Калифорния аҳолиси товуслар ҳужумига дуч келишди

Пандемия пайтида қушлар сони кўпайган ва улар юзлаб одамларга ташлангани тўғрисида хабарлар келиб тушган.

Маълум бўлишича, товуслар уй томларидан ҳовлига тушмоқда ёки пиёдалар йўлаги бўйлаб сайр қилмоқда. Улар, шунингдек, қаттиқ шовқин солиб, боғлардаги ўсимликларини пайҳон қилмоқда.

Аҳолининг сўзларига кўра, тўхтаб турган автоуловларда ўз аксини кўрса ғазаб билан машинага ташланишади.

Лос-Анжелес округи кузатув кенгаши қушларни боқиш тақиқини ва 1000 доллар жарима ёки олти ойлик қамоқ жазосини қўлламоқчи. Ёввойи табиат мутахассисларининг таъкидлашича, ҳозирда штат аҳолисининг 70 фоизи улардан нафратланади ва улардан қутулишни истайди ва 30 фоизи қушларга қарши эмас.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: