Алишер Усмонов қийналиб қолган олимнинг Нобель мукофотини сотиб олиб, ўзига қайтариб берди

Алишер Усмоновни яхши биладиган одамларнинг айтишларича, “хайр-эҳсон қилиб яшаш унинг қон-қонига сингиб кетган”.

Нобель мукофоти медали билан боғлиқ воқеа Алишер Усмоновнинг ҳомийлик борасидаги ёндашувининг ажойиб намунасидир. Генетик олим Уотсон 1962 йилда шериклари Френсис Крик ва Маурис Уилкинс билан биргаликда ДНКнинг икки қаторлик тузилишини кашф этгани учун тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эди. Уотсон ўзи узоқ вақт ишлаган Лонг-Айленддаги “Колд Спрингс Харбор” лабораторияси учун пул топиш мақсадида ўз медалини сотишга тайёр эди.

Медаль Нью-Йоркдаги “Кристис” кимошди савдолари уйида номаълум харидорга 4,1 миллион доллар эвазига сотилди. Кейинчалик бу Алишер Усмонов экани маълум бўлди. Саховатли бизнесмен “таниқли олимни ўз ютуқлари учун олинган медалини сотадиган ҳолатга тушишига йўл қўйиб бўлмайди» деди ва ДНК тузилишини кашф этгани учун мукофот унинг ўзида қолиши керак”, деб медални олижаноблик билан Уотсонга қайтариб берди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: