Жазирамада иссиқ урмаслиги учун нима қилиш керак?

Жазирама иссиқ – ҳавонинг бир неча кун давомида 10 ва ундан ортиқ ҳароратга кескин кўтарилиши билан тавсифланади.
Иссиқлик олишнинг критик ҳолати жазирама иссиқда узоқ муддат бўлиш натижасида офтоб уриши ёки юрак фаолиятининг бузилиши оқибатида юзага келади. Тананинг қизариб кетиши, кучли чанқаш, қақраб кетиш иссиқлик уришининг асосий белгиларидан ҳисобланади. Кейинчалик юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши, ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

Жазирама иссиқ пайтида қандай ҳаракат қилиш керак?
Ҳарорат кўтарилганда иссиқдан панага ўтинг. Ҳаво ўтадиган оч рангдаги кийим (пахта матосидан тайёрланган) кийиш тавсия этилади. Бош кийимни ҳам кийишни унутмаслик лозим.

Кўп сув ичиш – сув ичиш организмнинг ҳаёт фаолиятини яхшилайди. Иссиқ пайтида ҳар куни суюқлик ичиш миқдорини ошириш керак.

Оддий ичимлик суви истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Пиво ва бошқа алкоголь ичимликлар организмни ёмонлашишига олиб келади.

Жазирама иссиқ пайтида соат 12.00 дан 16.00 га қадар кўчага чиқмаслик ва очиқ қуёшда юрмаслик тавсия этилади.

Кунни шундай режалаштириш керакки, жазирама иссиқ вақтини уй ёки ишхонада ўтказиш даркор.

Тез-тез душ қабул қилинг. Душ қабул қилиш тананинг нафас олиш тизимини яхшилайди. Сув хона ҳароратида бўлиши керак. Сувни кучли совутиш оқибатида ҳароратнинг кескин ўзгариши зотилжам касаллигига йўл очиб беради.

Жазирама иссиқ урганда зудлик билан соя жой, шамол бор жойга ўтинг ёки душ қабул қилинг. Танани совитиш муҳим ҳисобланади.

Овқатланиш тартибини ўзгартиринг. Иссиқ пайтида совуқ овқатлар, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Овқат албатта, тузли бўлиши даркор, чунки ҳаво ҳарорати юқори бўлганда одам организмидан кўп миқдорда натрий чиқиб кетади.

Синтетик материалдан кийим кийишдан сақланинг. Табиий маҳсулотлар – пахта, ипак толаларидан тайёрланган кийимлар иссиқ ҳавода қулай. Кепка, панама ёки шапка кийинг. Маълумот ўрнида айтиш керакки иссиқ уриши асосан бошнинг исиб кетишидан бўлади.

Бундай иссиқда кондиционерсиз жуда қийин. Кондиционер бор хонада бўлганингизда унинг рўпарасига ўтирманг. Кондиционернинг ишлаши жараёнида қанчадан-қанча бактериялар совуқ ҳаво билан бирга хонада ҳайдалиб, сурункали бронхит ва пневмонияни қўзғатади.

Тана ҳароратиниг совуши қўл ва оёқ мушакларини тортилишига олиб келади. Иссиқ уриши аломатларидан (умумий чарчаш, бош оғриғи, ҳушни йўқотиш, юз терисини қизариб ёки оқариб кетиши, пульс меъёри бузилиши) терлаш натижасида инсон организмида сувга эҳтиёж кўпаяди, шу сабабли 80-100 мл. миқдорида сув ичиш, сувни оғиз бўшлиғида бир оз ушлаб туриш, баданни совитиш, сояга ўтиш, баданнинг очиқ жойларини хўллаб ювиб туриш лозим.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: