Долчинли чой. Долчин (корица) танада қон айланишини яхшилайди. Бу организмни кислород ва бошқа озиқ моддалар билан тўйинтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Долчинли ичимлик тайёрлаш учун бир сатакан иссиқ сувга (қаноқ эмас) ярим чой қошиқ қуритиб туйилган долчин ёки бу ўсимликнинг 1 таёқчаси қўшилади. Озроқ шакар ҳам соласиз ва ярим соат қўясиз. Кейин кун давомида ҳар 1 соатда икки қултумдан ичасиз. Бош оғриғи кучли бўлса долчин кукуни кўпроқ қўшилади.
Долчин ва занжабилли чой. Кичик чойнакка чой дамланг. Унга 1 чой қошиқдан, туйилган долчин ва занжабил (имбирь), бир чимдим қора мурч қўшинг. 5 дақиқа тиндиринг. Илиқ ҳолга келгандан сўнг бир чой қошиқ асал солиб аралаштиринг. Асалда А,С,Е ва В гуруҳ витаминлари мавжуд. Ундаги кальций ва магний мияда қон айланишини яхшилайди ва оғриққа барҳам беради.
Бош оғришига қонда қанд миқдори пасайиши ҳам сабаб бўлиши ҳам мумкин. бу муаммони ҳам асал ёрдамида бартараф қилса бўлади. Асосийси асал қўшганда сув ёки чой жуда қайноқ бўлмаслиги керак. Акс ҳолда асал ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади.
Ақлий меҳнат сабабли мия зўриқиши ёки асабийлик туфайли бош оғриганда чойга 1-2 бўлак апельсин, лимон, ялпиз баргларидан солиб ичилса асабни тинчлантиради ва бош оғриғини қолдиради. Бундай чойни бош оғриганда кунига 3-4 марта ичиш лозим.