Буюк Британиянинг 1843 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ҳамда дунёдаги энг обрўли ва машҳур “The Economist ” журнали бизнинг мамлакатимизни шундай юксак номга сазовор бўлганлигини эътироф этиб, юртимизни жорий йилда жадал суръатда ўсишга эришган мамлакат деб топди.
Ҳар ҳафта 800 мингдан ортиқ нусхада чоп этилаётагн мазкур журнал ҳар йили демократияга интилаётган мамлакатлар орасидан бу йўлда энг катта қадам ташлаган давлатни “Йил мамлакати” деб эътироф этиб келади.
“The Economist” журнали версиясига кўра “Йил давлати” номи ўтган йили Арманистонга насиб этган бўлса, жорий йилда эса бу номга Шимолий Македония, Судан, Греция каби давлатлар талабгорлик қилган ва бу юксак номга бизнинг юртимиз муносиб деб топилган.
“Ҳукумат сезиларли даражада мажбурий меҳнатни бас қилди. Мудҳиш номи билан танилган қамоқхона ёпилди. Хорижлик журналистлар мамлакатга киритилмоқда. Давлат иқтисодиётини қуриш учун хорижлик технократлар таклиф этилмоқда”, – дейилади мақолада.
Шунингдек, “Ўзбекистон ҳали узоқ йўл босиши керак, аммо ҳеч қайси бир давлат 2019 йилда Ўзбекистончалик олға қадам босгани йўқ”, – дея хулоса қилинган.
Ўхшаш хабарлар
-
Toshkentda Ozarbayjon va O‘zbekiston adabiy-madaniy aloqalariga bag‘ishlangan nashrlar taqdimoti bo‘lib o‘tdi
-
Астраханда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги кенг нишонланди
-
Россияда 10 ёшли тожикистонлик бола пичоқлаб ўлдирилди
-
Ўзбекистон ҳудудидан қадимий «темир шаҳар» излари топилдими?
-
Овқатдан заҳарланиш диққат марказига чиқди