Вакцина олиб, иммун ҳимоядаман, деб хулоса қилишга шошилманг

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши вакцина олгандан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлиши ҳақида маълумот берди:

— Коронавирусга қарши вакцинани 1-босқичини олганларда иммунитет ҳужайралар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2- ёки 3-босқич) вакцинани олгандан 30-60 кунлар, баъзиларда эса 90 кун оралиғида эришилади.

Бу иммун тизими неча кун ёки йил сақланиши бўйича бутун дунёда ва ўзимизнинг олимлар ҳам назорат қилиб бормоқдалар. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларнинг сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар берилади.

Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилиниб борилмоқда. Шунга кўра, улар баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади деб хулоса қилмоқдалар.

Шунга қарамай, вакцина олаётганлар ва олганлар билишлари керакки, вакцина олиб, иммун ҳимоядаман, деб хулоса қилишга шошилманг. Пандемия тугагани йўқ, кўриб турганингиздек, тўлқинлар пайдо бўлиб турибди. Шунинг учун доимий карантин қоидаларига риоя қилиш барча инфекцион касалликдан сақлайди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: