11 июнда Истанбулдан Урганчга илк парвоз амалга оширилади

Жорий йилнинг 11 июнь куни «Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси орқали Истанбулдан Урганчга илк парвозни амалга оширади. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Учиш ва қўниш маҳаллий вақт билан: Истанбул-Урганч йўналиши бўйича учиш 02:10, қўниш 07:55. Самолёт қўнганидан кейин тантанали кутиб олиш маросими ўтказилади. Урганч-Истанбул қайтиш сафари эса маҳаллий вақт билан: учиш 09:15, қўниш 11:35 вақтида амалга оширилади.

Аввалроқ Истанбулдан Фарғонага илк парвоз амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун: «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркиянинг «Turkish Airlines» авиакомпаниясига «Истанбул —Урганч — Истанбул» ва «Истанбул — Фарғона — Истанбул» йўналишларида мамлакатимизга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: