Қандай маҳсулотларни иситиб бўлмайди ?

Микротўлқинли печь – олдинроқ тайёрлаб қўйилган маҳсулотларни бир зумда иситиб дастурхонга тортиш учун қулай ва ишончли ёрдамчи. Аммо, барча маҳсулот ва овқатларни ҳам унда иситиб бўлмайди, бунда улар нафақат ўзининг фойдали жиҳатларини йўқотади, балки организм учун зарарли моддага айланиши ҳам мумкин.

Товуқ гўшти. Бу маҳсулотни иситганда унинг таркибидаги оқсил структураси ўзгаради, бу эса овқат ҳазм қилиш тизими бузилишига олиб келиши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам салатларда товуқ гўшт совуқ ҳолда ишлатилади.

Лавлаги. Бу сабзавот карам шўрвага қўшиб, узоқ қайнатилганда ҳам ўзининг фойдали витаминларини сақлаб қолади, аммо лавлаги таркибида нитратларни сақлагани учун, у аралаштирилган маҳсулотларни қайта иситиб истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Диетологлар лавлагини янги пиширилганида истеъмол қилишни маслаҳат беришади.

Тухум. Омлет ёки қовурилган тухумни иситиш унча-мунчанинг хаёлига келмаса-да, билиб қўйган яхши: микротўлқинли печда иситилган тухум заҳарга айланади. Шунинг учун ҳам уни пишиши билан ёки совуқ ҳолида тановул қилиш керак.

Қўзиқорин. Бу маҳсулот оқсил ва аминокислоталарга бой бўлса-да, организм томонидан доим ҳам ҳазм қилинмайди. Қайта иситилганда қўзиқорин таркибидаги оқсил ўз тузилишини ўзгартиради, бу эса қориннинг дам бўлиши ёки оғриқларга олиб келиши мумкин.

Гуруч. Қатор аминокислоталар ва витаминлардан ташқари гуруч таркибида қайнатилганда ҳам йўқолмайдиган бактерия спормалари сақланади. Агар пиширгандан сўнг гуруч хона ҳароратида узоқ вақт қолса, зарарли микроорганизмлар тезлик билан кўпайишни бошлайди, бу эса овқатдан заҳарланишга олиб келиши мумкин. Яхшиси, қайнатилган гуручни бир соатдан узоқ совуткичсиз сақламанг.

Картошка. Истилган картошка ўзининг таъми ва фойдали сифатларини йўқотади, айрим ҳолларда, масалан, хона ҳароратида фольгага ўраб сақланган картошка ботулизмга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун қовурилган картошка ёки пьюрени дарҳол истеъмол қилиш керак.

Сельдерей. Бу ўсимлик шўрвалар учун айни муддао, аммо микротўлқинли печда иситилмаса агар. Сльдерей катта миқдордаги зарарсиз нитратларни сақлайди, қйта иситиш жараёнида улар заҳарли нитратга айланиши мумкин.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: