Табиий маҳсулотлар ёрдамида вирусларга қарши курашамиз

Вирусларга қаршилик қилиш одамнинг иммунитети, тананинг ички кучига боғлиқ. Биз истеъмол қиладиган маҳсулотлар орасида вирусларни нобуд қилувчи ва организмнинг ички кучларини оширувчи неъматлар мавжуд. Улар бизга касалликдан сақланишда ва даволанишда кўмакчи бўлиши мумкин.

Айни вақтда бутун дунёда коронавирусга қарши вакцина ва дори воситаларини топиш бўйича тезкор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозир жаҳонда хавфли пандемияни келтириб чиқарган коронавирусни (2019-nCoV)  даволаш ва профилактикасига оид махсус дори-препаратлар топилмаган. Лекин инфекция оғир кечаётган беморларга касаллик асоратларини енгиллаштирувчи терапия қўлланилмоқда.

Маълумки вирусларга қаршилик қилиш одамнинг иммунитети, тананинг ички кучига боғлиқ. Биз истеъмол қиладиган маҳсулотлар орасида вирусларни нобуд қилувчи ва организмнинг ички кучларини оширувчи неъматлар мавжуд. Улар бизга касалликдан сақланишда ва даволанишда кўмакчи бўлиши мумкин.

Саримсоқпиёз ва пиёз

Пиёз ва саримсоқпиёз инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдали маҳсулотлар саналади. Улар танани патогент микрофлорадан ҳимоя қилади.

Иммунитетни бақувват қилиш учун ҳар куни пиёз ва саримсоқпиёз истеъмол қилишни тавсия қиламиз.

Турли вируслар, бактериялар, теридаги зарарли замбуруғлар айниқса саримсоқпиёзнинг қаршилигига дош беролмайди. Бу табиий доривор восита қадимги табиблар, хусусан Ибн Сино томонидан бежиз эътироф этилмаган.

Одамнинг иммун тизими меъёрида ишлаши учун саримсоқпиёзни хомлигича истеъмол қилиш керак. Унинг таркибида аллицин моддаси бўлиб, саримсоқпиёз эзилганда фаоллашади ва 1 соат давомида истеъмол қилинмаса ўз кучини йўқотади.

Шу сабабдан синтетик ишлаб чиқарилган биологик фаол моддалар (БАД) таркибидаги саримсоқпиёзга эмас, янги сотиб олинган саримсоқпиёзга ихлос қилинг. Мисол учун уни яшил баргли карам, кўкатлар, зираворлар ва зайтун ёғи солиб тайёрланган салатга қўшсангиз ҳам иштаҳани очади, ҳам вируслардан ҳимоя қилади.

Шу билан бир вақтда саримсоқпиёз таркибидаги аллицин саратонга қарши, зарарли холестеринни чиқарувчи, артериал қон босимини туширувчи,

Тромб ҳосил бўлишининг олдини олувчи, инсультдан сақловчи ва хашаротлар чақишидан ҳимояловчи таъсирларга эга.

Қўзиқорин

Қўзиқорин организмни протеинлар, клетчатка, кальций, аскорбин кислота ва В гуруҳ витаминлари билан тўйинтиради. Шу тарзда ҳимоя кучларини ишга солади.

Бундан ташқари қўзиқорин таркибида бета-глюкан деб аталувчи иммун тизим ҳужайраларини фоаллаштирувчи модда мавжуд. Бу модда оқ қон таначаларининг вирусларни ўраб олиб, уларни емиришида қўллаб-қуввталайди.

Сут ва қатиқ маҳсулотлари

Табиий сут таркибида вирус ва бактерияларни ўлдирувчи моддалар бор. Ҳатто дўконлардаги бойитилган сутларда ҳам фойдали бактериялар мавжуд. Шунинг учун организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширувчи, микро ва макро нутриентлар, иммунитетни кўтарувчи протеинлар, фойдали ёғлар билан тўйинтирувчи сут-қатиқ маҳсулотлари ҳар доим дастурхонимизда бўлиши керак. йогурт, қатиқ, кефир, сметана, творог кабилар ички аъзоларимизни “таъмирлаб”, соғлом иш фаолиятини таъминлайди.

Денгиз сувўтлари

Барча истеъмолга яроқли денгиз сувўтлари  ажойиб соғломлаштирувчи қувватга эга. Масалан, сувўтларининг хлорелла синфига оид турлари симоб ва бошқа оғир металларнинг, турли инфекцияларнинг кучини қирқиб организмдан чиқариб ташлайди. Унинг таркибидаги хлорофилл қоннинг тозаланиши ва тўқималарнинг янгиланишига ҳисса қўшади.

Карам

Франциядаги Монпелье университети тадқиқотчилари коронавирусни ўлдирадиган маҳсулотни топган. Уларнинг фикрича, карам — коронавирус ривожланишига тўсқилик қилади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, карам кўп истеъмол қилинадиган мамлакатларда коронавирусдан ўлим ҳолатлари камроқ бўлгани кузатилган.  Хусусан, Германия ва Жанубий Кореяда инфекциядан ўлим кўрсаткичлари паст.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, карам таркибида коронавируснинг оғир кечишига халақит берадиган моддалар сероб. Тузланган карам таркибида эса антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар организмни патогенлардан ҳимоя қилади. Ҳатто патогент микроорганизмларга қарши антителалар ишлаб чиқарилига туртки беради.

Жигар

Ҳайвон гўшти таркибидаги жигар, буйрак, юрак ва бошқа маҳсулотларни айримлар ҳатто татиб ҳам кўрмайди. Аммо улар ўз таркибида жуда катта фойдали нутриентлар захираси борлиги билан ажралиб туради. Улар танани иммунитетга жавоб берадиган токоферол, рух, бета-каротин, линол кислота, омега-3 яримтўйинмаган ёғ кислоталари билан тўйинтиради.

Агар жигар, буйрак ва бошқа субмаҳсулотларнинг таъми сизга ёқмаса уларни бошқача услубда тайёрлаб татиб кўринг.

Мисол учун, тухум, лимон шарбати, булғор қалампири ёки зираворлар қўшса уларнинг таъми ўзгаради.

Кокос ва зайтун мойи

Бу мойлар лаурин кислотага бой. Мазкур модда организмга кириб, фойдали бирикма ҳосил қилади. Ушбу бирикма она сутида мавжуд бўлиб, масалан чақалоқларда йўқ иммунитетни ҳам ҳосил қилишда қатнашади.  Шунингдек катталарда ҳам иммунитетни кучайтириб, вирусларнинг ташқи қаватини емиришга ҳам ёрдам беради.

Доришунос Собир ҲАМИДОВ маслаҳатлари асосида тайёрланди.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: