Аксарият одамлар баҳорги дармонсизликни касаллик деб ҳисобламайди. Аммо сурункали чарчоқ, тўйиб ухламаслик, кундалик стресслар кундалик юмушларни бажаришимиз, ишга бориб келлишимиз, умуман ўзимизни соғлом ҳис қилишимизга ҳалал беради. Шифокорлар эса одам доим ўзини хорғин сезиши бу меъёрий ҳолат эмас дейди. Ҳар қандай чарчоқ ҳам тўйиб ухлагандан сўнг ўтиб кетиши керак. Агарда меҳнат қилишга ва тўлақонли яшашга қизиқиш тўлиқ йўқолса кишининг қўли ишга бормайди, доим кўз ёши қилади, руҳияти жуда тушкун бўлади.
Айрим ҳолларда сурункали чарчоқ, дармонсизлик организмдаги жиддий муаммолар белгиси бўлиши мумкин. Улар орасида юрак, мия хасталиклари ва саратон алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун бундай ҳолат кузатилса вақтни чўзиб юрмай шифокор кўригига бориш керак.
Депрессия
Агар одамда ақлий ёки жисмоний меҳнатга қизиқиш йўқолса, ҳаётнинг гўзалликларини кўра олмаса, у депрессияга учраган ҳисобланади. Бу ҳолат серотонин — хурсандчилик гормони етишмаётганини билдиради. Бу марказий асаб тизими зўриқишига олиб келади. Депрессия кучайган вақтда бемор ҳатто уйга қамалиб олиб, ҳеч кимни кўришни истамайди.
Бундай ҳолат ҳам ўзи ўтиб кетишини кутмасдан зарур муолажаларни олиб талаб этилади. Акс ҳолда депрессия оқибати беморнинг ўзини идора қилолмаслиги, ҳатто ҳаётига суиқасд қилишгача бориб етиши мумкин. Бунда психолог ва психиатр шифокорлар ёрдамида даволаш усуллари тўғри танласа, бу ҳолатдан тезроқ қутулиш мумкин.
Витаминлар етишмаса…
Баҳорда витамин ва минераллар етишмаслиги одатий ҳол. Шундай белгилар борки, улар кузатилса, билингки, организмда моддаларга бўлган ўткир етишмовчилик кузатилмоқда. Бу белгиларни вақтида пайқаб, чора кўриш, галдаги вазифангиз саналади. Мазкур ишда сизга шифокор-терапевт ёрдам беради. Кўпинча В гуруҳи витаминлари танқислигида одам жуда ҳолсиз бўлади. Бунинг натижасида организмдаги ҳужайраларга кислород етиб бориши қийинлашади. Оқибатда кислород очарчилиги бошланади. Бу витаминлар етишмовчилиги камқонликка ҳам етаклайди. Бунда тана ўз захира кучларини тежаб яримжон ҳолатда ишлайди.
Гормонлар муаммоси
Агар сизда гормонал фон издан чиқиши қайд этилса, бу ҳам сурункали чарчоққа сабаб бўлиши мумкин. Бу жараёнда гормонлар ўзгариши одамнинг ўзига сездирмай кечади. Қизиғи шундаки бу вазиятда одамни ўта хорғинлик босади. Ҳатто ётган ўрнидан тургиси келмайди.
Шуни инбатга олиш керакки, гормонал бузилишлар фонидаги аёллардаги руҳий ҳолат фақатгина катта ёшли аёлларда кузатилмайди. Бу шунингдек гипотериоз, қандли диабет каби хасталиклар аломатидир. Булар эътиборсиз қолдирилса кўп ҳолларда одамни ногиронликка олиб келиши мумкин.
Юрак ноласига қулоқ тутинг
Кўпинча сурункали дармонсизлик юрак-қон томир касалликлари симптоми сифатида ривожланади. Бунинг сабаби шуки, юракдаги муаммолар ва қон томирлардаги спазмлар оқибатида тўқималарнинг кислород ва қонга тўйиниши издан чиқади. Бунинг натижасида организм яна иқтисодий режимга ўтади. Дармонсизлик кўп ҳолларда гипертония, атеросклероз белгиси бўлиши мумкин. Шунингдек шуни ҳам ҳисобга олиш керакки чарчоқ ва ҳолсизлик доимий бош оғриғи билан бирга кечса, бу узоқ вақт турғунлик касб этса кардиолог кўригини кечиктирмаслик керак.
Модда алмашинуви бузилиши
Для правильной и эффективной работы мышц и всего тела организму нужна глюкоза, поступающая с пищей. Важную роль в её усвоении играет инсулин. Если же этого гормона в крови много, он вызывает сонливость. При переизбытке и невостребованности он и вовсе приводит к развитию серьёзнейшей хронической усталости. И если организм не может правильно расходовать накопленную глюкозу, он переключается на режим сохранения энергии.
Меъёрида дам олмаслик
Жисмоний ва ақлий зўриқиш, чарчоқ осонликча ўзидан дарак бермайди. Агар инсон ўзи севган машғулот билан шуғулланса, қизиқиб кетиши натижасида ўзидаги жисмоний ва руҳий чарчоқни сезмаслиги мумкин. айримлар ишни қизғаниб тунги 2-3 гача уйқудан воз кечади ва бу ҳолат ҳар куни такрорланади. Шифокорлар эса уйқу бу фақатгина бекорчиликда қиладиган иш эмас, балки ҳаётий муҳим зарурат эканлигини таъкидлашади. Фақат меъёрида ухлаб, дам олиш воситасида одам организми кун давомида сарфлаган кучларини тўлиқ тиклай олади, мия эртанги тўлақонли меҳнат куни учун энергия олади дейди.
Организм ҳолдан тойиши натижасида витамин захиралари қашшоқлашиб боради. Бунда асаб тизими фаолияти ҳам оқсай бошлайди. Эмоционал фон ҳам салбий томонга ўзгариб боради. Оқибатда танасида одам ўта дармонсизлик ҳолатини ҳис қилади. Бу ҳолатдан ҳалос бўлиш эса биз ўйлаганчалик осон эмас.
А ВИТАМИНИГА ЭҲТИЁЖ БЎЛСА…
А витамини етишмаслиги кўриш қобилиятининг бузилиши билан кечади. Бунда одам предметларни аниқ кўролмайди. Шунингдек тери ҳам қуруқлашади, тошмалар тошади, тирсак ва тизза териси дағаллашади.
А витамини етишмаслигини балиқ жигари, балиқ мойи тухум, гўшт маҳсулотлари, ёрқин қирмизи, сариқ тусдаги мева ва сабзавотлар, айниқса қизил сабзи, ошқовоқ, қовун истеъмоли ёрдамида қоплаш мумкин.
С ВИТАМИНИ КАМ БЎЛСА…
Одам тез-тез шамоллаб, ўзини ҳолсиз сезади, милклари қонаб, яралар узоқ битмайди, соч толаси майин ва тўкилувчан бўлиб қолади. С витамини энг кўп цитрус мевалар таркибида деб ўйлайди. Аммо бувитамин оддийгина наъматакда энг кўп бўлади. Уни тез-тез термосда дамлаб ичиш ёки оддийгина чой ичига қўшиб ичиш керак. Яна С витаминини қизил булғор қалампири, қорағат (қора смородина), гулкарам ва қулупнайдан топасиз. Пиширилганда мева ва сабзавотлардаги С витамини миқдори 90 фоизгача камаяди, шундай экан, уларни кўпроқ хомлигича салат таркибида тановул қилинг.
Д ВИТАМИНИ ЕТИШМАГАНДА…
Д витамини етишмаса оёқ увишиши, тунда томир тортишиши, белда нохуш оғриқлар кузатилади. Яна сочларингиз ҳам тўкилади.
Д витаминига бўлган эҳтиёж айниқса йилнинг совуқ мавсуми ҳамда баҳор учун хос. Лекин бу витаминни фақат шифокор тавсияси асосида қабул қилишни маслаҳат берамиз. Табиий Д витаминини денгиз балиғи, тухум ва кўкатлардан изланг. Аммо шунда ҳам бу эҳтиёжни қоплаш амримаҳол. Дарвоқе, ушбу витамин қуёш нурлари таъсирида ишлаб чиқарила бошлайди. Шундай экан, эрталаб кўпроқ сайр қилишни канда қилманг.
Е ВИТАМИНИ ЕТИШМАСА…
Бунда илк ўзгаришлар терида кузатилади. Терингиз бир ойдаёқ ажин босиб, нурсиз рангга киради. Сочлар ўз жилосини йўқотиб, тез тўкилади. Шунинг учун Е витаминини ёшлик элексири деб ҳам аташади.
Е витаминини ортиқча ишлов берилмаган ўсимлик мойларидан топасиз. Кунига 2 ош қошиқ миқдоридаги ўсимлик мойида одамнинг витаминга бўлган бир кунлик эҳтиёжи мужассам. Худди шу миқдор кунгабоқар пистасининг 2 ош қошиғида ёки бир сиқим ёнғоқ ва бошқа чақ-чуқлар таркибида мавжуд. Е витаминининг янабир манбаи – бошоқли донлар, исмалоқ, яшил ва қизил тусдаги мева-сабзавотлар ҳамда дуккакли маҳсулотлар саналади.
В ВИТАМИНИ КАМАЙСА….
Одам ҳеч қандай иш бажармаса-да, чарчаб қолади, тез-тез шамоллайди, жиззаки, уришқоқ бўлиб қолади, уйқуси бузилади, териси қичишиб, оғиз четида майда ёриқлар пайдо бўлади.
В гуруҳ витаминларининг етишмаслигидан айниқса асаб тизимимиз азият чекади. Ҳеч нарса қувонтирмай қўяди, кайфият бўлмайди, иш қилай десангиз бунга на иштиёқ на куч-қувват бўлади.
В витамини турли хил ёрмалар, кўкатлар, дуккакли маҳсулотлар, тухум, сут, кўкатлар ҳамда авокадо, киви таркибида жуда ҳам кўп бўлади.
Терапевт Феруза Исаева ҳамкорлигида тайёрланди