроқ қилиб тўшанг. Бу орқали шамоллашдан ўзингизни асрайсиз.

* Бўйин суякларингизга ортиқча босим тушмаслиги учун бошингизга, аниқроғи бўйнингизга валиксимон ёстиқ қўйиб ухланг.

Агар ҳали ҳам полда ухлашдан қўрқаётган бўлсангиз-у умуртқа поғонангиздаги муаммолар сизни тинч қўймаётган бўлса, ётоқ мебелингизга текис тахта қўйиб ухлашга ҳаракат қилинг. Ёки қаттиқ тўшак сотиб олинг. Бу сизга ўз одатларингизни ўзгартирмаган ҳолда қаттиқ юзада ухлашингизга ёрдам беради.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: