Аниқ ташхисни билиш учун шифокор билан маслаҳатлашиш жуда муҳим, аммо соч тўкилиши олдини олиш учун қуйида келтирилган 6 табиий усулни тавсия қиламиз. Улар тамоман хавфсиз ва ножўя таъсир кўрсатмайди.
1. Энг яхши соч воситалари ва муолажаларидан фойдаланинг
Сочни мунтазам равишда бўяш ва доимий кимёвий муолажалар сочларга ножўя таъсир қилади ва сочларнинг аста секин тўкилишига олиб келади. Агар сиз ушбу муаммога дуч келсангиз, авваламбор бош терисида намликни йўқотмайдиган енгил шампун ва кондиционерларга ўтинг. Ювилгач сочингизни ҳавода қуритинг ва жингалак қилиш ёки текислаш учун қисқичлардан фойдаланманг.
Агар сочингизни бўямоқчи бўлсангиз, таркибида аммиак, пероксид ёки бошқа зарарли кимёвий моддалар бўлмаган органик соч бўёқларини танланг. Шу билан бирга, сочларнинг илдизларига жуда кўп босим ўтказадиган қаттиқ турмаклардан воз кечинг.
2. Овқатланиш режимини ўзгартиринг
Тадқиқотчилар маълум озуқа моддаларининг етишмаслиги соч тўкилишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Озиқ-моддалар етишмовчилиги тўхтатиш учун мувозанатли парҳезга эътибор беринг. Тўлақонли оақатланиш ва рационла А витамини бўлган маҳсулотларнинг етарли истеъмол қилиниши сочларнинг ўсишини тезлаштиради ва бош териси соғлом бўлишини таъминлайди.
Сочингиздаги фолликулалар асосан кератин деб аталадиган оқсилдан ташкил топганлиги сабабли уни истеъмол қилиш ҳам соч тўкилиши олдини олишга ёрдам беради.
3. Таомномага озиқ қўшимчаларни қўшинг
Агар парҳезингизда муаммо бўлса, бўшлиқларни тўлдириш учун кунига поливитамин препаратларини қўшишни ўйлаб кўринг. Олимлар А, B, C, D витаминлари, селен, темир моддалари бўлган препаратлар ҳужайралар алмашинувига, шу жумладан сочларнинг ўсиши ва сақланиб қолишига яхши ёрдам беришини аниқлади. Соч тўкилишини яхшилаш билан боғлиқ бўлган бошқа қўшимчалар ҳам бўлиб, улар соч ўсишини рағбатлантирадиган муҳим фитокимёвий моддаларни ўз ичига олади. Эркакларда соч тўкилишини секинлаштирадиган, ёшга қараб тестостерон миқдорини сақлаб туришга ёрдам берадиган дори дармонлар ҳам мавжуд.
4. Эфир мойларидан фойдаланинг
Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маълум эфир мойлари алопеция билан оғриган одамларда сочларнинг сифатини яхшилайди. Хусусан, садр дарахти ёғини лаванда ва бибария билан биргаликда терисига ишқалаш тадқиқотда қатнашганларнинг 43 фоизида камроқ соч тўкилишига олиб келди.
Алопеция билан касалланган беморлар учун истиқболли бўлган бошқа эфир мойларига лимон ва ялпиз мойлари киради.
Мутахассислар бир неча томчи эфир мойини бошқа турли икки ош қошиқ ёғга, масалан, жожоба, ҳиндистон ёнғоғи, зайтун ёки узум уруғига аралаштиришни маслаҳат беришади. Сиз афзал кўрган тавсия этилган эфир мойларининг ҳар қандай комбинациясидан фойдаланишингиз мумкин. Ҳар куни ёғни бош терисига суртинг ва ювишдан олдин ўн дақиқа давомида қолдиринг.
5. Жисмоний машқлар орқали стрессни камайтириш
Стресс аслида соч тўкилишида катта омилдир. Ҳаётингизда стрессни камайтиришнинг кўплаб усуллари мавжуд, аммо жисмоний машқлар жуда яхши усул, чунки улар сочларнинг яхшиланишидан ташқари бошқа кўплаб афзалликларга ҳам эга. Ва жисмоний машқлар нафақат стрессни камайтиради, балки танадаги қон оқимини яхшилайди, бу сизнинг соч фолликулаларингизга уларнинг тўғри ишлаши учун зарур бўлган озуқалар яхшироқ етиб боришини таъминлайди.
Йога — бу жисмоний томондан фойда келтирадиган ва зўриққан онгингизни тинчлантиришга имкон берадиган ажойиб машқдир.
6. Массаж қилинг
Бош терисини массаж қилиш стрессни енгиллаштириш ва қон оқимини рағбатлантиришнинг яна бир ажойиб усули ҳисобланади. Бу нима учун аниқ ишлашини аниқ билмаймиз, аммо тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мунтазам равишда массаж қилиш соч тўкилишидан қийналган одамларга яхши ёрдам беради. Ҳар куни ушбу массаж жараёнини такрорланг ва соғ-саломат бўлинг.