Бунга ўхшаган тизимлар ривожланган давлатларда жорий этилган ва яхши самара берган. Буюк Британияда “Oyster card”, Японияда “Suica”, АҚШда “Metro Card”, Жанубий Кореяда “T-money”, Италияда “Integrato”, Сингапурда “EZ Link”, Россияни “Тройка” тизими шулар жумласидан.
Келгуси йилдан бошлаб тизимда янгилик бўлиши кутилмоқда. Хуллас бу лойиҳа жорий этилса бир марта 1400 сўм тўлаб, бир нечта транспорт турида автобус+метрода юриш мумкин. Бунда ҳар хил мисол учун талабаларга, тунда ишловчиларга ёки қисқа масофада юрувчиларга мос тарифлар яратилади.
Демак, Сергели-Юнусобод йўналишида автобусга чиққан йўловчи саноқли бекат юрса 600 сўм, охирига қадар борса 1400 сўм тўлайди. Ҳар бир мижоз ўзига қулай тарифни танлаши ва фойдаланиши мумкин. Бунинг учун йўл карталари харид қилса кифоя.
Бунинг учун автобусларнинг ҳар бир эшигига навигатор қўйилади. Унинг ишлаш тезлиги бир дақиқадан ҳам қисқа бўлиб, йўловчи учун ноқулайлик келтирмайди.
Бу тизим йўловчига ҳам, ҳайдовчига ҳам қулай бўлиши айтилмоқда.