
Олимлар саратонга қарши курашда табиий “қотил” ҳужайралардан фойдаланиб, дунёда илк вакцинани яратишга умид қилмоқдалар.
Саутҳемптон университети иштирокидаги дастлабки тадқиқотларга кўра, бу ҳужайралар тана иммун тизимининг бир қисми бўлиб, саратон ҳужайраларидаги оқсилни танийди ва уларга ҳужум қилади.
Профессор Салим Хаку таъкидлашича, XPO1 деб номланувчи оқсил саратоннинг кўплаб турларида хавфли ҳужайраларнинг назоратсиз кўпайишига имкон беради. Аммо унинг ўзи саратонга қаршилик қилиши мумкин.
Тадқиқотда фаол “қотил” ҳужайралар иштирокида саратонга чалинган беморларнинг омон қолиш даражаси сезиларли даражада яхшилангани маълум бўлди. Бу тадқиқот XPO1 оқсилини нишонга олиш орқали хавфли ҳужайраларни фаоллаштириш усулини аниқлаган биринчи тадқиқотдир.
Олимларнинг таъкидлашича, “қотил” ҳужайралар ёрдамидаги даволаш усули жигар, бош ва бўйин, эндометрий, қовуқ ёки кўкрак саратони билан курашиш ҳамда хавфли касалликка қарши вакцина ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.
Тадқиқот ҳаммуаллифи Австралиянинг Монаш университети профессори Ральф Шиттенхельм шундай дейди: “Умид қиламизки, анъанавий даволаш усуллари муваффақиятсизликка учраган ҳолларда бу усул саратонни индивидуаллаштирилган шаклда даволашга ёрдам беради”.
Ҳозирда саратоннинг бир қатор турларига қарши курашда фойдаланиладиган вакциналар халқаро тадқиқотларда синовдан ўтказилмоқда.
Гулшан тайёрлади
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Дунё халқлари Янги йилни қандай кутиб олади?
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?